Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДА СОЛИҚ БЎЛМАГАН ДАВЛАТ ТЎЛОВЛАРИНИ ОЛИШ ВА ТАҚСИМЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Хорижий валютада давлат божлари, йиғимлари ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар олишни тартибга солиш ва валюта тушумларидан самарали фойдаланиш мақсадида:
1. Белгилаб қўйилсинки:
хорижий валютада олинадиган божлар, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларнинг 85 фоизи Республика валюта жамғармаси ҳисобига, 15 фоизи эса Ўзбекистон Республикасининг қонунларида бошқача кўзда тутилмаган бўлса, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларининг махсус валюта жамғармалари ҳисобига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари махсус валюта жамғармаларининг маблағлари уларнинг хоҳишига кўра моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш ва хизмат сафари харажатлари учун фойдаланилади.
2. «Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 10 августдаги фармонининг валюта тушумларини тақсимлашга тааллуқли 10-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари хорижий валютада оладиган давлат божлари, йиғимлари ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ҳамда уларнинг миқдорлари (ставкалари)ни белгилаб берувчи қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 31 июль,
ПФ-635-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 7-сон, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 102-модда)