Ҳужжат кучини йўқотган 18.11.2013 07.12.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2287
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори, 07.12.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2287
Кучга кириш санаси
17.12.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 18.11.2013
Ҳужжат 17.12.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклайдиган битимлари (келишиб қилинган ҳаракатлари)ни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 7 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2287]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2013 йил 30 октябрдаги 01/19-26/22-сонли «Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклайдиган битимлари (келишиб қилинган ҳаракатлари)ни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2287-1, 14.11.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 54-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни ҳамда Рақобатни ҳимоя қилиш ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятига доир қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ҳамда ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари режасини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклайдиган битимлари (келишиб қилинган ҳаракатлари)ни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис в.б. У. ТУРДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 24 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2011 йил 24 октябрдаги 8-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклайдиган битимлари (келишиб қилинган ҳаракатлари)ни аниқлаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 54-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни ҳамда Рақобатни ҳимоя қилиш ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятига доир қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ҳамда ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари режасини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) мувофиқ, хўжалик юритувчи субъектларга рақобатга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг бозорга киришини қийинлаштириш ёки рақобатни чеклаш имконини берувчи битимлар (келишиб қилинган ҳаракатлар)ни аниқлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар ишлатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар — товарлар ишлаб чиқариш, сотиш, сотиб олиш ва хизматлар кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи барча ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахслар, шу жумладан хорижий юридик шахслар, уларнинг бирлашмалари, шунингдек юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битимлар (келишиб қилинган ҳаракатлар) — товар бозоридаги икки ёки ундан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳар бирининг манфаатини қаноатлантирувчи ва ҳар бирига олдиндан маълум бўлган ва рақобатни чеклашга қаратилган хатти-ҳаракатлари (бундан кейинги ўринларда Битимлар деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
горизонтал битимлар — битта товар бозорида рақобатчи ҳисобланган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги Битимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вертикал битимлар — тегишли товар бозорида ўзаро рақобатлашмайдиган, биттаси товар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олувчи ёки потенциал сотиб олувчи, иккинчиси эса товар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи ёки потенциал сотувчи (етказиб берувчи) хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги Битимлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасига мувофиқ, муайян товар бозорида жами ўттиз беш ва ундан ортиқ фоиз улушга эга бўлган ўзаро рақобатлашаётган ёки рақобатлашиши мумкин бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклаб қўйган ёки чеклаб қўйиши мумкин бўлган битимлари (келишиб қилинган ҳаракатлари) тақиқланади ва белгиланган тартибда тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Битимларнинг турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Битимлар горизонтал ёки вертикал битимлар кўринишида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Горизонтал битимлар битта бозорда қатъий нархлар белгилаш ёки уларни сақлаб туриш, таклиф ҳажмини келишиб олиш ва бозорни ҳудуд ва сотувчилар ёки харидорлар доираси бўйича бўлиб олиш кўринишида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вертикал битимлар қайта сотиш баҳосини ушлаб туриш ва ўзаро рақобатлашмайдиган, турли даражаларда (етказиб берувчи — истеъмолчи) бўлган, лекин вертикал бўйича бир-бирига боғлиқ (қарам) бўлган (сотувчи томонидан қайта сотилаётган товарни таклиф қилиши мумкин бўлган нархни чеклаш), контракт талабларини бажарган ҳолда маълум ҳудуд доирасида сотишга мутлақ ҳуқуқни белгилаш, харидор учун товарни танлаш имкониятини мажбуран қисқартириш кўринишида аниқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Битимлар мавжудлигини аниқлаш ва далилларни тўплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қатъий нархлар, тарифлар, чегирмалар, устамалар, қўшимча тўловлар ёки ортиқча нархлар белгилаш ёки уларни сақлаб туришга ҳамда аукционлар, биржалар ва бошқа кимошди савдоларида нархларни ошириш, пасайтириш ёки сақлаб туришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин бозор нархлари қарор топишига тўсқинлик қилиб, уларни сунъий равишда ўстириш ёки пасайтиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш, маҳсулот сотиш бозорлари ва капитал қўйилмалар устидан назорат ўрнатишга ва нарх соҳасида камситишларни белгилашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф ҳажмини сунъий равишда ўзгартириш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмларини келишиб олишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорни ҳудуд