Ҳужжат кучини йўқотган 12.10.2017 12.12.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2290
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 12.12.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2290
Кучга кириш санаси
22.12.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 12.10.2017
Ҳужжат 22.12.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, қонун ҳужжатлари маълумотлари электрон базалари яратиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 12 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2290]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 11 октябрдаги 330-мҳ-сонли «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, қонун ҳужжатлари маълумотлари электрон базалари яратиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2290-3, 11.10.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2001 йил, 1-2-сон, 8-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сон «Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 йил, 8-сон, 47-модда)га мувофиқ буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, қонун ҳужжатлари маълумотлари электрон базалари яратиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу буйруқни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 12 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
264-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 12 декабрдаги 264-мҳ-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, қонун ҳужжатлари маълумотлари электрон базалари яратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни ((Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2001 йил, 1-2-сон, 8-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сон «Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 йил 8-сон, 47-модда) мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатишни, шунингдек қонун ҳужжатлари маълумотлари электрон базалари (қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари) яратиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар уларни расмий ва норасмий нашрларда, шунингдек қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимларида эълон қилиш орқали тарқатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 25-моддасига мувофиқ қуйидагилар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбалари ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг расмий нашрлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий нашрлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кодекслар ва қонун ҳужжатлари тўпламларининг, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаи ҳисобланган «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»ни расмий нашр этилишини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 32-моддасига мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилувчи органлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўпламлари ва мажмуаларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нашр этади ёхуд уларни бошқа органлар ва ташкилотлар нашр этиши тўғрисида топшириқлар беради. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бир тизимга солинган мажмуаларини нашр этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қоидаларнинг 2 ва 3-бандларида кўрсатиб ўтилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбалари ва нашрлар расмий нашрлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси», «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами» қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашрлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қоидаларнинг 2 ва 3-бандларида назарда тутилмаган нашрлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг норасмий манбалари ҳисобланади (норасмий нашрлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий нашрларда эълон қилиш ва тарқатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашрлари давлат тилида, талабни ҳисобга олган ҳолда бошқа тилларда ҳам нашр этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашрларига янгидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашрларида эълон қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар изчил тадрижий тартибда, тегишли тартиб рақамлари бўлган моддаларга жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловалар ҳам ҳужжатлар жойлаштирилган моддаларга жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашрларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бир қисми эълон қилинаётган бўлса, ҳужжат номидан кейин «Кўчирма» деган ёзув киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашрларида эълон қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ушбу ҳужжатни қабул қилган орган томонидан жўнатиладиган расмий матнга (расмий тарқатма) мувофиқ бўлиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қонун ҳужжатларининг расмий нашрларида эълон қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнини норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий тарқатма орқали жўнатилган матнига ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаларида эълон қилинган матнига мувофиқлиги матнни босма маҳсулотни эълон қилиш талабларига мувофиқ ўқиш, корректурасини текшириш йўли билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кодекслар ва бошқа катта ҳажмдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матни қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашрларига илова кўринишида эълон қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаси «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», бошқа қонун ҳужжатлари тўпламлари, кодексларни расмий нашр қилишни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кодекслар, қонун ҳужжатлари тўпламларини нашр қилишда улар нашр қилинаётган санага мос равишда назорат ҳолатига келтирилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Титул варағида эълон қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга қайси санагача бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнларида эълон қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг реквизитлари ва расмий манбалари қуйидаги тартибда кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжат янги таҳрирда берилаётган бўлса унинг номи ва реквизитларидан кейин курсив билан қайси ҳужжатга асосан янги таҳрирда берилаётганлиги кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар қонуннинг бўлими, кичик бўлими, боби, параграфи, моддаси ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бўлими, кичик бўлими, банди янги таҳрирда берилаётган бўлса ёхуд уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бўлса, бўлим, кичик бўлим, боб, параграф, модда (банд) охирида янги хатбошида, қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан улар янги таҳрирда берилаётганлиги ёхуд ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганлиги курсивда кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар қонун моддасининг қисми, банди, хатбошиси ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат бандининг хатбошиси янги таҳрирда берилаётган бўлса ёхуд уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бўлса, қисм, банд, кичик банд, хатбоши охирида қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан ушбу норма янги таҳрирда берилаётгани ёхуд унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани