Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
БАНКЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ВА УЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 14 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2014-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3253, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 36-сон, 363-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 октябрдаги 283-сон «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва рухсат бериш тартиботларини амалга оширишда давлат бошқарув функцияларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 42-сон, 454-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда) билан тасдиқланган «Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 5 ноябрь,
34/5-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 ноябрдаги 34/5-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 68-банднинг биринчи хатбошисидаги «ўн беш иш кунидан ошмаслиги» деган сўзлар «камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 73-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар Марказий банкнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади».
3. 97-банддан «Марказий банкдан олдиндан розилик олинган ҳолда» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 98—102-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. 104-бандда:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«филиални ташкил этиш тўғрисидаги ҳамда банк филиали тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги банк кенгашининг қарори»;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«филиални очиш учун иқтисодий асослов ҳамда мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ филиалнинг тахминий баланс қайдномаси ва даромадлар тўғрисидаги тахминий ҳисоботи».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 534-модда)