ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ВА ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ АЙРИМ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 12 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2296]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1994 йил 13 майда 53, 118-сон билан тасдиқланган қўшимча қиймат солиғини қўллаш бўйича тушунтириш хати (рўйхат рақами 52, 1994 йил 5 май);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1994 йил 1 июлда 65, 128-сон билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 1992 йил 25 мартдаги 4-1-1-сон ва 1993 йил 15 январдаги 9/16-сон йўриқномаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қўшимча (рўйхат рақами 72, 1994 йил 13 июнь);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1997 йил 14 ноябрда 04-03-04/531, 97-94-сон билан тасдиқланган 1997 йилда ер ости магистрал муҳандислик коммуникацияларига ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ солиш бўйича тушунтириш (рўйхат рақами 416, 1998 йил 31 март) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 2 декабрь,
74-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 2 декабрь,
2011-35-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 527-модда)