Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2018 16.02.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2328
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 16.02.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2328
Кучга кириш санаси
26.02.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2018
Ҳужжат 26.02.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

ЧАКАНА САВДО ТАРМОҒИДА СОТИЛАДИГАН ОЛТИНДАН ИШЛАНГАН ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИГА АКЦИЗ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 16 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2328]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 20 ноябрдаги 161, 2017-63-сонли «Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2328-2 23.11.2017 й.) асосан 2018 йилнинг 1 январидан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 561-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2012 йил 3 февраль,

12-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 3 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012-7-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг
2012 йил 3 февралдаги
12, 2012-7-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 561-модда) мувофиқ чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини (кейинги ўринларда заргарлик буюмларига акциз солиғи деб юритилади) ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2012 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо тармоғида олтиндан ишланган заргарлик буюмларини сотишни амалга оширувчи юридик шахслар ушбу Низомда назарда тутилган тартибда акциз солиғи тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чакана савдо тармоғида олтиндан ишланган заргарлик буюмларини сотишни (кейинги ўринларда чакана савдо деб юритилади), шу жумладан давлат даромадига ўтказилган олтиндан ишланган заргарлик буюмларини сотишни амалга оширувчи юридик шахсларга татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заргарлик буюмларининг чакана савдоси — заргарлик буюмларини ихтисослашган заргарлик дўконлари, фирма дўконлари, универмаг, савдо марказлари ва комплексларининг бўлимлари, секциялари орқали чакана савдо тармоғида (шу жумладан воситачилик савдоси) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заргарлик буюмлари — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тамғаланиши лозим бўлган ва асиллик даражасига эга бўлган олтин буюмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заргарлик буюмининг оғирлиги — заргарлик буюмининг тамғаланган ёрлиқда кўрсатилган (бириктирилган (табиий, сунъий ёки реконструкция қилинган) қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тош оғирлигини инобатга олган ҳолда) граммдаги яхлитланмаган массаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Заргарлик буюмларига акциз солиғи тўловчилари, солиқ солиш объекти, солиқ солинадиган база
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Заргарлик буюмларига акциз солиғи тўловчилари бўлиб заргарлик буюмлари чакана савдосини амалга оширувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда тўловчилар деб юритилади) ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Заргарлик буюмларига акциз солиғи солиш объекти бўлиб заргарлик буюмлари чакана савдоси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Солиқ солинадиган база заргарлик буюмининг оғирлиги ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Заргарлик буюмларига акциз солиғи ставкалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Заргарлик буюмларига акциз солиғи ставкаси 1 грамм оғирликдаги заргарлик буюми учун 10 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Заргарлик буюмларига акциз солиғи ставкасининг сўмдаги эквивалентини аниқлаш учун заргарлик буюмларига акциз солиғи ҳисоблаб чиқарилаётган ойдан олдин келувчи ойнинг сўнгги кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ҳисобот даври. Солиқ даври
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳисобот даври ва солиқ даври қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрофирмалар ва кичик корхоналар учун — йил чораги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун — бир ой.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Заргарлик буюмларига акциз солиғининг суммаси солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкадан келиб чиқиб қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
S = (V х A), бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
S — заргарлик буюмларига акциз солиғининг суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V — заргарлик буюмининг оғирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А — заргарлик буюмларига акциз солиғининг ставкаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Сотилган заргарлик буюмлари бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш учун тўловчилар Сотилган заргарлик буюмлари реестрини юритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат даромадига ўтказилиб сотилган заргарлик буюмлари бўйича алоҳида Сотилган заргарлик буюмлари реестри юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотилган заргарлик буюмлари реестрининг шакли ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Чегирма суммасини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тўловчилар бюджетга тўланиши лозим бўлган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқаришда тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда заргарлик буюмлари бўйича ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинган, ҳам уларни олиб киришда тўланган акциз солиғи суммасини чегириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича акциз солиғи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобварақ-фактура;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона юк декларацияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Чегирилиши лозим бўлган акциз солиғи суммасини аниқлаш учун тўловчилар ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрини юритишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрига фақат акциз солиғи ажратиб кўрсатилган ҳисобварақ-фактуралар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тўловчилар, шунингдек қуйида келтирилган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахслардан сотиб олинган импорт заргарлик буюмлари бўйича акциз солиғини чегириш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотилган заргарлик буюмларига ҳисобварақ-фактура;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига заргарлик буюмларини олиб киришда акциз солиғи ҳақиқатда тўланганлигини тасдиқловчи божхона юк декларацияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заргарлик буюмларини импорт қилувчи — етказиб берувчилардан (кейинги ўринларда импорт қилувчи — етказиб берувчилар деб юритилади) олинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича чегирилиши лозим бўлган акциз солиғи суммаси тўловчи томонидан ҳисоб-китоб йўли билан тақдим этилган ҳужжатлар асосида Сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрида қуйидаги тартибда кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 грамм оғирликдаги заргарлик буюми учун акциз солиғи суммаси аниқланади — акциз солиғининг умумий суммасини божхона юк декларациясида кўрсатилган заргарлик буюмининг умумий оғирлигига бўлиш орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегирилиши лозим бўлган заргарлик буюмига акциз солиғи суммаси аниқланади — 1 грамм оғирликдаги заргарлик буюми учун акциз солиғи суммаси импорт қилувчи — етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурасида кўрсатилган заргарлик буюмининг умумий оғирлигига кўпайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, тўловчи қимматбаҳо тошлар бириктирилган (умумий оғирлиги 60 грамм бўлган 15 дона) бир партия тилла узукларини импорт қилувчи — етказиб берувчидан сотиб олди. Божхона юк декларацияси бўйича олтиндан ишланган заргарлик буюмларининг умумий оғирлиги 180 граммни ташкил этиб, улар бўйича 3 231 000 сўм акциз солиғи тўланди. Шу тариқа, 1 грамм оғирликдаги заргарлик буюмига тўғри келувчи заргарлик буюмининг импорт қилувчи — етказиб берувчисига тўланган акциз солиғи суммаси қуйидагича: 3 231 000/180 = 17 950 сўм. Мос равишда, тўловчи томонидан чегирилиши лозим бўлган заргарлик буюмига акциз солиғи суммаси қуйидагича: 17 950 х 60 = 1 077 000 сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Солиқ даври учун заргарлик буюмларига акциз солиғининг чегириш суммаси сотиб олинган заргарлик буюмларига тўланган акциз солиғи суммасидан, бироқ ушбу солиқ даври учун заргарлик буюмларига ҳисобланган акциз солиғи суммасидан ошмаган суммадан келиб чиқиб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, Сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрида кўрсатилган сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича акциз солиғининг умумий суммаси 8 900 минг сўмни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ даврида умумий оғирлиги 100 грамм, умумий суммаси 14 450 минг сўм бўлган заргарлик буюмлари сотилди. Заргарлик буюмларига ҳисобланган акциз солиғи суммаси = 100 х 10 = 1 000 АҚШ доллари ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан аввалги ойнинг сўнгги кунига белгиланган курс бўйича 1 795 минг сўмни ташкил этади (1 АҚШ доллари = 1 795 сўм).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заргарлик буюмларига акциз солиғи бўйича чегириш суммаси ҳам 1 795 минг сўмни ташкил этади, чунки солиқ даврида заргарлик буюмларига акциз солиғи бўйича чегириш суммаси заргарлик буюмларига ҳисобланган акциз солиғи суммасидан ошмаслиги лозим. Чегирилиши лозим бўлган акциз солиғининг қолган суммаси 7 105 минг сўм (8 900 – 1 795) келгуси солиқ даврида чегирилиши лозим ва мос равишда ушбу солиқ даврида бюджетга тўланиши лозим бўлган заргарлик буюмларига акциз солиғининг суммаси «0»га тенг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар солиқ даврида чегириш суммаси заргарлик буюмларига ҳисобланган акциз солиғи суммасидан кам бўлса, чегириш ҳақиқатдаги суммадан келиб чиқиб қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Заргарлик буюмларига акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлови
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тўловчилар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига Заргарлик буюмларига акциз солиғи ҳисоб-китобини қуйидаги муддатларда тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрофирма ва кичик корхоналар — йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан — ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тўловчилар Заргарлик буюмларига акциз солиғи ҳисоб-китоби билан бирга ушбу Низомнинг 11 ва 14-бандларида кўрсатилган Сотилган заргарлик буюмлари реестри ва Сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича ҳисобварақ-фактура-фактуралар реестрини тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Заргарлик буюмларига акциз солиғи ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Заргарлик буюмларига акциз солиғи суммаси сотиш нархида ҳисобга олинади ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда суд ижрочилари бўлимларининг махсус ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган давлат даромадига ўтказилган сотилган заргарлик буюмлари бўйича пул маблағлари суммаси акциз солиғи ва савдо чегирмаси суммасига камайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Солиқ тўловчилар ушбу Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда заргарлик буюмларига акциз солиғини тўғри ҳисоблаб чиқарилишига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида тўланишига жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ заргарлик буюмларига акциз солиғини тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назоратни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган
заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА

‎‎СТИР‎

варақ

0‎

1‎

20___ йил _________ой учун
‎Сотилган заргарлик буюмлари
‎‎РЕЕСТРИ

‎‏Т/р

Сана

Заргарлик буюмининг номи

Артикул‎‏

Заргарлик буюмининг оғирлиги (граммда, яхлитланмаган ҳолда)

Заргарлик буюмларига акциз солиғи ставкаси

Заргарлик буюмларига акциз солиғи суммаси (сўмда)

АҚШ долларида‎‏

сўмда*‎‏

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
Жами‎‎ ‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 20__ йил «___» __________га ўрнатилган курс: 1 АҚШ доллари = ___________ сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: микрофирма ва кичик корхоналар солиқ даврининг ҳар бир ойи учун алоҳида Сотилган заргарлик буюмлари реестрини юритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раҳбар ___________________________‎

(имзо)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бухгалтер ________________________

‎‎(имзо)

М.Ў.‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик
буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎СТИР‎

варақ

0‎

1‎

20___ йил _________ой учун
‎Сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестри

Т/р

Етказиб берувчининг номи

Етказиб берувчининг СТИРИ

Ҳисоб варақ-фактура/ божхона юк декларациясининг рақами ва санаси

Етказиб бериш қиймати

Заргарлик буюмининг оғирлиги (граммда)‏

Акциз солиғи суммаси (сўмда)*

1‎

2‎‎

3‎‎

4‎‎

5‎‎

6‎‎‎

7‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎
Жами‎‎ ‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Импорт қилувчи — етказиб берувчилардан олинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича акциз солиғи ҳисоб-китоб йўли билан ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган тартибда амалга оширилади. Реестрни тўлдиришда заргарлик буюмларини олиб кириш амалга оширилган божхона юк декларациясининг рақами ва санаси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: микрофирма ва кичик корхоналар солиқ даврининг ҳар бир ойи учун алоҳида Сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрини юритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎Раҳбар _______________________________

(имзо)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бухгалтер ___________________________

(имзо)‎ ‎‎

М.Ў.‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган
заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш
тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎СТИР‎

варақ

0‎

1‎
‎‎
Ҳужжат тури

/

‎‎Ҳисобот даври

чорак Солиқ даври

Ҳужжат тури: 1 — ҳисоб-китоб, 2 — қайта ҳисоб-китоб (каср орқали қайта ҳисоб-китобнинг рақами)

Юридик шахснинг тўлиқ номи ____________________________________________
‎‎____________________________________________
‎Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами ‎‎
‎‎
‎Юридик шахснинг жойлашган ери ____________________________________________
Почта манзили ‎‎____________________________________________
Фаолият тури ____________________________________________
Телефон: код ‎‎рақам
________________________________________________________