бўйича, сотув ёки харид ҳажми, товарлар хиллари бўйича, сотувчилар ва харидорлар, буюртмачилар доираси бўйича бўлиб олишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муайян товарларнинг сотувчилари ёки уларнинг харидорлари, буюртмачилари сифатида бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг бозорга киришини чеклаб қўйиш ёки уларни бозордан четлатишга қаратилган битимлар аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Битимлар монополияга қарши органнинг белгиланган тартибда назорат функцияларини амалга оширишда, товар бозорларини таҳлил қилишда, Битим тузилганини кўрсатувчи ҳолатлар мавжудлиги тўғрисидаги давлат ва бошқа органлардан келиб тушган маълумотларни, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган аризаларни ўрганишда, оммавий-ахборот воситаларининг маълумотларини ўрганишда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Битимлар шартлари аниқ кўрсатилган ҳолда ёзма равишда расмийлаштирилган, шунингдек яширинча (оғзаки), Битим иштирокчиларининг барчаси томонидан келишиб олинган чегаралар ва қоидалардан иборат бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Битимларни кўриб чиқишда, келишиб қилинган ҳаракатлар мавжудлигини ёки олдиндан мувофиқлаштирилган ҳаракатлар мавжудлиги фактларини исботлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Далиллар бўлиб Битим белгилари мавжудлигини аниқ кўрсатувчи ҳужжатлар (шартномалар, битимлар, баённомалар, аризалар, хатлар, оммавий-ахборот воситаларидаги маълумотлар ва ҳ. к.) ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳамда товар бозоридаги хўжалик юритувчи субъектларнинг бир хилдаги ҳаракатлари кўринишидаги билвосита далиллар бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Битим белгилари мавжудлигини тасдиқловчи далиллар хўжалик юритувчи субъектларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш давомида, тушунтириш олишда, ҳужжатларни (маълумотларни) сўраб олишда, хўжалик юритувчи субъектларнинг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилишда, товар бозорини таҳлил қилишда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим белгилари мавжудлигини тасдиқловчи билвосита далиллар хўжалик юритувчи субъектларнинг бозордаги ёки маълум бир давр мобайнидаги савдо-сотиқ жараёнларидаги хатти-ҳаракатини ҳамда уларнинг бир хилдаги ва синхрон хатти-ҳаракатларини, ушбу хатти-ҳаракатларга объектив сабаблар йўқ бўлган тақдирда, солиштирма таҳлил қилиш орқали аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Содир этилган хатти-ҳаракатларни Битим деб тан олиш учун маълум шартлар мавжудлиги тўғрисида хулосага келиш, ушбу ҳаракатларнинг амалга оширилишига сабаб бўлган ҳақиқатдаги ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Битимлар белгиларини аниқлаш бўйича таҳлиллар ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Битимлар белгиларини аниқлаш бўйича таҳлиллар ўтказиш босқичма-босқич амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Биринчи босқичда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар (ишлар, хизматлар) турлари аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли товар бозори белгиланади, Битимда қатнашувчи бозор субъектлари доираси аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли бозор чегарасида ҳаракат қилаётган субъектларга — Битим қатнашувчиларига тўғри келадиган бозор улуши ва уларнинг умумий бозор улуши аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимнинг тури аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Битим белгиларини аниқлаш бўйича таҳлил ўтказиш жараёнида товарлар (ишлар, хизматлар) ва товар бозори таҳлили ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни таҳлил қилишда қуйидагилар баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрилаётган товар (ишлар, хизматлар)нинг истеъмол қилиш мақсадлари ва улар билан боғлиқ бўлган истеъмолчиларнинг турлари (истеъмол турига қараб товарни истеъмол қилувчиларнинг табақалаштирилиши етказиб берилаётган товар (ишлар, хизматлар)нинг нархидаги тафовутга сабаб бўлиши мумкин, бу эса нарх соҳасидаги Битим тузилишини қийинлаштиради);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли етказиб берувчиларда товарлар (ишлар, хизматлар)нинг бир жинслилиги (ўхшашлик);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир-бирининг ўрнини босадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли ишлаб чиқарувчиларда товар (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш шартларини бир-бирига ўхшашлиги (ишлаб чиқариш шартларининг бир-бирига ўхшашлиги ва товарни ишлаб чиқариш харажатларини ўзаро таққослаш мумкинлиги ягона нархларни ўрнатиш ва Битим тузишга ёрдам беради);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар (ишлар, хизматлар)нинг қийматидаги доимий харажатлар улуши (товар қийматидаги доимий харажатлар улушининг юқорилиги доимо ўзгариб турувчи бозор конъюнктураси, капитал қўйилмалар ҳажмлари шароитида хўжалик юритувчи субъектлар нархларини ўзгартириш (маневрлаш) имкониятини қийинлаштиради).