Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Қарори
ХЎЖАЛИК СУДЛАРИ ТОМОНИДАН МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРМАЁТГАН ВА ҚОНУНЧИЛИКДА БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТЛАРДА ЎЗЛАРИНИНГ УСТАВ ФОНДЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРМАГАН КОРХОНАЛАРНИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Хўжалик судлари томонидан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Хўжалик судларининг эътибори молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш билан боғлиқ қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади), «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 28 июндаги «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2331-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида»га 327-сонли қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборатлигига қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Судлар инобатга олишлари лозимки, юридик шахсларни тугатиш асослари ФКнинг 53-моддасида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлиб, мазкур Пленум қарорида эса фақатгина молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатишга оид ҳуқуқий нормаларни қўллаш бўйича тушунтиришлар берилган.
3. ФК 53-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли қарори билан тасдиқланган «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 1.3-бандига мувофиқ, корхоналарни тугатиш учун корхона муассислари (иштирокчилари)нинг қарори (ихтиёрий тугатиш) ёки хўжалик судининг ҳал қилув қарори асос ҳисобланади.
ФК 53-моддасининг иккинчи қисми мазмунига кўра, Низомда қайд этилган қоидалар якка тартибдаги тадбиркорларга, шунингдек қонунда белгиланган муддат давомида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деҳқон ва фермер хўжаликларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Хўжалик судларига тушунтирилсинки, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланмаганлиги, ҳисоботлар топширилмаганлиги, дебиторлик-кредиторлик қарзлари, пул маблағлари, мол-мулки бор-йўқлиги, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхонаси эса — уч ой мобайнида) банк ҳисоб-варақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолиятнинг амалга оширилмаганлиги ёки қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзининг устав фондини шакллантирмаганлиги корхонани тугатиш учун зарурий шарт ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4.1. Молия-хўжалик фаолияти деганда, корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ҳамда бухгалтерия-молия, ҳисоб-китоб ва товарга илова ҳужжатларини юритиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш фаолияти тушунилади.
4.2. Қонунчиликда белгиланган муддат деганда, корхона давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан устав фондини таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантириш учун ФК 53-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида кўрсатилган бир йиллик муддат тушунилади, қонун ҳужжатларида бошқача муддат назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно:
5. Низом 3.1-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўз устав фондини шакллантирмаган корхонани тугатиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига рўйхатдан ўтказувчи орган мурожаат қилишга ҳақли.
Бундай аризалар:
адлия органларида давлат рўйхатидан ўтказилган корхоналар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоят адлия бошқармалари томонидан;
туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларида давлат рўйхатидан ўтказилган корхоналар бўйича — ушбу ҳокимликлар томонидан берилади.
Шу муносабат билан инобатга олиш лозимки, адлия органида давлат рўйхатидан ўтказилган корхонани тугатиш тўғрисидаги ариза билан туман (шаҳар) ҳокимлиги ва аксинча, туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясида давлат рўйхатидан ўтказилган корхонани тугатиш тўғрисидаги ариза билан адлия органи мурожаат қилган ҳолда, аризадаги талабни қаноатлантириш рад этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Хўжалик судларига тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 5 майда 2580-сон билан рўйхатга олинган Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисидаги намунавий низомнинг 1-бандига мувофиқ шаҳар (туман) ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси шаҳар (туман) ҳокимлиги тузилмасига киради ва юридик шахс ҳисобланмайди.
(6-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 13 мартдаги 277-сонли қарори таҳририда)
Шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссия (бундан буён матнда махсус комиссия деб юритилади) ҳокимликнинг доимий иш олиб борувчи, жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи органи ҳисобланади ва юридик шахс мақомига эга эмас.
Шу муносабат билан, судга корхонани тугатиш тўғрисидаги ариза билан туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси ёки махсус комиссия мурожаат қилса, бундай аризани қабул қилиш ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-банди қўлланилган ҳолда рад этилади, агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш юритиш ХПК 86-моддасининг 1-банди қўлланилган ҳолда тугатилади.