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)

‎‎‎‎га тақдим этилади‎

Заргарлик буюмларига акциз солиғи
‎ҲИСОБ-КИТОБИ

‎(микрофирма ва кичик корхоналар учун)

‎‏Кўрсаткичлар

Сатр коди‏‎

Ҳисобот даври учун‎‎

I ой‎‎

II ой‎‎

III ой‎‎

1

2

3‎‎

4‎‎

5‎‎

Заргарлик буюмларига ҳисобланган акциз солиғи суммаси (ҳар ой учун Сотилган заргарлик буюмлари реестридан кўчириб ўтказилади)

010

‎‎ ‎‎

Аввалги ой охирига заргарлик буюмларига акциз солиғи чегириш суммаси*

020‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

Ҳисобот солиқ даврида сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича тўланган акциз солиғи суммаси (ҳар ой учун Сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестридан кўчириб ўтказилади)‎‎

030‎‎

‎‎ ‎‎

Ҳисобот солиқ даври учун заргарлик буюмларига акциз солиғи чегириш суммаси ((020-сатри + 030-сатр), бироқ 010-сатрдан ошмаган)‎‎

040‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎СТИР‎

варақ

0‎

2‎

Ҳисобот ойи охирига заргарлик буюмларига акциз солиғи чегириш суммаси (020-сатр + 030-сатр – 040-сатр) ‎‎‎

050

‎‎ ‎‎ ‎‎

Бюджетга тўланиши лозим бўлган заргарлик буюмларига акциз солиғи суммаси (010-сатр – 040-сатр) ‎‎

060‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ҳисобот солиқ даврининг 3-устуни «020»-сатрига аввалги солиқ даврининг 5-устуни «050»-сатрининг қиймати кўчириб ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган
заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СТИР

варақ

0‎

1‎

‎‎
Ҳужжат тури

Ҳисобот даври

чорак

Солиқ даври

Ҳужжат тури: 1 — ҳисоб-китоб, 2 — қайта ҳисоб-китоб (каср орқали қайта ҳисоб-китобнинг рақами)

Юридик шахснинг тўлиқ номи ____________________________________________
‎‎____________________________________________
Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами ‎‎
‎‎
Юридик шахснинг жойлашган ери ____________________________________________
Почта манзили ‎‎____________________________________________
Фаолият тури ____________________________________________
Телефон: код рақам
_______________________________________________________________

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)

‎‎га тақдим этилади

Заргарлик буюмларига акциз солиғи
‎ ҲИСОБ-КИТОБИ
‎(микрофирма ва кичик корхоналардан ташқари хўжалик юритувчи субъектлар учун)

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Ҳисобот даври учун

1‎‎

2‎‎

3‎‎

Заргарлик буюмларига ҳисобланган акциз солиғи суммаси (Сотилган заргарлик буюмлари реестридан кўчириб ўтказилади)

010

‎‎

Аввалги солиқ даври охирига заргарлик буюмларига акциз солиғи чегириш суммаси (аввалги солиқ даври учун Ҳисоб-китобнинг 050-сатри) ‎‎

020‎‎

‎‎

Ҳисобот солиқ даврида сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича тўланган акциз солиғи суммаси (Сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестридан кўчириб ўтказилади)

030

‎‎

Ҳисобот солиқ даври учун заргарлик буюмларига акциз солиғи чегириш суммаси ((020-сатри + 030-сатр), бироқ 010-сатрдан ошмаган)

040‎‎

‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СТИР

варақ

0‎

2‎

Ҳисобот ойи охирига заргарлик буюмларига акциз солиғи чегириш суммаси (020-сатр + 030-сатр – 040-сатр) ‎‎

050

‎‎

Бюджетга тўланиши лозим бўлган заргарлик буюмларига акциз солиғи суммаси (010-сатр – 040-сатр) ‎‎

060

‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
М.Ў.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 7-сон, 75-модда; 2013 й., 6-сон, 83-модда)