24.01.2011 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Европа иттифоқи ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи (бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бир томондан ва Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо давлатлар иккинчи томондан, ўртасида шерикчилик таъсис этувчи, 1996 йил 21 июнда тузилган шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Европа Атом Энергияси Ҳамжамияти (Евратом) ўртасида 2003 йил 6 октябрда тузилган атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 21 ва 22 июнда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи Кенгашининг мажлиси давомида қабул қилинган, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёнинг экспорт йўналишлари, талаб ва таклифлар ҳамда энергия манбаларининг тузилишларини диверсификациялашдаги ва Марказий Осиёда бозор иқтисодиёти тузилмаларининг ривожланишини қўллаб-қувватлашдаги умумий манфаатдорлиги қайд этилган «Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё Янги шериклик стратегияси» номли ҳужжатга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шерик давлатлар билан энергетика соҳасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш Европа Иттифоқи учун аҳамиятли экани қайд этилган Европа Комиссиясининг 2008 йил 13 ноябрдаги «Энергетика бўйича иккинчи стратегик шарҳ — Европа иттифоқининг энергетика соҳасидаги хавфсизлик ва бирлик бўйича ишлар режаси» номли коммюникесига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 11 мартда Брюссель шаҳрида бўлиб ўтган ва давомида Ўзбекистон Республикаси биргаликда белгиланган энергетика борасидаги ҳамкорлик соҳаларини, хусусан, энергия самарадорлиги, тикланадиган энергия манбалари, энергетика инфратузилмасидаги энергия самарадорлиги, Мусаффо ривожланиш механизмини (МРМ), шунингдек Киото протоколини амалга оширишни, энергетикага доир стратегия ва сиёсатни, саноат соҳасидаги ҳамкорликни тасдиқлаган Европа Иттифоқи (ЕИ) билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги Ҳамкорлик бўйича қўмитанинг еттинчи мажлисига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 14 сентябрда Брюссель шаҳрида бўлиб ўтган ва давомида Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан бирга Марказий Осиё учун стратегияни, шу жумладан, энергетика ва экологияга чидамлилик бўйича ҳамкорликни амалга ошириш бўйича фаолиятдан ўз манфаатдорлигини қайта тасдиқлаган, шунингдек янги энергетика йўлагини барпо этишни қўллаб-қувватлаган Европа Иттифоқи билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги «Европа Иттифоқи — Ўзбекистон» Ҳамкорлик кенгашининг тўққизинчи мажлисига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 15 сентябрда бўлиб ўтган, атроф-муҳит масалалари, шу жумладан энергетика ресурсларини бошқариш ва иқлим ўзгаришининг таъсири бўйича минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги алоҳида таъкидланган «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» вазирлар конференциясига таянган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европа Иттифоқи билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш ҳар икки томон учун манфаатли эканини ва у ҳар икки томоннинг, шунингдек Марказий Осиё минтақасининг ҳам энергетика ҳам экологик хавфсизлигини оширишга йўналтирилган бўлиши лозимлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томоннинг энергетика соҳасидаги ўз муносабатларини ўзаро ҳамкорликка амалий жиҳатдан фойдали ва конструктив ёндашув асосида янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон энергетика секторининг Ўзбекистон Республикасининг имкониятлари ва эҳтиёжларига асосланган ҳолда келгусида барқарор ривожланишининг ўрта ва узоқ муддатли истиқболларини белгилаш ва зарур стратегик чораларни таърифлаш муҳимлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон иқтисодиётининг янада ривожланиши учун энергетика инфратузилмасини модернизациялаш ва кенгайтириш муҳимлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европа Иттифоқининг ички ва халқаро инвестицияларни жалб қилиш ва ҳимоялаш бўйича зарур стратегик чораларни эътиборга олиш билан ушбу жараёнда тутиши мумкин бўлган ўрнини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон энергетика секторининг барча соҳаларида инвестицияларга бўлган катта эҳтиёжни ва халқаро молиявий институтлар, шунингдек ҳам Ўзбекистон, ҳам Европа хусусий секторининг келгусида инвестицияларни жалб қилишда тутиши мумкин бўлган ўрнини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақанинг трансчегаравий дарёлар, кўллар ва денгизлар билан боғлангани сабабли ушбу ресурсларни ҳимоя қилиш учун минтақавий ёндашув муҳим эканини ва манфаатдор мамлакатларнинг сув ва энергетика масалалари бўйича экотизимли ёндашув, шунингдек умумий сув ресурсларидан адолатли, барқарор ва оқилона фойдаланиш принципи асосида ҳамкорлик қилиш мақсадида барқарор ва аниқ механизмни ишлаб чиқиш учун биргаликда ишлаши зарур эканини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европа Иттифоқи Комиссияси томонидан 2010 йилда энергетика ва атроф-муҳит соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш йўлларини белгилаши мумкин бўлган «Марказий Осиё инвестиция