Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
Истеъмолчи объектларини электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1731-1]
Мазкур буйруқ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 3 июндаги 5-сонли «Истеъмолчи объектларини электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1731-2, 05.06.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 17 сентябрдаги 144-сон буйруғи билан тасдиқланган Истеъмолчи объектларини электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1731, 2007 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 436-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ А. НИМАТУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 24 ноябрь,
24-сон
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 24 ноябрдаги 24-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Истеъмолчи объектларини электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари ва Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 3-4-сон, 26-модда)» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 382-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Уланган қуввати 750 кВА гача бўлган электр таъминоти объектларининг лойиҳалари бўйича хулосалар Ўздавэнергоназоратнинг ҳудудий бўлимлари (Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимлари бундан мустасно), 750 кВА ва ундан юқорилари Ўздавэнергоназорат томонидан берилади.
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлашган электр таъминоти объектларнинг лойиҳалари бўйича хулосалар бериш Ўздавэнергоназорат томонидан амалга оширилади».
3. 9-бандда «лойиҳаси бўйича» деган сўзлар «лойиҳасини келишуви тўғрисида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 11-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВт гача бўлган электр таъминоти объектларининг лойиҳалари келишувини ўтказиш муддати 3 иш кунидан ошмаслиги керак».
5. 13-банд тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари«, «Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 382-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси ва «Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси билан келишилди.
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
2011 йил 1 ноябрь
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.б. У. ТУРДИЕВ
2011 йил 18 ноябрь
«Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Б. ТЕШАБАЕВ
2011 йил 18 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 51-сон, 547-модда)