Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
1997 ЙИЛ 29 АПРЕЛДАГИ 335-СОНЛИ ГАРОВГА ҚЎЙИЛГАН МОЛ-МУЛКНИ МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАГА 1-СОНЛИ ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 14 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 335-2]
Буюраман:
1. Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 10 апрелда 25-09-198-сон билан тасдиқланган 1997 йил 29 апрелдаги 335-сонли Гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий суғурта қилиш бўйича йўриқномага 1-сонли ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 335-1, 1998 йил 11 апрель) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 5 декабрь,
75-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 531-модда)