Норасмий таржима
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг инсон аъзоси ва тўқималари, одам савдосига қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисида
Битим
Давлатлар — Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ҳукуматлари тимсолида (кейинги ўринларда — Томонлар),
одам, инсон аъзолари ва тўқималари савдосининг, айниқса унинг уюшган шаклларида, ривожланиш кўлами ва тенденциясидан ташвишланган ҳолда,
инсоннинг, биринчи навбатда аёллар ва болаларнинг, ҳаёти ва соғлиги, ҳуқуқ ва эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати, жамият ва давлат манфаатларига тажовузлардан ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга, шунингдек ушбу кўринишлар билан курашишнинг самарали механизмларини яратишга интилган ҳолда,
2000 йил 15 ноябрдаги трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Конвенцияси қоидаларини ва 2000 йил 15 ноябрдаги уни тўлдирувчи одам, айниқса аёллар ва болалар, савдосининг олдини олиш ва чек қўйиш ҳамда у учун жазо тўғрисидаги Баённома ва 2000 йил 15 ноябрдаги мигрантларни қуруқлик, денгиз ва ҳаво орқали ноқонуний ташишга қарши Баённомани инобатга олган ҳолда,
Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормаларига таянган ҳолда,
қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:
1-модда. Фойдаланиладиган атамалар
Мазкур Битим мақсадлари учун қуйидаги атамалардан фойдаланилади:
одам савдоси — одамларни ёллаш, ташиш, жўнатиш, яшириб қўйиш ёки куч билан таҳдид қилиш ёки уни қўллаш ёки бошқа шаклларда мажбурлаш, ўғирлаб кетиш, фирибгарлик, алдов, мансабини суиистеъмол қилиш ёки ҳолатнинг қалтислиги ёки сотиб олиш йўли билан, бошқа шахсни назорат қилиб турган шахс розилигини олиш учун тўловлар ёки фойда кўринишида эксплуатация қилиш мақсадида амалга ошириладиган фаолият. Эксплуатация энг камида бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан ёки жинсий эксплуатациясининг бошқа фойдаланиш шакллари, мажбурий меҳнат ёки хизматлар, қулчилик ёки қулчилик билан ўхшаш одатлар, қарамлик ҳолати ёки уларни сотиш мақсадида одам аъзо ва тўқималарини олиб қўйиш киради;
болалар — 18 ёшга тўлмаган шахслар;
аъзо — эволюцион шаклланишга эга бўлган, умумий функция, ташкилий тузилиш ва ривожланиши билан бирлаштирилган тўқималар мажмуи, организм қисми;
тўқима — умумий функция, тузилиш ва (ёки) пайдо бўлиши бирлаштирилган ҳужайралар ва ҳужайрасиз таркиблар тизими.
2-модда. Умумий қоидалар
1. Мазкур Битим мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:
келишилган стратегияни ишлаб чиқиш ва одам савдоси билан курашишда, уни келиб чиқишига имкон берадиган сабаб ва шароитларга барҳам беришда, шунингдек одам савдоси қурбонларини ҳимоя қилиш ва уларни реабилитация қилишда ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ахборий ва бошқа характердаги қўшма комплекс чора-тадбирлар қабул қилиш;
одам, айниқса аёллар ва болалар, савдосига қарши курашда максимал самарали натижаларга эришиш учун, барча давлат органлари, жамоат ва бошқа ташкилотлар, шунингдек фуқароларнинг куч ва воситаларини бирлаштириш.
2. Томонлар мазкур Битимга мувофиқ ўзининг қонунчилиги ва улар иштирокчилари ҳисобланадиган халқаро шартномаларига риоя қилган ҳолда ўзларининг ваколатли органлари орқали одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни олдини олишда, аниқлашда, тўсишда ва фош қилишда, шунингдек одам, айниқса аёллар ва болалар, савдоси қурбонларини ҳимоя қилиш ва уларни реабилитация қилишда ҳамкорликни амалга оширишади.
3. Ваколатли органларнинг рўйхатини ҳар бир Томоннинг ўзи белгилайди ва Битим кучга кириши учун зарур давлат ички тартиб-таомилларини бажарганлиги тўғрисидаги хабарни депозитарийга жўнатади.
