Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ 1997 ЙИЛ 5 МАРТДА 311-СОН БИЛАН РЎЙХАТГА ОЛГАН «КОРХОНА, МУАССАСА ВА ТАШКИЛОТЛАР СОТИЛГАН МАҲСУЛОТ (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)НИНГ АМАЛДАГИ ҲАЖМИДАН ЎЗР ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕНСИЯ ФОНДИГА ЎТКАЗАДИГАН МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАРНИ ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ»ГА (ЎЗР МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ № 04-01-05/96А, ДСҚ № 97-14, ПФ № 03-01/43 1997 ЙИЛ 21 ФЕВРАЛЬ) ҚЎШИМЧАНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 6 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 311-2]
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ва Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги пенсия фонди томонидан 1998 йил 13 июлда 04-01-02/512, 19-107, 98-89, 04-1/-321-сон билан тасдиқланган Адлия вазирлиги 1997 йил 5 мартда 311-сон билан рўйхатга олган «Корхона, муассаса ва ташкилотлар сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг амалдаги ҳажмидан ЎзР Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фондига ўтказадиган мажбурий ажратмаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби»га (ЎзР Молия вазирлиги № 04-01-05/96а, ДСҚ № 97-14, ПФ № 03-01/43 1997 йил 21 февраль) қўшимча (рўйхат рақами 311-1, 1998 йил 6 август) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 19 декабрь,
83-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 19 декабрь,
37/3-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 19 декабрь,
2011-36-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 1-сон, 13-модда)