11.01.2012 йилдаги 6-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 17.09.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда иш ҳақининг рағбатлантирувчи ролини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2012 йил 1 январдан бошлаб нул разряд бекор қилинган ҳолда Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг бошланғич разряди сифатида биринчи разряд белгиланганлиги ва амалдаги тариф коэффициентлари, шунингдек тариф ставкаларини (лавозим маошларини) энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгилаш тартиби сақлаб қолинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасидан фойдаланадиган хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга уларнинг молиявий имкониятларидан ва хўжалик фаолияти натижаларидан келиб чиққан ҳолда, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш учун асос сифатида Ягона тариф сеткасининг оширилган тариф коэффициентларини белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддатда ушбу қарор билан белгиланаётган қоидалардан келиб чиққан ҳолда меҳнатни меъёрлаш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 11 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2012 йил 11 январдаги 6-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорининг 2-бандидаги «Ягона тариф сеткасининг бошланғич разрядидан» сўзлари «энг кам ойлик иш ҳақидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри аҳолисига йўловчи ташиш транспорти хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 19 августдаги 291-сон қарори 11-бандининг учинчи хатбошидаги «Ягона тариф сеткасининг бошланғич разрядини 600 сўмгача» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар ва стипендияларнинг миқдорларини ошириш тўғрисида» 1996 йил 24 июлдаги ПФ-1499-сон Фармонига мувофиқ иш ҳақини» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи атрофида яшил воҳа барпо этиш тўғрисида» 1997 йил 31 декабрдаги 581-сон қарорига ўнинчи сатр «Тариф разрядлари» устунидаги «0» рақами «1» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Шўртан газ-кимё комплекси атрофида яшил воҳа барпо этиш тўғрисида» 1998 йил 26 июндаги 266-сон қарорига ўнинчи сатр «Тариф разрядлари» устунидаги «0» рақами «1» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 24-модда) 1-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Биринчи гуруҳ Нукус шаҳри, вилоят марказлари ва туманлари ободонлаштириш бошқармалари» устунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирма учинчи сатрдаги «2,377-2,878» рақамлари «2,476-2,878» рақамлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирма тўртинчи ва йигирма бешинчи сатрлардаги «2,377-2,616» рақамлари «2,476-2,616» рақамлари билан алмаштирилсин;

йигирма олтинчи сатрдаги «1-2,377» рақамлари «2,476» рақамлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Иккинчи гуруҳ Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари» устунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирма тўртинчи ва йигирма бешинчи сатрлардаги «2,377-2,616» рақамлари «2,476-2,616» рақамлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирма олтинчи сатрдаги «1-2,377» рақамлари «2,476» рақамлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 775-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.09.2019 й., 09/19/775/3755-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 17-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.09.2019 й., 09/19/775/3755-сон)