Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ МЕҲНАТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 1997 ЙИЛ 13 МАЙДАГИ ПФ-1778-СОН ФАРМОНИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2011 йил 3 ноябрдаги ПФ-4377-сон Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматчиларининг меҳнатини рағбатлантириш тўғрисида» 1997 йил 13 майдаги ПФ-1778-сон Фармони 1-бандига «агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса» сўзлари қўшиб қўйилсин.
2. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 5 январь,
ПФ-4405-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 1-сон, 6-модда)