30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ҚЎШИМЧА СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ ВА АФЗАЛЛИКЛАР БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситалари, нашриёт, полиграфия корхоналари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар ва омилларни яратиш, бунинг асносида оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигини таъминлаш, ахборот соҳасини ривожлантиришда, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамият назоратини ўрнатишда уларнинг ролини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ва нашриётлар ижтимоий-сиёсий ҳамда болалар адабиётини, имкониятлари чекланган шахслар (кўзи ожизлар, кар-соқовлар ва бошқалар) учун адабиётларни сотишдан олинган фойдадан фойда солиғини ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таҳририятлар, нашриёт ва босмахоналар оммавий ахборот воситаларининг маҳсулотлари, китоб маҳсулотларини сотишдан ва уларнинг нусхаларини кўпайтириш бўйича хизматлардан олинадиган даромадлар қисмида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича оммавий ахборот воситалари ва китоб маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, нашриётлар, телерадиоэшиттириш компаниялари ва полиграфия ташкилотлари томонидан олиб келинадиган қоғоз, полиграфия материаллари ва ахборот сақлаш мосламалари, ускуналар божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) етти йил муддатга озод этилсин.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб оммавий ахборот воситалари ва китоб маҳсулотларини етказиб бериш хизматлари қўшилган қиймат солиғига тортилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумининг умумий ҳажмида камида 20 фоизини Брайл алифболи китоб ва бошқа босма материаллар, имконияти чекланган болаларга ўқув ва бадиий адабиётларни чоп этиш, ишора тилини қўллаган ҳолда аудио китоб ҳамда видеоматериаллар яратишдан тушган тушум ташкил этган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги имтиёзлар ва преференциялар берилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулки объекти учун ижара тўловини ушбу объектга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгилаш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5620-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрофирмалар ва кичик корхоналарга мансуб бўлган оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, нашриётлар, полиграфия ташкилотлари, телерадиоэшиттириш компаниялари учун ягона солиқ тўлови ставкалари 6 фоиздан 5 фоизга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чоп этилган маҳсулотларни сотишдан, муҳаррирлик хизматлари, полиграфия ва нашриёт хизматларини кўрсатишдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» Жамғармасига нашриёт ва матбаа ташкилотлари тўлайдиган мажбурий ажратмалар миқдори икки фоиздан бир фоизга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газета, журналлар ва китоб маҳсулотларини чакана сотишга ихтисослашган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрта ҳисобда 2 баробарга пасайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2012 йил 1 январдан бошлаб оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, нашриёт ва босмахоналарни кичик корхоналар тоифасига киритиш чоғида улар ходимларининг ўртача йиллик чекланган сонини 50 нафардан 100 нафаргача ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1672-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 560-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)