Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
«ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАРНИНГ НОМЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 4 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2011 йил 26 августда маъқулланган
Сенат томонидан 2011 йил 26 августда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган «Давлат тили ҳақида»ги 3561–ХI-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 167-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 257-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 335-модда) 22-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22-модда. Географик объектларнинг номлари давлат тилида акс эттирилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги 276-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 139-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) номидаги «топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) муқаддимадаги «маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмларига, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, физик-жуғрофий, геологик ва бошқа объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
4) IX бўлимнинг номидаги биринчи жумла чиқариб ташлансин;
6) X бўлим чиқариб ташлансин;
7) 30-модданинг биринчи қисмидаги «маъмурий-ҳудудий бирликлар ва аҳоли пунктларига ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
8) 31-модда чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Геодезия ва картография тўғрисида»ги 417-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 122-модда) 6-моддасининг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«географик объектларнинг номларини белгилаш, нормаллаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш».
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 12 октябрь,
ЎРҚ-304-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 41-сон, 449-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2020 й., 03/20/626/1024-сон; 29.08.2020 й., 03/20/635/1237-сон)