Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 04.08.1994 йилдаги ПФ-926-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжат 04.08.1994 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА САВДО-ХАРИД УЮШМАСИ «ЎЗТАЙЁРЛОВСАВДО»НИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика аҳолисини мева-сабзавот маҳсулоти билан барқарор суратда таъминлаш, жамоа хўжаликлари, ижарачилар, деҳқон, фермер хўжаликлари ва аҳоли етиштираётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг улгуржи харид тизимини ривожлантириш, савдо-харид фаолиятида рақобатчилик муҳитини вужудга келтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика «Ўзкооптайёрловсавдо» кооператив бирлашмаси Кенгашининг мазкур бирлашма негизида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича Ўзбекистон хусусий ва жамоа корхоналарининг республика савдо-харид уюшмаси («Ўзтайёрловсавдо»)ни ташкил килиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзтайёрловсавдо» уюшмаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс ҳуқуқлари берилган хўжалик уюшмаси бўлиб, пайчилик асосларида жамоа корхоналарини ва хусусий тадбиркорларни ихтиёрий равишда бирлаштиради ҳамда ўз фаолиятини иқтисодий мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принциплари асосида ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг айланма маблағлари, шунингдек банкларнинг қарзга берадиган маблағлари ҳисобидан иш юритади (маҳсулот сотишдан тушадиган даромад, хусусийлаштиришдан олинган маблағлар ана шу ўз айланма маблағларининг манбалари бўлади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика савдо-харид уюшмаси «Ўзтайёрловсавдо» зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика аҳолисига аввало деҳқон бозорлари ва ярмаркаларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари узлуксиз сотилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоа хўжаликлари, ижарачилар, деҳқон хўжаликлари, боғдорчилик-узумчилик ширкатлари, фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликлари билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва иккиламчи хом ашё тайёрлаш, шунингдек уларни сақлаш, қайта ишлаш ва сотишни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эҳтиёж ва таклифни ҳисобга олган ҳолда, маҳсулот тайёрловчиларнинг рақобатчилиги асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиб олиш имкониятларини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Қорақалпоғистон «Кооптайёрловсавдо» республика бирлашмаси, вилоят «Кооптайёрловсавдо» бирлашмалари ва Тошкент шаҳар «Коопбозорсавдо» бирлашмаси негизида ҳудудий савдо-харид уюшмаларини ташкил этишни белгиланган тартибда амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, ҳудудий савдо-харид уюшмалари ўз фаолиятида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисобот берадилар ҳамда «Ўзтайёрловсавдо» уюшмасининг муассасалари ҳуқуқи билан унинг таркибига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси «Ўзкооптайёрловсавдо» бирлашмасининг корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 20 январдаги 44-сон ва 1993 йил 11 августдаги 402-сон қарорлари бажарилишини текшириш бўйича махсус комиссия ташкил этиб, мулкчилик шаклларини ўзгартириш чоғида расмиятчилик ва суиистеъмолчиликларга йўл қўйиб бўлмасликка алоҳида эътиборни қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиялар хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиб, объектлар ўзлари жойлашган ер участкалари билан биргаликда асосан хусусий мулкка айлантирилишини кўзда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ишининг натижалари бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қишлоқ хўжалик маҳсулотини тайёрлаш, сақлаш ва сотиш бўйича хусусийлаштирилган корхоналарнинг ташаббускорлиги ва омилкорлигини ривожлантириш мақсадида уларга иқтисодий мустақиллик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва акционерлик-тижорат банклари уюшма корхоналарига қонунда белгиланган тартибда тегишли кафолатлар ёки гаров бериш шарти билан зарур кредитлар ажратиб берилишида уларни бутун чоралар билан қўллаб-қувватласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Анъанавий бозор муҳитини қайта тиклаш мақсадида, халқнинг турмуш тарзини ҳисобга олиб, 1994-1995 йиллар давомида барча деҳқон бозорлари қайта қурилиши таъминлансин. Ана шу мақсадлар учун биринчи галда бозорларнинг ўз маблағлари сарфланиб, улар 1996 йилнинг 1 январигача республика ва маҳаллий бюджетларга солиқ тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу иш бажарилиши учун шахсий жавобгарлик республика шаҳар ва туманлари ҳокимларининг зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддат ичида мазкур Фармонни рўёбга чиқаришга оид ташкилий тадбирларни кўзда тутувчи қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Мева-сабзавот маҳсулотини тайёрлаш, сақлаш ва сотиш бўйича республика кооператив бирлашмаси («Ўзкооптайёрловсавдо»)ни ташкил этиш тўғрисида» 1991 йил 8 майдаги Фармон ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 4 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-926-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 7-сон, 219-модда)