Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «БЮРОКРАТИК ТЎСИҚЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2011 ЙИЛ 25 АВГУСТДАГИ ПҚ-1604-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига мувофиқ 2011 йил 1 сентябрдан бошлаб ташқи иқтисодий фаолият соҳасида тегишли рухсат берувчи тартиботлар бекор қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
2011 йил 1 ноябргача биржа ва ярмарка савдоларида тузилган экспорт ва импорт контрактларини киритиш ва уларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш учун модул ишлаб чиқсин;
2011 йил 1 ноябрдан бошлаб «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» очиқ акциядорлик жамиятига, Республика универсал агросаноат биржаси» масъулияти чекланган жамиятга, «Халқ истеъмол товарларининг кўргазма-ярмарка савдоси маркази» ёпиқ акциядорлик жамиятига ва «Oʼzbekiston yarmarkasi» очиқ акциядорлик жамиятига, кейинчалик республикада янгидан ташкил этилаётган барча биржаларга ва ярмарка ташкилотларига биржа ва ярмарка савдоларида тузилган экспорт ва импорт контрактлари бўйича Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига кириш имконини берсин.
3. «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» очиқ акциядорлик жамияти, Республика универсал агросаноат биржаси» масъулияти чекланган жамият, «Халқ истеъмол товарларининг кўргазма-ярмарка савдоси маркази» ёпиқ акциядорлик жамияти ва «Oʼzbekiston yarmarkasi» очиқ акциядорлик жамияти, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, 2011 йил 1 ноябрдан бошлаб Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига уланишни таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
5. Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 20 октябрь,
284-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 октябрдаги 284-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Импорт операциялар бўйича контрактларни ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Валюта маблағларидан фойдаланиши устидан назорат Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими маълумотлари асосида амалга оширилади»;
б) 4-банд, «Импорт битишувлар паспортини расмийлаштириш» бўлими ва 6—16, 22, 24-бандлар, 1 ва 2-иловалар, Низомга 3-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«17. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтирилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тугаллангандан кейин божхона хизмати томонидан тасдиқланган Товарлар келтириш карточкаси (3-илова) импорт қилувчи корхонага берилади»;
г) 18-банддаги «Паспортни ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
д) 20-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
е) 21-банддаги «Паспортлар ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
ж) 23-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«ёки импорт қилувчи корхона тугатилганда»;
з) Импорт контрактини ҳисобга олиш ва унинг ҳаракатини назорат қилиш Схемасида (Импорт операциялар бўйича контрактларни ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга илова):
2-банддаги «Битишув паспортини расмийлаштириш» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-банддаги «Битишув паспортини тасдиқлаш» сўзлари чиқариб ташлансин;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Товар келиб тушганда божхона хизмати (божхона пости) Товарлар келтириш карточкасига товар келтирилганлиги тўғрисида белги қўяди»;
7-банддаги «Битишув паспортини ҳисобдан чиқариш» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржалари савдоларида импорт контрактлари тузиш тартибида, 2011 йил 1 ноябрдан бошлаб:
а) 8-банддаги «ва импорт битишуви паспорти» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 9-банд чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарорига асосан 2020 йил 16 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 42-сон, 455-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон)