Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида
Ўқувчиларнинг истеъдодларини намоён этиш ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга, уларда мустақил Ўзбекистон фуқаросининг юксак маънавий фазилатларини шакллантиришга муҳим аҳамият бериб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Тадқиқотчилик фаолиятини муваффақиятли амалга ошираётган ва бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган охирги ўқув йили талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари таъсис этилсин. Уларнинг сони 11 та бўлиб, ҳар бири талаба ўртача стипендиясининг уч баробари миқдорида белгилансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5069-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 447-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари аъло (кўпи билан 25 фоизи яхши) даражада бўлган ҳамда ижодий ишда қатнашадиган бакалавриат бўйича ўқиётган охирги икки курсларнинг (кейинги ўринларда юқори курс деб юритилади) талабалари учун қуйидаги Давлат стипендиялари таъсис этилсин: техника йўналишлари учун — Беруний номли, тиббиёт йўналишлари учун — Ибн Сино номли, гуманитар йўналишлар учун — Навоий номли, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари учун — Камолиддин Беҳзод номли, табиий йўналишлар учун — Улуғбек номли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети учун — Имом ал-Бухорий номли ва барча йўналишлар учун — Ислом Каримов номли.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Беруний, Ибн Сино, Навоий, Камолиддин Беҳзод ва Улуғбек номли стипендиялар сони таълим йўналишлари бўйича юқори курсларнинг ҳар бир минг нафар талабасига ўртача стипендиянинг икки баробари миқдордаги битта стипендия ҳисобидан;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Имом ал-Бухорий номли стипендия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетининг уч нафар юқори курсларнинг талабасига ўртача стипендиянинг икки баробари миқдордаги битта стипендия ҳисобидан;
Ислом Каримов номли стипендия ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курсларнинг талабасига ўртача стипендиянинг икки баробари миқдордаги битта стипендия ҳисобидан белгилансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5069-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 447-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, фан ва техника давлат қўмитаси, Олий Аттестация комиссияси 20 кун муддат ичида талабаларга давлат стипендияларини бериш тўғрисидаги Низом ва Тартибни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқлаши учун тақдим этсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилаб қўйилсинки, давлат стипендияларини олувчи талабаларга тегишли кўкрак нишонлари ва гувоҳномалар берилади. Улар олий ўқув юртини тамомлаганларидан кейин ёш мутахассислар қатори малака ошириш ва ўқишни давом эттириш учун чет элларга юбориш чоғида устунликка эга бўладилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлдаги ПФ-4635-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 365-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги ва Давлат спорт қўмитаси:
— мактаб ёшлари орасида вақти-вақти билан турли республика мусобақаларини ўтказсинлар, ёшларнинг халқаро мусобақаларда фаол иштирок этишларига бутун чоралар билан кўмаклашсинлар;
— 20 кунлик муддат ичида мактаб ўқувчилари орасида республика олимпиадалари, конкурслари ва мусобақаларини ўтказишнинг Низоми ва Тартибини ишлаб чиқсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиғига тақдим этсинлар.
6. Олимпиадалар, конкурслар ва мусобақаларнинг ғолибларига қуйидаги пул мукофотлари:
— I—V ўринларни олган ғолибларга талаба стипендияси миқдорининг ўн каррадан олти каррагача кўп бўлган халқаро мукофотлар;
— I—II—III ўринларни олган ғолибларга талаба стипендиясининг уч—икки—бир карра кўп бўлган республика мукофотлари белгилансин:
7. Белгилаб қўйилсинки, халқаро ва республика мусобақаларининг ғолиблари бўлган битирувчи синфларнинг ўқувчилари олий ўқув юртларининг биринчи курсларига кириш имтиҳонларисиз, тест синовларидан ўтказилмай қабул қилинадилар ва хорижий мамлакатларнинг ўқув юртларига юбориладиган гуруҳларга қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1993 йилдан бошлаб ҳар йили ана шу мақсадлар учун зарур маблағлар ажратишни кўзда тутсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий ўқув юртлари бўлган вазирликлар ва идоралар:
— 1993 йилнинг 1 мартидан ушбу Фармонда қайд этилмаган давлат стипендияларини бекор қилсинлар;
— уларга белгилаган стипендия жамғармаси доирасида олий ўқув юртларининг тақдимномаларига кўра ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб, Ўзбекистоннинг ақлий ва маънавий бойлигини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган атоқли фан ва маданият арбоблари шарафига бир ярим баробар ҳажмли махсус стипендиялар таъсис этиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 20 кунлик муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга доир қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 5 февраль,
ПФ-555-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 3-сон, 132-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 365-модда; 2017 й., 23-сон, 447-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 10.09.2021 й., 06/21/6309/0858-сон; 11.05.2022 й., 06/22/134/0407-сон; 10.08.2023 й., 06/23/132/0581-сон; 10.09.2025 й., 06/25/162/0819-сон; 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)