ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқнинг баъзи бандларининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 3 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2101-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 мартдаги 17-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2101-3, 30.03.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2 сон, 6-модда) ва «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 164-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-594-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) мувофиқ буюраман:
1.Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 2 апрелдаги 26-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2101, 2010 йил 26 апрель) («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2010 йил, 17-сон, 135-модда) 1 ва 2-бандларининг амал қилиши 2014 йил 1 январгача бўлган муддатга тўхтатилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 30 декабрь,
88-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 6-сон, 64-модда)