воситаси»ни (Central Azia Investment Facility — CAIF) яратишганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европа Иттифоқи Комиссияси, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) билан Марказий Осиё давлатлари ўртасида Марказий Осиёда мавжуд бўлган уран ишлаб чиқаришни тиклаш бўйича ҳозирги ҳамкорликни, хусусан уран конларини бойитиш фабрикаларини тиклашни ва чиқиндиларни фойдали суратда ишлатишни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур мазмунда билдирилган катта қизиқишни эътиборга олиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европа Иттифоқи ва Ўзбекистоннинг экология ва атроф-муҳитга зарарли таъсирларни, шу жумладан Орол денгизининг зарарли таъсирини бартараф қилишда, табиий ресурслардан оқилона, самарали ва барқарор фойдаланишни таъминлашда ҳамда Марказий Осиё минтақасининг энергетика ва экологик хавфсизлигини таъминлашда яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича қатъий мақсадини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори сейсмиклик ва тектоник фаолликни ҳисобга олган ҳолда, Марказий Осиёнинг трансчегаравий дарёларида гидроэлектр ишлаб чиқариш қувватларини барпо қилиш ва улар билан боғлиқ иншоотларни қуриш бўйича лойиҳалар халқаро стандартларга, шунингдек экологик таъсир ва амалга ошириш мумкинлиги нуқтаи назаридан мустақил баҳолаган бўлишига асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий Осиёда электр етишмовчилиги ортиб бораётгани боис, ишлаётган энергетика объектларининг самарадорлигини ошириш, Марказий Осиё минтақасида экологик жиҳатдан бардошли гидроэлектрстанциялар тизма (каскад)ларини қуриш, шунингдек тикланадиган энергия манбаларини ва агар қўллаб бўлса, атроф-муҳитга зарар етказмайдиган углеводородлар ва бошқа минерал ресурсларни тадқиқ қилиш орқали электр ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш зарурлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳозирги вақтда фаолият кўрсатаётган Марказий Осиё бирлашган энергетика тизимининг 30 йилдан кўпроқ вақт муқаддам ташкил этилганини ва уни бозор қоидаларига жавоб бериш учун ҳамда мустаҳкам, барқарор, зарурат туғилганда ўзаро боғлиқ бўлган миллий энергетика тизимларини ривожлантириш, шунингдек Марказий Осиё давлатлари ўртасида икки томонлама ва кўп томонлама битимлар асосида мувофиқлаштириш ва энг қулай шароит яратиш кераклигини эътироф этган ҳолда модернизациялаш лозимлигини тасдиқлаб/эътиборга олиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ҳам маҳаллий таъминот, ҳам Европа Иттифоқи томон транзит мақсадида углеводород энергетика инфратузилмасини модернизациялаш, кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича тозароқ қувватларни, энергия самарадорлиги чораларини ва муқобил энергия манбаларини, хусусан қуёш ва шамол энергиясини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда чидамли, барқарор ва ишончли миллий энергетика тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий Осиё давлатлари миллий энергетика тизимларини икки томонлама ва кўп томонлама битимлар асосида халқаро амалиётга мос равишда янада оптималлаш ва мувофиқлаштиришни енгиллатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергетика технологиялари соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва эксперт тажрибаси билан алмашиш, шу жумладан техник ёрдам ва ноу-хауларни бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенциясида баён этилган принципларга риоя қилиш ва унга тааллуқли Киото протоколи қоидаларини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадида қуйидагилар бўйича ҳамкорлик қилиш ниятидадирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ҳамкорлик соҳалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сиёсий чоралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар икки томон:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг энергетика секторида мамлакатнинг барча энергетика ресурсларини ривожлантириш учун белгиланган ўрта ва узоқ муддатли миллий стратегияга асосланган ҳолда ҳар тарафлама ва оғишмас сиёсатни ривожлантириш ва амалга оширишни давом эттиришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергетикага бўлган талабни бошқариш бўйича ҳар тарафлама стратегияни, шу жумладан преференциялар, энергетика тарифларининг очиқ-ойдинлиги ва тегишли равишда институционал ислоҳотларни ривожлантириш ва амалга оширишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш орқали энергия самарадорлиги бўйича чораларни кучайтиришда ва замонавий экологик тоза энергетика технологияларини қўллашда, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг энергия самарадорлиги ва энергияни тежаш масалалари билан шуғулланувчи ташкилотларининг салоҳияти ва эксперт тажрибасини оширишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тикланувчи энергия манбаларини, хусусан қуёш ва шамол энергиясини ривожлантиришга қаратилган сиёсат ишлаб чиқишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу мақсадларга эришиш учун Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат ва техник агентликлари ўртасидаги ҳамкорликнинг тегишли механизмлари ва тадбирларини белгилашда ҳамкорлик қилиш учун интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Инфратузилма
