14.10.2011 йилдаги 282-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети Тошкент шаҳридаги филиали қошида ихтисослаштирилган академик лицей фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 6 июлдаги ПҚ-1569-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Тошкент шаҳридаги И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали қошидаги ихтисослаштирилган академик лицейнинг янги биноси ва талабаларнинг яшаши учун жойлар қуриш учун белгиланган тартибда қуйидаги манзилда умумий майдони 2,3 гектар ер участкаси ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин: Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Оҳангарон шоссеси ва лойиҳалаштирилаётган Г-60 м.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекнефтгаз» МХК 2012 йил 1 августга қадар қуйидаги ишларни амалга оширсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали қошидаги 360 ўқувчи ўринли ва 200 ўринли ўқувчилар турар жойи учун мўлжалланган ихтисослаштирилган академик лицейнинг (кейинги ўринларда — 1-объект) янги биносини қуриш ва фойдаланишга топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри, Олимлар кўчаси, 64 а-уйдаги бинони (кейинги ўринларда — 2-объект деб аталади) реконструкция қилиш, бинода ўқув биноларини кенгайтириш ва И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали талабалари учун қўшимча турар жойлари яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 ва 2-сон объектларини зарур мебель, инвентарь, замонавий ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари, ташкилий техника билан жиҳозлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-сон объектини қуриш, 2-сон объектини лойиҳалаш ва реконструкция қилиш ишларининг буюртмачиси этиб — «Ўзтрансгаз» АКнинг «Трансгазинжиниринг» УКси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1 ва 2-объектлар бўйича бош лойиҳа ташкилоти этиб — «Ўзоғирсаноатлойиҳа» ОАЖ ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бош пудрат ташкилоти томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-объектни қуриш — «Ўзнефтгазқурилишинвест» АКнинг «Қашқадарёнефтгазсаноатқурилиш» ОАЖ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-объектни реконструкция қилиш — «Ўзнефтгазқурилишинвест» АКнинг «Тошнефтгазқурилиш» ОАЖ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 1-объектни қуриш, 2-объектни лойиҳалаш ва реконструкция қилиш ҳамда уларни зарур мебель, инвентарь, замонавий ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари, ташкилий техника билан жиҳозлаш бўйича молиялаштириш манбалари — «Ўзтрансгаз» АКнинг ўз маблағлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси 1 ва 2-сон объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказишини таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали қошидаги ихтисослаштирилган академик лицейи (кейинги ўринларда академик лицей деб аталади) фаолиятига ташкилий ва ўқув-методик раҳбарлик қилиш Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Тошкент шаҳридаги И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали томонидан амалга оширилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейда ўқитиш Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурларига мувофиқ ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейга ўқувчиларни қабул қилиш амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейнинг педагог ва маъмурий-хўжалик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, унинг иншоотлари комплексини сақлаш харажатлари таълим соҳасига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали академик лицейда ўқитишга юқори малакали, тажрибали ўқитувчиларни жалб этишга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда академик лицейда ўқув жараёнини ташкил этиш сифатини назорат қилиш, шунингдек, унинг ўқитувчилар таркибини белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Г.И. Ибрагимов ва А.Н. Арипов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 14 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
282-сон