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бозор таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар бозори чегараси — Битимда қатнашувчи бозор субъектлари фаолият юритаётган ҳудуд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорда рақобат объекти ҳисобланган омиллар доираси ва бозордаги товар нархининг ўрни (яъни, фақат нарх соҳасида рақобатнинг мавжудлиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабнинг нарх ўзгаришига нисбатан таъсирчанлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги хўжалик юритувчи субъектларнинг бозорга киришини қийинлаштирувчи тўсиқларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот (хизмат) етказиб берувчиларининг бозор улуши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акцияларнинг назорат пакетларига, қимматли қоғозларга ва ҳ. к. эгалик қилиш орқали бошқа хўжалик юритувчи субъектларни етказиб берувчилар ёки истеъмолчилар устидан назоратининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчилар ёки етказиб берувчиларнинг Товар бозорларида устувор мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Давлат реестрига киритилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимлар бўйича иқтисодий фаолият ва ахборот алмашувини иқтисодий мувофиқлаштириш учун база вазифасини бажарадиган бошқарув органлари, ассоциациялар ёки уларнинг бўлинмаларининг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Нарх бўйича горизонтал турдаги Битимларни ўрганишни ўтказиш, уларнинг хатти-ҳаракатларини баҳолаш мақсадида товар (ишлар, хизматлар)нинг хусусияти ва бозорнинг тузилишини таҳлил қилишга асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Иккинчи босқичда товар бозорида қуйидагиларнинг мавжудлиги аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат томонидан нархларни (тарифларни) тартибга солиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмалари бўйича мажбурий етказиб беришларнинг ўрнатилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Учинчи босқичда нарх соҳасидаги Битимларни тузиш мумкинлиги аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Рақобатчилар ўртасида нарх соҳасидаги Битимлар тузилганини аниқлаш учун Битим тузилганини тасдиқловчи ҳужжатлар аниқланиши лозим. Ушбу тасдиқлар шартнома шартлари, юк хатлари, прейскурантлар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари иштирок этган йиғилишлар ҳужжатларида аниқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Бир хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектларда нарх соҳасидаги Битим мавжудлигини исботлаш учун қуйидаги ҳужжатлар сўраб олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот (иш, хизмат)нинг нархи даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот (иш, хизмат)нинг таннархи ёйилмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати кўрсаткичлари ва ундан ҳақиқатда фойдаланиш ва капитал қўйилмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш бўйича шартномалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда) қарорига мувофиқ, монополист корхоналар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) нархини ошириш бўйича эълонлар мавжуд бўлган ҳолларда, рақобатчилар томонидан нархларнинг оширилиши қонунийлиги таҳлил қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Вертикал турдаги Битимлар шартларини таҳлил қилишда қуйидагилар ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарни концентрацияланиш (жамланиш) даражаси ва уни ишлаб чиқарувчини етказиб берувчининг хулқига таъсир кўрсатиш эҳтимоли (товар ишлаб чиқариш концентрацияси (жамланиш)нинг юқори даражаси уни ишлаб чиқарувчини етказиб берувчига таъсир кўрсатиши ва нарх соҳасида келишув учун объектив асос яратади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарни тақсимлаш концентрацияси (жамланиши) даражаси ва барча етказиб берувчиларни ишлаб чиқарувчиларнинг хулқига кўрсатадиган таъсири эҳтимоли (товарни тақсимлашнинг юқори даражадаги концентрацияси (жамланиш)нинг юқори даражаси уни ишлаб чиқарувчининг етказиб берувчига таъсир кўрсатиши ва нарх соҳасида келишув учун объектив асос яратади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни ишлаб чиқарувчилар ёки етказиб берувчиларни Товар бозорларида устувор мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Давлат реестрига киритилганлиги, уларнинг маҳсулотлари нархлари давлат томонидан тартибга солиниши (етказиб берувчи корхоналар нархлари устидан назорат остида бўлмаган корхоналар билан келишиш, охиргиларга эса нархни ошириш ёрдамида ортиқча фойда олиш имконини беради);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акцияларнинг назорат пакетлари, қимматли қоғозлар ва ҳ.к. га эгалик қилиш орқали истеъмолчини етказиб берувчилар устидан ёки етказиб берувчини истеъмолчи устидан назоратининг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли органлар ва биржаларнинг, ўрнатилган тартибда тақдим этилган маълумотлари ахборот манбаи бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Нарх соҳасида келишувларни аниқлаш учун бозорларда юзага келган нархларнинг ўзгариши ўрганилади ва улар бошқа географик бозорлардаги нархлар билан таққосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турли бозорлардаги нархлар даражалари ва улар ўртасида товарни ташиш харажатларини таққослаш натижалари у ёки бу бозорда нарх соҳасида Битим мавжудлиги тўғрисида маълумот манбаи бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқ Битимни кўриб чиқишда, рақобатни чекловчи элементлар мавжудлиги аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Аниқланган Битимларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Агар таҳлил ўтказиш жараёнида, Битим иштирокчиларининг маълум товар бозоридаги биргаликдаги улуши ўттиз беш фоиздан кам бўлса ёки уларнинг хатти-ҳаракатлари рақобатни чекламаслиги аниқланса, у ҳолда Битимни аниқлаш мақсадида олиб борилаётган таҳлиллар тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Тузилган Битимда рақобатни чекловчи далиллар мавжуд бўлса, у ҳолда монополияга қарши орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 317-модда) билан тасдиқланган «Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида низом»га мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Қонуни талаблари бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатилади ва монополияга қарши қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 24 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 49-сон, 502-модда)