03.07.1992 йилдаги 649-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎзбекиСтон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЧЕТ ДАВЛАТЛАРДАГИ ДИПЛОМАТИЯ ВАКОЛАТХОНАЛАРИ БОШЛИҚЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ ҲАМДА ЧАҚИРИБ ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхоналари бошлиқларини тайинлаш ҳамда чақириб олиш тартибини «Дипломатик муносабатлар тўғрисида»ги 1961 йилдаги Вена Конвенциясига ҳамда бошқа умум эътироф этилган халқаро ҳуқуқий нормалар ва қоидаларга мувофиқ белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатия ваколатхоналари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари билан тайинланади ва чақириб олинади. Бу масалаларга доир таклифларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг тегишли комитети (комиссияси) билан келишган ҳолда қиритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти маъқуллаган дипломатия ваколатхонаси бошлиғининг номзодини Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ваколатхона жойлашган мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига (ёзма) тақдим этиб, унинг розилигини (агреман) сўрайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхонаси бошлиғини тайинлаш ваколатхона жойлашган мамлакатнинг расмий розилиги олинганидан кейин амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхона жойлашган мамлакатдан жавоб олингунча дипломатия ваколатхонаси бошлиғи лавозимига номзод хусусидаги маълумотлар махфий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда ва Мухтор Элчи ёки Фавқулодда ва Мухтор Вакил тайинланган мамлакатга жўнаб кетгунига қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги унга борадиган давлатининг раҳбарига топшириши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти имзолаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири имзоси билан тасдиқлаган ишонч ёрлиғини тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Ишончли Вакилига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг мазкур дипломатия намояндасини қабул қилувчи мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги номига ёзилган мактуби берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхонаси бошлиғи қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан чақириб олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) дипломатия ваколатхонаси бошлиғи алмаштирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) дипломатия ваколатхонаси бошлиғи номақбул шахс (персона нон грата) деб эълон қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) давлатлар ўртасидаги дипломатия муносабатлари узилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) давлатлар ўртасида уруш ҳолати эълон қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) давлат халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида йўқолганида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатия ваколатхоналарининг бошқа аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг буйруқлари билан тайинланадилар ва чақириб олинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 3 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
649-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й.,9-сон, 349-модда)