1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги 2018-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган 444-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«Ушбу Қонуннинг 31-моддасида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда дарёларнинг ўзанларини, каналлар ва коллекторларни тозалашда лицензия олиш талаб қилинмайди»;
тўртинчи қисмидаги «бешинчи қисмида» деган сўзлар «бешинчи ва олтинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Геологик жиҳатдан ўрганиш, тажриба-саноат йўсинида кавлаб олиш, норуда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича комиссияси томонидан берилади».
LexUZ шарҳи