Ваколатли органларининг рўйхати ўзгарганлиги тўғрисида ҳар бир Томон бир ой давомида депозитарийни ёзма равишда хабардор қилади.
4. Томонлар ваколатли органларининг ҳудудий бўлинмалари мазкур Битим қоидаларини бажариш мақсадида Томонлар ваколатли органлари билан белгиланган тартибда бевосита ишчи алоқалар ўрнатиши мумкин.
3-модда. Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари
Томонлар қуйидаги асосий йўналишларда ҳамкорликни амалга оширишади:
одам савдоси билан курашишда Томонларнинг ҳамкорлик норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, ушбу соҳада миллий қонунчиликни уйғунлаштириш;
одам савдоси билан курашишга қаратилган, Томонлар аъзо ҳисобланадиган БМТ конвенцияларининг, бошқа халқаро шартномаларнинг қоидаларини бажариш учун келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
одам савдоси ва у билан курашиш натижалари билан боғлиқ жиноятчилик ҳолати ва динамикасини таҳлил қилиш;
одам, айниқса аёллар ва болалар савдосига қарши курашиш келишилган чора-тадбирларини қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, чегара ва миграция назорати органлари, ижтимоий таъминот, соғлиқни сақлаш ва таълим, нодавлат ва бошқа ташкилотларнинг ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш;
одам савдосига алоқадор бўлган трансмиллий жиноий гуруҳлар, уларнинг раҳномалари, юридик ва жисмоний шахслар тўғрисида, шунингдек, эҳтимол, одам савдоси қурбонига айланган йўқолиб қолган шахслар тўғрисида қўшма маълумотлар банкини яратиш;
жиноий фаолиятга жалб қилинган ёки одам савдосига шерик бўлиши мумкин бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолияти устидан назоратни таъминлаш;
одам, айниқса аёллар ва болалар, савдоси қурбонларини самарали ҳимоя қилиш ва уларни реабилитация қилишни таъминлашга оид чора-тадбирлар қабул қилиш.
4-модда. Ҳамкорликнинг асосий шакллари
1. Томонлар қуйидаги асосий шаклларда ҳамкорлик олиб боришади:
оператив, криминалистик, статистик ва бошқа маълумот билан алмашиш, шу жумладан тайёргарлик кўрилаётган ва содир этилган жиноятлар тўғрисидаги, ушбу қилмишлардан олинган даромадларни қонунийлаштириш ва уларга алоқадор жисмоний ёки юридик шахслар тўғрисида маълумот алмашиниш;
тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш тўғрисида сўровномаларни бажариш;
мувофиқлаштирилган тезкор-қидирув ва профилактик тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, нашрлар ва илмий-услубий материалларни алмашиш;
иш тажрибаси билан алмашиниш, ишчи учрашувлар, маслаҳатлашувлар, мажлислар, амалий конференциялар ва семинарлар, шунингдек қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш;
одам савдоси мақсадида Интернет тармоғидан фойдаланишни олдини олиш ва тўхтатиш, келишилган чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
паспорт-виза назорати маълумот тизимларини жорий қилиш тажрибаси билан алмашиниш;
кадрлар тайёрлашда ва мутахассисларнинг малакасини оширишда кўмак бериш;
одам, айниқса аёллар ва болалар, савдоси қурбонларини ижтимоий ва тиббий реабилитация қилишнинг янги методларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
2. Мазкур Битим жиноий ишлар ва фош қилиш бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалаларига дахлдор эмас.
5-модда. Кўмак бериш тўғрисида сўровнома
1. Томонлар ваколатли органларининг ҳамкорлиги кўмак бериш тўғрисидаги сўровномаларни (кейинги ўринларда — сўровнома) бажариш орқали амалга оширилади.
Агар маълумот бир Томон учун аҳамият касб этади деб ҳисоблашга асос бўлса, у сўровномасиз ўша Томонга тақдим қилиниши мумкин.
2. Сўровнома ёзма шаклда жўнатилади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда сўровнома уч кун муддатдан кечиктирмасдан мажбурий ёзма равишда тасдиқлаш шарти билан оғзаки берилиши мумкин. Бунда матнни узатиш техник воситаларидан фойдаланиш мумкин. Сўровноманинг ҳақиқийлиги ёки мазмунига шубҳа пайдо бўлганда, уни қўшимча тасдиқлаш талаб қилиниши мумкин.