Агар ариза билан туман (шаҳар) ҳокимлиги эмас, балки унинг номидан туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси ёки махсус комиссия ишончнома асосида мурожаат қилса, ариза иш юритишга қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Хўжалик судлари эътибор беришлари лозимки, ХПК 114-моддасининг биринчи, иккинчи қисмларида (биринчи қисмининг 1-банди бундан мустасно) назардан тутилган ҳужжатлардан ташқари, корхонани тугатиш тўғрисидаги аризага, агар у:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги муносабати билан берилган бўлса:
белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатлари нусхалари;
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхонаси эса — уч ой мобайнида) молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги тўғрисида банкнинг давлат солиқ хизмати органига тақдим этган ахбороти нусхаси;
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхонанинг мол-мулки бўлмаса ва (ёки) муассислари (иштирокчилари) бедарак бўлса — давлат солиқ хизмати органининг рўйхатдан ўтказувчи органга бундай корхонани тугатиш тўғрисидаги тақдимномаси, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган бошқа корхоналар бўйича эса — уларнинг фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органининг махсус комиссияга юборган сўровномаси;
махсус комиссиянинг корхона фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулосаси (қарори);
рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан муассисларга (иштирокчиларга) корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида ёзма таклиф юборилганлигини тасдиқловчи далил;
муассисларнинг (иштирокчиларнинг) корхонани ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этганлиги (мавжуд бўлганда) ёхуд муассисларни (иштирокчиларни) аниқлаш мумкин бўлмаганлигини тасдиқловчи далиллар;
б) устав фонди шакллантирилмаганлиги муносабати билан берилган бўлса:
белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатлари нусхалари;
давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда ўз устав фондини шакллантирмаган корхона фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи органнинг сўровномаси;
махсус комиссиянинг корхона фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосаси (қарори);
рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан муассисларга (иштирокчиларга) корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида ёзма таклиф юборилганлигини тасдиқловчи далиллар;
муассисларнинг (иштирокчиларнинг) корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида таклифни рад этганлиги (мавжуд бўлганда) ёхуд кўрсатилган шахсларни аниқлаш мумкин бўлмаганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилиниши лозим.
Корхона муассислари (иштирокчилари) бедарак бўлган тақдирда қайд этилган ҳужжатлардан ташқари аризага рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан корхонани тугатиш жараёни бошланганлиги тўғрисида матбуотда эълон берилганлигини тасдиқловчи далиллар, бундан ташқари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, уй-жой мулкдорлари ширкати, турар жой ёки нотурар жой мулкдори вакиллари томонидан берилган шахснинг рўйхатга олинган манзилда ҳозир бўлмаслиги ҳақида маълумотнома ёки далолатнома ёхуд манзил маълумот бюроси томонидан шахснинг рўйхатдан чиқиб, бошқа ҳудудга кетганлиги ҳақида берилган маълумотнома ёхуд шахснинг вафот этганлиги ёки озодликдан маҳрум этиш жойларида эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши лозим.
Мазкур банд биринчи қисми а) кичик бандининг еттинчи, саккизинчи ҳамда б) кичик бандининг олтинчи, еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар, яъни рўйхатдан ўтказувчи органнинг муассисларга (иштирокчиларга) корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида ёзма таклиф юборганлигини тасдиқловчи далиллар ва муассисларнинг (иштирокчиларнинг) корхонани ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этганлиги (мавжуд бўлганда) ёхуд муассисларни (иштирокчиларни) аниқлаш мумкин бўлмаганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинмаса, ариза ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига мувофиқ қайтарилади, агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, ундаги талаб ХПК 88-моддасининг 5-бандига мувофиқ кўрмасдан қолдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банднинг биринчи қисми а) кичик бандининг иккинчи — олтинчи ҳамда б) кичик бандининг иккинчи—бешинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаса, ариза ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Низомнинг 3.1-бандига мувофиқ, рўйхатдан ўтказувчи орган молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўз устав фондини шакллантирмаган корхона фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида солиқ органининг тақдимномасини ёки махсус комиссиянинг хулосасини олган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда муассисларга (иштирокчиларга) асосларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда корхонани ихтиёрий тугатишни таклиф этади.
