Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг
Қарори
ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ ИШЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 18 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 514-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1396-сонли қарорининг 11-бандига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда) Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан 1998 йил 11 августда тасдиқланган Геология-қидирув ишларини молиялаш тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 514, 1998 йил 27 октябрь) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси в. б. И. ТЎРАМУРОТОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 5 сентябрь,
1-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 5 сентябрь,
58-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2011 йил 5 сентябрь,
9-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 42-сон, 456-модда)