Ҳужжат кучини йўқотган 12.10.2017 12.12.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2290
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 12.12.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2290
Кучга кириш санаси
22.12.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 12.10.2017
Ҳужжат 24.02.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, қонун ҳужжатлари маълумотлари электрон базалари яратиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 12 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2290]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 11 октябрдаги 330-мҳ-сонли «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, қонун ҳужжатлари маълумотлари электрон базалари яратиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2290-3, 11.10.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 12-сон, 333-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сон «Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 йил, 8-сон, 47-модда)га мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 18 февралдаги 38-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2290-1, 18.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 8-сон, 83-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, қонун ҳужжатлари маълумотлари электрон базалари яратиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу буйруқни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 12 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
264-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 12 декабрдаги 264-мҳ-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, қонун ҳужжатлари маълумотлари электрон базалари яратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 12-сон, 333-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сон «Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 йил 8-сон, 47-модда) мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, шунингдек қонун ҳужжатлари маълумотлари электрон базалари (қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари) яратиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 18 февралдаги 38-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2290-1, 18.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 8-сон, 83-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар уларни расмий ва норасмий нашрларда, шунингдек қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимларида эълон қилиш орқали тарқатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 29-моддасига мувофиқ қуйидагилар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбалари ҳисобланади:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 18 февралдаги 38-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2290-1, 18.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 8-сон, 83-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг расмий нашрлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий нашрлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кодекслар ва қонун ҳужжатлари тўпламларининг, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаи ҳисобланган «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»ни расмий нашр этилишини ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 18 февралдаги 38-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2290-1, 18.02.2014 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 8-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан таъсис этилган таъсис ҳужжатларида уларда кўрсатиб ўтилган органлар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расман эълон қилиш назарда тутилган оммавий ахборот воситалари уларнинг расмий нашрлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами»да расман эълон қилингунга қадар ўзларининг расмий нашрларида эълон қилган тақдирда бу ҳақда эълон қилинган кундан кечикмай, расмий нашр реквизитларини кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига маълум қиладилар.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 18 февралдаги 38-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2290-1, 18.02.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 8-сон, 83-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қоидаларнинг 2 ва 3-бандларида кўрсатиб ўтилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбалари ва нашрлар расмий нашрлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси», «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами» қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашрлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қоидаларнинг 2 ва 3-бандларида назарда тутилмаган нашрлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг норасмий манбалари ҳисобланади (норасмий нашрлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий нашрларда эълон қилиш ва тарқатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашрлари давлат тилида, талабни ҳисобга олган ҳолда бошқа тилларда ҳам нашр этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашрларига янгидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашрларида эълон қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар изчил хронологик тартибда, тегишли тартиб рақамлари бўлган моддаларга жойлаштирилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 18 февралдаги 38-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2290-1, 18.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 8-сон, 83-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловалар ҳам ҳужжатлар жойлаштирилган моддаларга жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашрларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бир қисми эълон қилинаётган бўлса, ҳужжат номидан кейин «Кўчирма» деган ёзув киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Расмий нашрларда эълон қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу ҳужжатни қабул қилган орган томонидан расман юборилган (расмий тарқатма) норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнига мувофиқ бўлиши керак.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 18 февралдаги 38-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2290-1, 18.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 8-сон, 83-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қонун ҳужжатларининг расмий нашрларида эълон қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнини норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий тарқатма орқали жўнатилган матнига ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаларида эълон қилинган матнига мувофиқлиги матнни босма маҳсулотни эълон қилиш талабларига мувофиқ ўқиш, корректурасини текшириш йўли билан таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳажми катта бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матни расмий даврий нашрларга киритилмаслиги мумкин. Бунда улар расмий даврий нашрларга илова кўринишида ёки уларни қабул қилган органлар томонидан алоҳида нашр шаклида эълон қилиниши керак.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 18 февралдаги 38-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2290-1, 18.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 8-сон, 83-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаси «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», бошқа қонун ҳужжатлари тўпламлари, кодексларни расмий нашр қилишни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кодекслар, қонун ҳужжатлари тўпламларини нашр қилишда улар нашр қилинаётган санага мос равишда назорат ҳолатига келтирилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Титул варағида эълон қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга қайси санагача бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнларида эълон қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг реквизитлари ва расмий манбалари қуйидаги тартибда кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжат янги таҳрирда берилаётган бўлса унинг номи ва реквизитларидан кейин курсив билан қайси ҳужжатга асосан янги таҳрирда берилаётганлиги кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар қонуннинг бўлими, кичик бўлими, боби, параграфи, моддаси ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бўлими, кичик бўлими, банди янги таҳрирда берилаётган бўлса ёхуд уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бўлса, бўлим, кичик бўлим, боб, параграф, модда (банд) охирида янги хатбошида, қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан улар янги таҳрирда берилаётганлиги ёхуд ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганлиги курсивда кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар қонун моддасининг қисми, банди, хатбошиси ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат бандининг хатбошиси янги таҳрирда берилаётган бўлса ёхуд уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бўлса, қисм, банд, кичик банд, хатбоши охирида қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан ушбу норма янги таҳрирда берилаётгани ёхуд унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани курсивда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қонун ҳужжатлари тўпламларига ҳуқуқнинг алоҳида соҳасига тегишли бўлган ёхуд у ёки бу ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган қонун ҳужжатлари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатлари тўпламларига ушбу тўплам мавзусига мос бўлган қонун ҳужжатлари тўлалигича ёхуд уларнинг бўлими, кичик бўлими, боби, параграфи, моддаси, банди ва ҳ. к. киритилади. Бунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, рақами, қабул қилинган санаси, эълон қилинган расмий манбаси тўлиқ кўрсатилади. Агар тўпламда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бир қисмидан фойдаланилган бўлса, номидан сўнг «Кўчирма» деган ёзув киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни норасмий нашрларда эълон қилиш ва тарқатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни норасмий нашрларда эълон қилиш барча давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни норасмий босма нашрларда эълон қилиш билан шуғулланувчи юридик шахслар ўз фаолиятини лицензия асосида амалга оширади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 18 февралдаги 38-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2290-1, 18.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 8-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Норасмий нашрларда эълон қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасида кўрсатилган барча реквизитлар (имзодан ташқари), шунингдек уларни эълон қилишнинг расмий манбалари кўрсатилган бўлиши керак.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 18 февралдаги 38-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2290-1, 18.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 8-сон, 83-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни норасмий нашрларда эълон қилишда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаларида эълон қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матнларидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кодекслар, қонун ҳужжатлари тўпламларини норасмий нашр қилишда, ушбу Қоидаларнинг 11 ва 12-бандларида назарда тутилган қоидаларга амал қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Норасмий нашрларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг норасмий таржимаси эълон қилиниши мумкин. Бунда мазкур таржималар норасмий таржима эканлиги ҳақидаги белгига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари орқали тарқатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнлари қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари, шу жумладан Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси орқали тарқатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари орқали тарқатишга, фақатгина норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий нашрларда эълон қилингандан сўнг, расмий нашрларда эълон қилинган барча реквизитлари (имзодан ташқари) кўрсатилган ҳолда йўл қўйилади. Бунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий нашрдаги матни сўзма-сўз такрорланиши ва уларнинг назорат ҳолати таъминланмоғи лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий веб-сайтга норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман эълон қилингандан кейин икки кундан кечикмай жойлаштирилиши керак.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 18 февралдаги 38-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2290-1, 18.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 8-сон, 83-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимларида жойлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матнига қўшилган норасмий шарҳлар ва бошқа тушунтирувчи маълумотлар, ўзининг баён қилиниш усули бўйича (шрифти, ранги ва ҳ. к.) фарқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш билан шуғулланувчи шахслар, ўз маҳсулотини реализация қилишда эълон қилинаётган ҳужжатларнинг назорат ҳолати қайси санагача таъминланганлигини кўрсатишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотларининг туркумланган давлат ягона электрон базаси ҳисобланган Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (кейинги ўринларда — ҚҲММБ)ни юритиш ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўзбекистон Республикаси ҚҲММБга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари матнлари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚҲММБга судларнинг қарорлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар матнлари ҳам киритилиши мумкин.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 18 февралдаги 38-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2290-1, 18.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 8-сон, 83-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Қонун ҳужжатларини кейинчалик ҚҲММБга киритиш учун ишлов бериш тартиби Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази томонидан тасдиқланадиган норматив ҳужжатларни ҚҲММБга киритиш учун ишлов бериш тўғрисидаги йўриқнома билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. ҚҲММБдан фойдаланиш Интернет тармоғи орқали текин амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. ҚҲММБдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификатори, қонунчиликнинг мавзули маълумотномаси ва алифбо-предметли кўрсаткич ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг реквизитларига кўра туркумланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 18 февралдаги 38-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2290-1, 18.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 8-сон, 83-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 12-бандига мувофиқ, ҚҲММБда қўлланган қонунчилик классификацияси Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларида қонун ҳужжатларини туркумлашда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификаторини тижорат мақсадлари учун маълумотларнинг туркумланган базасида қўллашда эталон ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. ҚҲММБ ҳужжатларнинг келишига ва ишлов берилишига қараб, бироқ унинг расман эълон қилинганидан бошлаб бир ҳафтадан кечикмасдан янгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. ҚҲММБни шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш, белгиланган тартибда электрон маълумотлар базасига улашни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатни расмий нашрларда эълон қилишда унинг матнида норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий тарқатмасига таққослаганда хатоларга, матбаа хатосига, бошқа ноаниқларга йўл қўйилган тақдирда, улар аниқлангандан кейин нашрнинг энг яқиндаги сонида тегишли тузатишлар эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кодекслар ва қонун ҳужжатлари тўпламларининг расмий нашрларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинишининг расмий манбаи билан таққослаганда хатоларга, матбаа хатоларига, бошқа ноаниқликларга йўл қўйилган тақдирда ношир томонидан улар аниқланган кундан бошлаб 30 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда республика даврий нашрларида (газеталар, журналлар ва шу кабиларда) тегишли тузатишлар эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар норасмий нашрларда (газеталар, журналлар ва шу кабиларда) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинишининг расмий манбаи билан таққослаганда хатоларга, матбаа хатоларига, бошқа ноаниқликларга йўл қўйилган бўлса, ношир томонидан улар аниқланган кундан бошлаб 30 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда республика даврий нашрларида (газеталар, журналлар ва шу кабиларда) ёки норасмий нашрнинг навбатдаги сонини эълон қилишда (чиқаришда) тегишли тузатишлар эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қонунчилик маълумотлари электрон базаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинишининг расмий манбаи билан таққослаганда хатоларга, матбаа хатоларига, бошқа ноаниқликларга йўл қўйилган тақдирда, улар дарҳол бартараф этилиши керак.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 18 февралдаги 38-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2290-1, 18.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 8-сон, 83-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Мазкур Қоидалар талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Б. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 12 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори Х. МУХИТДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 12 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 520-модда; 2014 й., 8-сон, 83-модда, 31-сон, 394-модда)