Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2019 20.02.2012 йилдаги 43-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ДИЙДОР» РЕЖИССЁРЛИК ВА АКТЁРЛИК МАҲОРАТИ ТЕАТР-СТУДИЯСИ» ДАВЛАТ МУАССАСАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 266-сонли ««Дийдор» ёшлар экспериментал театр-студияси» фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда театр санъатини янада ривожлантириш, театрлаштирилган оммавий тадбирлар ўтказишнинг ғоявий-бадиий савияси, таъсирчанлигини кучайтириш, ижодий фаолиятда иштиёқ ва истеъдодга эга бўлган ёшларни рўёбга чиқариш, уларнинг ижодий салоҳиятини ошириш, юқори истеъдодли театр режиссёрлари ва актёрларини амалий тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси тизимидаги «Дийдор» театр-студияси давлат корхонаси негизида «Дийдор» режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси» давлат муассасасини (кейинги ўринларда «театр-студия» деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар театр-студиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий, бадиий-эстетик руҳиятини юксалтириш, тафаккурини бойитиш, мустаҳкамлаш, уларнинг санъатга бўлган муҳаббатини кучайтириш, ўзбек миллий театр санъати тарихий асослари ва ютуқларини ёшлар қалбига чуқур сингдириш, жаҳон андозалари асосида замонавий, малакали таълим-тарбия бериш, республикамизда маданий-маърифий, ижодий-бадиий соҳаларда эришилаётган ютуқларни театр санъати орқали тарғиб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр, театрлаштирилган оммавий тадбир режиссёрлари ва актёрларининг янги авлодини вояга етказиш, уларни кашф этиш ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг ижодий фаоллигини ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик, миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, соҳадаги илғор услубларни миллий руҳ билан уйғунлаштирилган ҳолда театр санъатига татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли маданий-маърифий тадбирлар, гастроллар, кўрик-танловлар, таниқли санъаткорлар билан учрашув ва анжуманлар, режиссёр ва актёрлар учун маҳорат дарслари ва театр санъатидан сабоқ берувчи ўқув машғулотлар ўтказиш, жаҳон маданияти ва санъатининг ёрқин намуналари билан таништириш орқали уларни баркамол инсонлар бўлиб камол топишларига кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда театр-студиясининг штатлар жадвалини «Дийдор» театр-студиясига ажратилган штат бирликлари ва маблағлари доирасида қайта ишлаб чиқишни ва ўрнатилган тартибда тасдиқлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр-студиянинг уставини ишлаб чиқишни ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр-студияни давлат рўйхатидан ўтказишни ва малакали мутахассислар билан таъминланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат санъат институти, Ўзбекистон давлат консерваторияси ва А.Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институти талабаларининг тажриба-амалиёт дарсларини театр-студияда ташкил этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр-студияда таҳсил олаётган иқтидорли ёш режиссёр ва актёрларнинг Тошкент шаҳрида яшашлари учун вазирлик тасарруфидаги ташкилотлар ётоқхоналарида зарур шарт-шароитлар яратишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Театр-студияси «Дийдор» театр-студияси» давлат корхонасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги театр-студияни Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан ҳамда хўжалик ҳисобидаги фаолият тушумларидан молиялаштиришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 20 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 80-модда)