Агар корхона икки ҳафта муддатда (акциядорлик жамияти — бир ой муддатда) ихтиёрий тугатишга киришмаган ёхуд корхона муассислари (иштирокчилар) ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этган, шунингдек кўрсатиб ўтилган шахсларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган бир ҳафта муддатда хўжалик судига корхонани тугатиш тўғрисидаги аризани белгиланган тартибда юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Низомнинг 5.2-бандига кўра, агар муассислари (иштирокчилари) бедарак бўлган корхонани тугатиш жараёнининг бошланиши тўғрисида матбуотда эълон берилган кундан бошлаб уч ойдан сўнг муассислар (иштирокчилар) келмаса ёки топилмаса, рўйхатдан ўтказувчи орган бир ҳафта муддатда корхонани тугатиш тўғрисида хўжалик судига ариза билан мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тўғрисидаги ишлар хўжалик судлари томонидан ХПКда назарда тутилган қоидалар асосида, корхоналарни тугатиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда кўрилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 330-моддасининг 4-бандига мувофиқ, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантирмаган корхоналарни тугатишга доир ишлар бўйича аризачи ва жавобгар хўжалик судларида давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Хўжалик судлари шуни инобатга олишлари лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 28 июндаги «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2331-сонли Фармонининг 5-бандига мувофиқ мазкур тоифадаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар суд чиқимлари, шу жумладан почта харажатларини тўлашдан ҳам озод қилинган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Хўжалик судларига тушунтирилсинки, ишни кўриш жараёнида корхона фаолияти тикланганлиги ҳолатининг аниқланиши аризадаги талабни қаноатлантиришни рад қилиш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда, агар аризачи корхона фаолиятини давом эттиришига эътирози йўқлигини билдириб, ХПКнинг 40-моддасига мувофиқ аризадаги талабдан воз кечиш ҳақида хўжалик судига ариза тақдим қилса, воз кечиш қабул қилинади ва иш юритиш ХПК 86-моддасининг 6-бандига мувофиқ тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Корхона олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхонаси эса — уч ой мобайнида) молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги сабабли уни тугатиш ҳақидаги ариза ушбу муддат ўтгунга қадар берилган бўлса, ундаги талабни қаноатлантириш рад этилади. Агар кўрсатилган муддат ўтгач ариза янгидан берилса, бундай ҳолда аризанинг асоси ўзгарган ҳисобланиб, у мазмунан кўрилиши лозим ва иш юритиш ХПК 86-моддасининг 2-бандига асосан тугатилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Эътиборга олиш лозимки, иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар муассислар (иштирокчилар) томонидан корхонани ихтиёрий тугатиш ҳақида қарор қабул қилиниб, корхона ягона давлат реестридан чиқарилмаган бўлса, аризадаги талаб рад қилиниши, агар ягона давлат реестридан чиқарилган бўлса, иш юритиш ХПК 86-моддасининг 4-бандига асосан тугатилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Низомнинг 3.2-бандига мувофиқ корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган хўжалик суди бу ҳақда корхонани давлат рўйхатидан ўтказган органга, махсус комиссияга, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи давлат ваколатли органига (агар корхона акциядорлик жамияти бўлса) ёзма равишда хабар бериши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик судлари шуни назарда тутишлари керакки, ушбу органларга ҳал қилув қарори нусхаларининг топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилганлиги ёки тилхат олиб топширилганлиги, уларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилганлиги уларнинг ёзма равишда хабардор қилинганлигини билдиради.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Низом 3.1-бандининг учинчи хатбошисига мувофиқ хўжалик суди томонидан корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тугатиш жараёни унинг топшириғига кўра махсус комиссия томонидан амалга оширилади.
Корхонани тугатиш жараёни хўжалик суди қарори асосида:
адлия органларида давлат рўйхатидан ўтказилган корхоналар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссия томонидан;
туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларида давлат рўйхатидан ўтказилган корхоналар бўйича — ҳокимлик ҳузуридаги комиссия томонидан амалга оширилади.
Судларга тушунтирилсинки, хўжалик судининг корхонани тугатиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори, қарорининг ижроси юзасидан ижро варақаси берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. ФК 55-моддасининг ўн биринчи қисмига, Низом 3.12-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ, корхонанинг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўйилганидан сўнг корхонани тугатиш тамомланган, фаолияти эса тугаган ҳисобланади.
17. Агар хўжалик судининг ҳал қилув қарори, қарори билан тугатилган корхона ягона давлат реестридан чиқарилган бўлса, суднинг ҳал қилув қарори, қарори устидан берилган шикоят (протест)ни ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ қабул қилиш рад этилади, агар шикоят (протест) иш юритишга қабул қилинган бўлса, у бўйича иш юритиш ХПК 86-моддасининг 4-бандига мувофиқ тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Агар корхона тугатилган ва ягона давлат реестридан чиқарилган бўлса, ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган деб ҳисоблаган шахслар (шу жумладан кредиторлар), рўйхатдан ўтказувчи органнинг корхонани ягона давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги қарори устидан юқори турувчи органга шикоят бериши ёки мазкур қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида тегишли судга даъво аризаси бериши мумкин.
19. Хўжалик судларининг эътибори молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тўғрисидаги ишларни кўришда тижорат банклари, давлат солиқ хизмати органлари, рўйхатдан ўтказувчи органлар, махсус комиссиялар томонидан тугатиладиган корхоналарни аниқлаш ва ҳисобга олиш тартиби ҳамда муддатларига риоя этилганлигини текшириш, қонун ҳужжатларининг талаблари бузилган ҳар бир ҳолат бўйича айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш масаласини қўйиш, ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарган сабаблар ва шароитларни пухта ўрганиш, хусусий ажримлар чиқариш йўли билан уларни бартараф этиш чораларини кўриш лозимлигига қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олий хўжалик суди Раиси Д. МИРЗАКАРИМОВ
Олий хўжалик суди Пленумининг котиби, судья С. НУМАНОВА
Тошкент ш.,
2010 йил 19 ноябрь,
221-сон