Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИ БИРЖА САВДОЛАРИДА ПАХТА ШРОТИ (КУНЖАРАСИ) ВА ПАХТА ЧИГИТИ ШЕЛУХАСИНИ СОТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1870-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 30 июлдаги 309-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1870-2, 30.07.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 130-модда) ва 2010 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1401-сон «Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 9-сон, 374-модда) қарорларига мувофиқ, шунингдек чорвачиликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 22 сентябрдаги 59, 97-сонли қарорлари (рўйхат рақами 1870, 2008 йил 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 47-сон, 466-модда) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисида»ги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2011 йил 17 ноябрь,
13-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 17 ноябрь,
70-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2011 йил 17 ноябрдаги 13, 70-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисида»ги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-бандда:
бешинчи хатбоши «шрот» сўзидан кейин «(кунжара)» сўзи билан тўлдирилсин;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«харидор — маҳсулотни очиқ биржа савдоларида харид қилиб олувчи, уни фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари эгаларига сотиш учун ихтисослаштирилган пунктларга етказиб берувчи ем-хашак, шу жумладан омухта ем, шрот (кунжара) ва шелуха сотиш бўйича туман ва вилоят бирлашмалари (бундан кейинги ўринларда туман ва вилоят бирлашмалари деб юритилади), шунингдек омихта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари, қоракўлчилик ширкат хўжаликлари».
2. 4-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухаси Биржа орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сонли «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ташкил этилган туман ва вилоят бирлашмаларига, шунингдек омихта ем ишлаб чиқарувчи корхоналарга, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига, қоракўлчилик ширкат хўжаликларига сотилади»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Омихта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ушбу Низомга мувофиқ сотиб олинган пахта шроти (кунжараси) омихта ем ишлаб чиқаришдан ташқари бошқа мақсадларда фойдаланишига рухсат этилмайди»;
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
рус тилидаги матннинг еттинчи хатбошисидаги «шрот и шелуха» деган сўзлар «шрот (жмых) и шелуха» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 23-банддаги «2 фоизгача миқдордаги» сўзлари «10 фоизгача миқдордаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. 29-банднинг биринчи хатбошисидаги «маҳсулотни етказиб бериш учун белгиланган қийматдан 2 фоизгача миқдордаги» сўзлари «закалатдан кам бўлмаган миқдордаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. 37 ва 38-бандлардаги «Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига» сўзлари «Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Марказий банк, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси» ОАЖ билан келишилган.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. РЎЗИЕВ
2011 йил 15 ноябрь
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
2011 йил 15 ноябрь
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в. б. У. ТУРДИЕВ
2011 йил 15 ноябрь
Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси раиси Р. БЎРИЕВ
2011 йил 15 ноябрь
«Ўздонмаҳсулот» АК раиси Э. ҚУДРАТОВ
2011 йил 15 ноябрь
«Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси» ОАЖ раиси Т. ТЎХТАБОЕВ
2011 йил 15 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 51-сон, 549-модда)