ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЭРКИН АЛМАШТИРИЛАДИГАН ВАЛЮТАГА ЭКСПОРТ ҚИЛИШДА ИМТИЁЗЛАР ВА ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ МАҚСАДИДА ЎЗИ ИШЛАБ ЧИҚАРГАН ТОВАРЛАРНИ (ИШЛАРНИ, ХИЗМАТЛАРНИ) АНИҚЛАШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 26 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2195-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 2 февралдаги 17 ва 2018-07-сонли «Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2195-3, 08.02.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 25 январдаги 113, 2010-51-сонли қарори (рўйхат рақами 2195, 2011 йил 16 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 7-8-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ўзи ишлаб чиқарган товар деганда, агар ушбу банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, корхона ўзи томонидан ишлаб чиқариш технологик жараёнини ҳисобга олган ҳолда, ўзига тегишли бўлган ёки жалб этилган ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган ёки қайта ишланган маҳсулот (жумладан ярим тайёр маҳсулот) тушунилади.
Маҳсулот, корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган товар ҳисобланадиган ва ушбу корхона томонидан қайта ишлаш учун берилган хом ашёдан ишлаб чиқарилган ҳолларда, ўзи ишлаб чиқарган товар деб:
хом ашё мулкдори учун — қайта ишлаш натижасидан кейин олинган маҳсулот, қайта ишлаш хизматлари учун қайта ишланган маҳсулотнинг бир қисми билан ҳақ тўлаш ҳолларида эса, маҳсулотнинг қайта ишлаганлик учун ҳақ сифатида қайта ишловчи корхона тасарруфида қоладиган қисми чегириб ташланган ҳолдаги маҳсулот;
қайта ишловчи корхона учун — қайта ишлаш хизматлари учун ҳақ сифатида унинг тасарруфида қоладиган маҳсулот ҳисобланади.
Ўзи ишлаб чиқарган иш (хизмат) деганда корхона томонидан ўз кучи билан бажарилган (кўрсатилган) иш (хизмат) тушунилади».
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 28 декабрь,
86-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 28 декабрь,
2011-44-сон
Келишилган:
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Р. ГУЛЯМОВ
2011 йил 28 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 3-4-сон, 38-модда)