3. Сўровномада қуйидагилар кўрсатилади:
а) сўровнома юборган ва олган Томонлар ваколатли органларининг номлари;
б) сўровнома орқали юбориладиган материалнинг қисқача мазмуни;
в) сўровнома мақсади ва асосини кўрсатиш;
г) зарурат туғилганда сўровномани бажаришда алоҳида тартибни тавсифлаш ва ушбу заруратни асослаш;
д) бажарилиши кутилаётган сўровноманинг муддатлари;
е) сўровномани бажариш учун фойдали бўлиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
Сўровнома олган Томон ваколатли органи сўровномани бажариш учун керак бўладиган зарур қўшимча маълумотларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
4. Жўнатилган ёки ёзма шаклда тасдиқланган сўровнома сўровнома юборган Томон ваколатли органининг расмий бланкида раҳбар ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан имзоланган ва мазкур органнинг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
5. Агар сўровнома юборган Томон ваколатли органи сўровномани бажариш зарурати йўқ бўлганини аниқласа, унда мазкур орган бу тўғрисида сўровнома олган Томон ваколатли органини зудлик билан хабардор этиши лозим.
6-модда. Маълумотнинг махфийлиги
1. Томонларнинг ҳар бир ваколатли органи бошқа Томон ваколатли органидан олинган маълумотлар махфийлигини таъминлайди, шу жумладан агар сўровнома юборган Томон ваколатли орган уларнинг мазмунини ошкор қилиш номақбул деб ҳисобласа, сўровномани ҳақиқатдан олганлиги ва мазмунининг махфийлигини таъминлайди.
2. Сўровномани бажаришда махфийлигини сақлашга имкон бўлмаган тақдирда, сўровнома олган Томон ваколатли органи сўровномани шундай шароитда бажариш мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилиш учун сўровнома юборган ваколатли органига бу тўғрисида хабар беради.
7-модда. Сўровномани бажариш
1. Сўровнома олган Томон ваколатли органи сўровнома юборган Томон ваколатли органи томонидан кўрсатилган муддатларда сўровномани тўлиқ ва сифатли бажаришни таъминлаш учун барча зарур чораларни қабул қилади.
2. Сўровнома олган Томон ваколатли органи сўровномани бажаришга тўсқинлик қилувчи ёки сезиларли даражада кечиктирадиган ҳолатлар тўғрисида дарҳол хабардор қилади.
3. Агар кўмак бериш тўғрисидаги сўровномани бажариш сўровнома олган органнинг ваколатига кирмаса, унда мазкур орган уни сўровнома олган Томон тегишли ваколатли органига жўнатади ва бу тўғрисида сўровнома юборган Томон ваколатли органини хабардор қилади.
4. Сўровномани бажаришда сўровнома олган Томон қонунчилиги қўлланилади, бироқ, агар бу сўровнома олган Томон миллий қонунчилигига ва/ёки халқаро ҳолатларга зид бўлмаса, сўровнома юборган Томон ваколатли органининг илтимосига кўра унинг қонунчилиги қўлланиши мумкин.
5. Сўровнома олган Томон ваколатли органи сўровнома юборган Томон ваколатли органининг илтимосига кўра талабномани бажаришда унинг вакилларига иштирок этиш имконини тақдим қилиши мумкин.
6. Агар сўровнома олган Томон сўровномани дарҳол бажариш унинг ҳудудида амалга оширилаётган жиноий тақиб қилиш ёки бошқа ишни амалга оширишга халақит бериши мумкин бўлса, унда сўровномани бажаришни орқага суриши ёки унинг бажарилишини сўровнома юборган Томон билан консультациялардан кейин, белгиланган зарур шартларга риоя қилиш билан боғлаш мумкин. Агар сўровнома юборган Томон унга таклиф қилинган шароитларда кўмак беришга рози бўлса, унда у ушбу шартларга риоя қилиши лозим.
7. Сўровнома олган Томон имкон борича қисқа муддатда сўровнома юборган томонни сўровномани бажариш натижалари тўғрисида хабардор қилади.
