LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-763-сонли «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги 1054–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган 474–II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 5, 63-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 414-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 133-модда, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
4) 59-модданинг биринчи қисми биринчи жумласидаги «бир ойлик» деган сўзлар «ўн беш кунлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 71-модданинг биринчи қисми учинчи жумласидаги «ўн» деган сўз «беш» деган сўз билан алмаштирилсин;
«Такрорий ким ошди савдосини ўтказиш мақсадида ташқи бошқарувчи кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитасининг қарорига мувофиқ корхонани (бизнесни) сотиш тўғрисидаги янги хабарни амалга ошмаган деб топилган ёки корхона (бизнес) сотилмаган ким ошди савдосининг санасидан эътиборан ўн беш кун ичида, ушбу Қонуннинг мазкур моддасида ва 53-моддасида назарда тутилган тартибда эълон қилади. Бунда ким ошди савдоси хабар эълон қилинган санадан эътиборан камида ўн беш кунлик муддат ўтгач, ўтказилади. Корхонани (бизнесни) сотиш нархи кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитасининг қарорига кўра пасайтирилиши мумкин, бироқ бунда пасайтириш аввалги ким ошди савдосидаги нархнинг 10 фоизидан кўп бўлмаслиги керак»;
«Хўжалик суди қарздорнинг фаолияти хусусиятидан келиб чиқиб, қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорида кредиторлар йиғилишининг ва (ёки) тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг илтимосномасига кўра қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан тугатишга доир иш юритиш ўтказилишини кўрсатиши мумкин»;
8) 127-модданинг иккинчи қисми бешинчи хатбошисидаги «икки ой» деган сўзлар «бир ой» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 134-модданинг ўн биринчи қисми «мазкур Қонуннинг 1421 ва 143-моддаларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Қонун ҳужжатларида айрим қарздор корхонани (бизнесни) ёки унинг мол-мулки бир қисмини банкларга сотишнинг ёки ўтказишнинг бошқача тартиби назарда тутилиши мумкин»;
«қарздорнинг ушбу Қонуннинг 1421 ва 143-моддаларида назарда тутилган мол-мулки тўғрисидаги маълумотлар»;
Мажбурий тўловлар ва молиявий санкциялар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган қарздорнинг сотишга таклиф қилинган, лекин тугатишга доир иш юритиш мобайнида реализация қилинмаган мол-мулки тугатиш бошқарувчиси томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари балансига қуйидаги ҳолларда ўтказилади, агар мажбурий тўловлар ва молиявий санкциялар бўйича қарздорлик миқдори:
қарздорнинг мол-мулки қийматига тенг ёки ундан ортиқ бўлса, — биринчи навбатдаги бошқа кредиторлар ушбу мол-мулкни ўз талабларини қаноатлантириш ҳисобига қабул қилишни рад этганда;
қарздорнинг мол-мулки қийматидан кам бўлса, — барча навбатдаги кредиторлар ушбу мол-мулкни ўз талабларини қаноатлантириш ҳисобига қабул қилишни рад этганда.
Қарздорнинг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мол-мулки тўғрисида тугатиш бошқарувчиси маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ёзма шаклда хабардор қилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёзма хабар олинган пайтдан эътиборан ўн беш кун ичида мол-мулкни балансга олади ва уни сақлаб туришга доир барча харажатларни ўз зиммасига олади. Мол-мулкни қабул қилишдан бош тортилган ёки бўйин товланган тақдирда, тугатиш бошқарувчиси тегишли органни мазкур мол-мулкни қабул қилишга мажбурлаш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этишга ҳақли. Хўжалик суди мол-мулк маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг балансига ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар асосида тугатишга доир иш юритишни тамомлаш ҳақида ажрим чиқаради.
Ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ балансига мол-мулк ўтказилган маҳаллий давлат ҳокимияти органи бу мол-мулкни белгиланган тартибда очиқ ким ошди савдосида реализация қилиш ташаббуси билан чиқиши мумкин. Бунда кўчмас мол-мулк, шунингдек акциялар, хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги улушлар давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган томонидан очиқ ким ошди савдосига қўйилади, тушган маблағлар эса қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тақсимланади. Бошқа мол-мулк ихтисослаштирилган савдо ташкилотлари орқали очиқ ким ошди савдосига қўйилади, тушган маблағлар эса маҳаллий бюджет даромадига йўналтирилади, қарздорнинг қабул қилиб олинган мол-мулкни сақлаш бўйича қилинган харажатларини қоплаш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар бундан мустасно.
Қарздорнинг мол-мулки очиқ ким ошди савдосига қўйилган пайтдан эътиборан бир йил ичида реализация қилинмаган тақдирда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ушбу мол-мулкка нисбатан давлат мулкини тасарруф этишнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бошқа усулларини ҳам қўллайди»;
«Қарздорнинг сотишга таклиф қилинган, лекин тугатишга доир иш юритиш мобайнида реализация қилинмаган мол-мулки тугатиш бошқарувчиси томонидан кредиторларга кредиторлик қарзларини узиш ҳисобига таклиф этилади. Кредитор ушбу мол-мулкни қабул қилишга розилик бериш ёки уни рад этиш ёхуд ушбу масалани қонунда белгиланган ҳолларда кредиторнинг кузатув кенгашига ёки муассислари (иштирокчилари) умумий йиғилишига кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисида тугатиш бошқарувчисини реализация қилинмаган мол-мулк ҳақида таклиф олинган кундан эътиборан ўн кун ичида ёзма шаклда хабардор этади. Кредитор томонидан ёзма хабарнинг белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги мол-мулкни қабул қилиш рад этилишига тенглаштирилади»;
иккинчи қисми «шунингдек» деган сўздан кейин «мажбурий тўловлар ва молиявий санкциялар бўйича қарздорлиги бўлмаган» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
LexUZ шарҳи