ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
«ПЕНСИЯ ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ШАКЛЛАРИ ВА УЛАРНИ ТЎЛДИРИШ ҚОИДАЛАРИ ҲАМДА ПЕНСИОНЕРЛАР ЙИҒМАЖИЛДИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ БУЙРУҚНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 17 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1710-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 23 июлдаги 118-сон «Пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари ҳамда пенсионерлар йиғмажилдини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳақидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1710, 2007 йил 3 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 368-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради
Вазир А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 20 октябрь,
64-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 482-модда)