8-модда. Сўровнома натижаларидан фойдаланиш
1. Сўраб олинган ва тақдим қилинган сўровномани бажариш натижалари уларни тақдим қилган ваколатли орган розилигисиз бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
2. Сўровнома юборган Томон ваколатли органи сўровномани бажариш натижаларидан бошқа мақсадларда фақат сўровнома олган Томон ваколатли органининг ёзма розилиги билан фойдаланиши мумкин. Бундай ҳолларда сўровнома юборган Томон ваколатли органи сўровнома олган Томон ваколатли органи томонидан ўрнатилган сўровнома натижаларидан фойдаланиш чекловларига риоя қилади.
9-модда. Учинчи томонга маълумотларни етказиш
Мазкур Битим асосида бир Томон ваколатли органлари томонидан олинган маълумотларни учинчи томонга етказиш учун, ушбу маълумотларни тақдим қилган бошқа Томон ваколатли органининг олдиндан ёзма розилиги талаб қилинади.
10-модда. Сўровномани бажаришни рад қилиш
1. Агар сўровнома олган Томон ваколатли органи сўровномани бажариш суверенитетга, хавфсизликка, жамоат тартибига зарар етказиши ёки унинг миллий қонунчилигига ва/ёки халқаро мажбуриятларга зид келиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузишга олиб келиши мумкин деб ҳисобласа, кўмак беришда тўлиқ ёки қисман рад қилиниши мумкин.
2. Сўровнома юборган Томон ваколатли органи сўровномани бажаришни тўлиқ ёки қисман рад қилиниши тўғрисида рад қилиш сабабини кўрсатган ҳолда дарҳол хабар беради.
11-модда. Низоларни ҳал қилиш
Томонлар ва уларнинг ваколатли органлари мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ёки қўллаш туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган низоли масалаларни маслаҳатлашув ва музокаралар йўли билан ҳал қилишади.
12-модда. Харажатлар
Агар ҳар бир аниқ ҳолатда олдиндан бошқача тартиб келишилмаган бўлса, Томонлар мазкур Битимни бажаришда юзага келадиган харажатларни мустақил қоплашади.
13-модда. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш
Мазкур Битимдан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажаришда Томонлар ушбу соҳада фаолият юритувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга интилишади.
14-модда. Бошқа халқаро шартномаларга муносабат
Мазкур Битим бошқа халқаро шартномалар иштирокчилари ҳисобланган Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахлдор эмас.
15-модда. Идоралараро битимлар
Мазкур Битимни татбиқ қилиш мақсадида Томонларнинг ваколатли манфаатдор органлари зарурат туғилганда идоралараро тусдаги Битимлар тузишади.
16-модда. Якуний қоидалар
1. Мазкур Битим унинг кучга кириши учун зарур давлат ички тартиб-таомилларини уни имзолаган Томонлар орқали бажариш тўғрисида учинчи хабарни депозитарийга сақлаш учун топширган санадан кучга киради.
2. Зарур тартиб-таомилларни кечроқ бажарган Томонлар учун у тегишли ҳужжатларни улар томонидан депозитарийга сақлашга топширган санадан кучга киради.
3. Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро розилиги бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Бунда у мазкур моддада назарда тутилган тартибда кучга кирувчи ва унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
4. Мазкур Битим ҳар бир Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлат учун депозитарийга қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатни юбориш йўли билан қўшилиш учун очиқ.
5. Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига кирмайдиган давлатлар учун, агар депозитарийга тегишли хабар юборилгандан сўнг Томонлардан ҳеч бири уч ой ичида эътирознома юбормаса, қўшилиш кучга кирган ҳисобланади.
6. Томонлардан ҳар бири мазкур Битимдан чиқиш учун, депозитарийга камида олти ой олдин бу тўғрисида ёзма хабар юбориши лозим.
7. Мазкур Битим 5 йилга тузилади. Ушбу давр тугаши билан у кейинги беш йиллик даврга автоматик тарзда узайтирилади.
2005 йил 25 ноябрда Москвада битта асл нусхада рус тилида амалга оширилди. Асл нусхаси Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг Ижроия қўмитасида сақланади ва шу ердан мазкур Битимни имзолаган ҳар бир давлатга унинг тасдиқланган нусхаси юборилади.
(имзолар)