курсивда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қонун ҳужжатлари тўпламларига ҳуқуқнинг алоҳида соҳасига тегишли бўлган ёхуд у ёки бу ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган қонун ҳужжатлари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатлари тўпламларига ушбу тўплам мавзусига мос бўлган қонун ҳужжатлари тўлалигича ёхуд уларнинг бўлими, кичик бўлими, боби, параграфи, моддаси, банди ва ҳ. к. киритилади. Бунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, рақами, қабул қилинган санаси, эълон қилинган расмий манбаси тўлиқ кўрсатилади. Агар тўпламда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бир қисмидан фойдаланилган бўлса, номидан сўнг «Кўчирма» деган ёзув киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни норасмий нашрларда эълон қилиш ва тарқатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни норасмий нашрларда эълон қилиш барча давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни норасмий нашрларда эълон қилиш билан шуғулланувчи юридик шахслар ўз фаолиятини лицензия асосида амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Норасмий нашрларда эълон қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасида кўрсатилган барча реквизитлар (имзодан ташқари), шунингдек уларни эълон қилишнинг расмий манбалари кўрсатилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни норасмий нашрларда эълон қилишда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаларида эълон қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матнларидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кодекслар, қонун ҳужжатлари тўпламларини норасмий нашр қилишда, ушбу Қоидаларнинг 11 ва 12-бандларида назарда тутилган қоидаларга амал қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Норасмий нашрларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг норасмий таржимаси эълон қилиниши мумкин. Бунда мазкур таржималар норасмий таржима эканлиги ҳақидаги белгига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари орқали тарқатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнлари қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари, шу жумладан Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси орқали тарқатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари орқали тарқатишга, фақатгина норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий нашрларда эълон қилингандан сўнг, расмий нашрларда эълон қилинган барча реквизитлари (имзодан ташқари) кўрсатилган ҳолда йўл қўйилади. Бунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий нашрдаги матни сўзма-сўз такрорланиши ва уларнинг назорат ҳолати таъминланмоғи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг электрон шакллари уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимларида жойлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матнига қўшилган норасмий шарҳлар ва бошқа тушунтирувчи маълумотлар, ўзининг баён қилиниш усули бўйича (шрифти, ранги ва ҳ. к.) фарқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш билан шуғулланувчи шахслар, ўз маҳсулотини реализация қилишда эълон қилинаётган ҳужжатларнинг назорат ҳолати қайси санагача таъминланганлигини кўрсатишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотларининг туркумланган давлат ягона электрон базаси ҳисобланган Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (кейинги ўринларда — ҚҲММБ)ни юритиш ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўзбекистон Республикаси ҚҲММБга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қарорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик Суди Пленуми қарорларининг матнлари жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚҲММБга маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, техник ҳужжатлар, шунингдек бошқа ҳужжатлар жойлаштирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Қонун ҳужжатларини кейинчалик ҚҲММБга киритиш учун ишлов бериш тартиби Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази томонидан тасдиқланадиган норматив ҳужжатларни ҚҲММБга киритиш учун ишлов бериш тўғрисидаги йўриқнома билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. ҚҲММБдан фойдаланиш Интернет тармоғи орқали текин амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. ҚҲММБдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификатори, қонунчиликнинг мавзули қўлланмаси ва алфавит предметли кўрсаткич ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг реквизитларига кўра туркумланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 12-бандига мувофиқ, ҚҲММБда қўлланган қонунчилик классификацияси Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларида қонун ҳужжатларини туркумлашда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификаторини тижорат мақсадлари учун маълумотларнинг туркумланган базасида қўллашда эталон ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. ҚҲММБ ҳужжатларнинг келишига ва ишлов берилишига қараб, бироқ унинг расман эълон қилинганидан бошлаб бир ҳафтадан кечикмасдан янгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. ҚҲММБни шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш, белгиланган тартибда электрон маълумотлар базасига улашни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Агарда норматив-ҳуқуқий ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаларида эълон қилинганда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий тарқатмаси билан таққослаганда унинг матнида хатоликларга, ҳарфий хатоларга, бошқа номувофиқликларга йўл қўйилган бўлса, улар аниқлангандан бошлаб, нашрнинг кейинги сонида тегишли тузатишлар эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда расмий нашрларда, шунингдек норасмий нашрларда, шу жумладан газеталар, журналлар, ахборотномалар ва ҳ. к. ларда хатоликларга, ҳарфий хатоларга ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаси билан солиштирганда бошқа ноаниқликларга йўл қўйилган бўлса, ношир ушбу камчиликлар аниқланган кундан бошлаб, 30 календарь кунидан ошмаган муддатда уларнинг бартараф этилишини таъминлайди, ушбу Қоидаларнинг 2-бандида кўрсатилган нашрлар бундан мустасно. Аниқланган ноаниқликларни бартараф этиш, қоида тариқасида, тегишли тузатишларни республика даврий нашрларида (газеталар, журналлар, ахборотномалар ва ҳ. к.) ёки норасмий нашрнинг кейинги сонида (чиқишида) эълон қилиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимларида хатоликларга, ҳарфий хатоларга ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаси билан солиштирганда бошқа ноаниқликларга йўл қўйилган бўлса, уларни аниқлаган шахс қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш билан шуғулланувчи шахсга йўл қўйилган ноаниқликларни бартараф этиш ҳақида ёзма хабар бериши мумкин. Бунда, қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш билан шуғулланувчи шахс бир ҳафта муддатда йўл қўйилган ноаниқликларни бартараф этиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Мазкур Қоидалар талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Б. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 12 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори Х. МУХИТДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 12 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 520-модда; 2014 й., 8-сон, 83-модда, 31-сон, 394-модда)