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар икки томон ўзаро аҳамиятга эга бўлган мавжуд инфратузилмани модернизациялашда ва Европа Иттифоқи йўналишида транзит учун фойдали бўлиши мумкин бўлган Ўзбекистон Республикасида Шарқ — Ғарб ўқида янги энергетика инфратузилмасини яратишда ҳамкорлик қилишга интилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳамкорлик зарур бўлган жойда, хусусан қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) инфратузилмани модернизациялаш бўйича режани ишлаб чиқиш мақсадида углеводородларнинг мавжуд транзити ва етказиб бериш тармоғини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикасига газнинг сизиб чиқиб кетиши ва ёндирилишини камайтиришда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикасига энергетика углеводород инфратузилмаси соҳасидаги аниқ янги лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) модернизациялаш ва амалга ошириш мумкин бўлган кенгайтириш доирасида электр энергиясини ишлаб чиқариш тизимлари ва электр тармоқлари эҳтиёжларини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) европалик шерикларни, шу жумладан Европа банк институтларини жалб қилиш воситаси билан шундай инвестицияларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Техника ва саноат соҳасида ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар икки томон Ўзбекистонда техника соҳасидаги энг сўнгги янгиликларга мос келувчи энергетика технологияларини, шу жумладан энергия ва ресурсларни тежовчи технологияларни, тикланувчи энергия манбаларини келгусида жорий этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг техникавий экспертизасини ошириш ҳамда Европа Иттифоқи билан Ўзбекистон Республикаси ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорликни кучайтириш мақсадида биргаликда ишлаш ниятидадирлар. Бундай ҳамкорлик қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ноу-хау алмашиш ва технологик кўникмаларни эгаллашга ёрдам кўрсатиш мақсадида ахборот тарқатишга ва бошқа коммуникация шаклларига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тадқиқотлар ва ишланмаларда ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Европа Иттифоқи Комиссиясининг минтақавий таълим дастурларидан (ТЕМПУС, Эрасмус Мундус) фойдаланган ҳолда шундай энергетика соҳасида ҳамкорликнинг устувор масалаларига йўналтирилган тегишли таълимни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Европа Иттифоқи ёки Ўзбекистон Республикаси сиёсатини, шу жумладан ҳар икки томоннинг энергетика хавфсизлигини эътиборга олган ҳолда, энергетика ресурсларини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш ва улардан фойдаланишга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, шу жумладан уларнинг ташқи алоқаларини янада ривожлантириш бўйича маълумот алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Европа Иттифоқи ва Ўзбекистондаги энергетика секторида фаолият юритаётган давлат ва хусусий бизнес ўртасида қўшма конференциялар, бизнес-форумлар ва семинарлар каби тадбирлар билан алмашиш ва ҳамкорликни илгари суриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ўзаро аҳамиятга эга бўлган, Ўзбекистон энергетика секторини модернизациялаш, техника ва технология билан қайта жиҳозлаштиришга қаратилган лойиҳалар бўйича индустриал ҳамкорликни, шунингдек янги энергетика объектларини қуришни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ё) энергия самарадорлиги, энергияни тежаш ва қайта тиклаш соҳаларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, энергетика секторида индустриал ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) энергия самарадорлиги ва энергияни тежаш бўйича хизмат кўрсатиш секторида Ўзбекистондаги тадбиркорлик сектори, шу жумладан кичик ва ўрта корхоналар учун хизмат кўрсатиш салоҳиятларини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) Европа Иттифоқи Комиссиясининг халқаро ташаббусларидаги тегишли воситалари орқали Европа Иттифоқининг аъзо давлатлари, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ), БМТнинг Тараққиёт дастури (БМТ ТД) ва бошқа манфаатдор шериклар билан уран чиқиндилари ва Ўзбекистон Ядро физикаси институтидаги тадқиқот реакторининг операцион хавфсизлигини ошириш юзасидан иш олиб бориш бўйича ҳамкорлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар икки томон ўз ҳамкорлиги давомида Тошкент шаҳридаги техник офисни ташкил этишни ва унинг фаолиятини тўла қўллаб-қувватлаш ниятидадирлар, ушбу офис Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги Делегацияси тузилгунга қадар ушбу Англашув меморандумини амалга оширишга кўмаклашади ва шунингдек, энергетика ҳамда иқлим ўзгаришига тааллуқли энергетика масалалари бўйича минтақавий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун мўлжалланган марказ бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳужжат фақат сиёсий мақсадларни тасдиқлайди ва ҳар икки томон бирор бир юридик мажбуриятни ўз зиммасига олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Брюссель шаҳрида 2011 йил 24 январда ўзбек ва инглиз тилларида тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2011 й., 1-2-сон)