Ҳужжат кучини йўқотган 09.04.2026 23.09.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2267
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигиниг қарори, 23.09.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2267
Кучга кириш санаси
03.10.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 09.04.2026
Ҳужжат 19.06.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«БАРКАМОЛ АВЛОД» БОЛАЛАР МАРКАЗЛАРИДА БОЛАЛАР ЎҚИГАНЛИГИ УЧУН ОТА-ОНАЛАР ТЎЛОВИНИ УНДИРИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 23 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2267]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 30 мартдаги 351-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 13 мартдаги 28-мҳ-сонли ««Баркамол авлод» болалар марказларида болалар ўқиганлиги учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2267-2, 08.04.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сон «Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 9-сон, 89-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Баркамол авлод» болалар марказларида болалар ўқиганлиги учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 10 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири Т. ШИРИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 10 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 10 августдаги 48, 23-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Баркамол авлод» болалар марказларида болалар ўқиганлиги учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сон «Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 9-сон, 89-модда) қарорига мувофиқ «Баркамол авлод» болалар марказларида ўқиганлиги учун ота-оналар тўловини (кейинги ўринларда — тўлов) ундириш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тўлов қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорларда ундирилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 6 июндаги 70, 32-сонли қарори (рўйхат рақами 2267-1, 13.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 507-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Тўловни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тўлов ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ва «Баркамол авлод» болалар маркази ўртасида тузилган шартномага асосан тўланади. Ушбу шартномада тўлов белгиланган миқдорда ва узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда боланинг таълим олишини тўхтатиш ва бекор қилиш шартлари кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар ойда жорий ой учун тўлов мазкур ойнинг 10-санасидан кечикмасдан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган муддатдан сўнг тўлов икки ҳафта мобайнида белгиланган миқдорда ва узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, боланинг ўқиши тўхтатилади, агар тўлов бўйича қарздорлик ушбу қарздорлик юзага келган кундан бошлаб 30 календарь кун мобайнида тўланган бўлса, боланинг ўқиши қайта тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тўлов бўйича қарздорлик у юзага келган кундан бошлаб 30 календарь кун мобайнида қопланмаса, бола белгиланган тартибда «Баркамол авлод» болалар марказида таълим олувчилар сафидан чиқарилади. Бу ҳолда боланинг «Баркамол авлод» болалар марказида ўқишини қайта тиклаш янги қабул қилинадиган болалар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тўлов банк муассасаларига тўланади. Бунда тўловни тасдиқлайдиган ҳужжат (квитанция) нусхаси «Баркамол авлод» болалар марказига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов нақд пулсиз шаклда амалга оширилган ҳолда (пластик карточкалардан тўлашдан ташқари) «Баркамол авлод» болалар марказига тўлов топшириқномасининг нусхаси (тўлов тўланганлик тўғрисидаги банк белгиси қўйилган ҳолда) тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тўлов «Баркамол авлод» болалар марказига хизмат кўрсатувчи тегишли Ғазначилик бўлимининг ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва тегишли «Баркамол авлод» болалар марказининг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамида ундан кейинчалик фойдаланиш учун ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Боланинг «Баркамол авлод» болалар марказига қатнаши бекор қилинганда жорий ой тўлови ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг бола «Баркамол авлод» болалар марказига қатнаши бекор қилингунига қадар камида уч кун олдин берган ёзма аризасига асосан тўлиқ бўлмаган ой учун (яъни қатнаши бекор қилинган кунга қадар) тўланиши мумкин. Бундай ариза мавжуд бўлмаганида тўлов тўлиқ ой учун тўланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, боланинг «Баркамол авлод» болалар марказига қатнашига ушбу ой учун тўловнинг қолган қисми тўланмагунича рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Тўлов ҳисоб-китоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бир кунлик тўлов миқдорини аниқлаш учун ойлик тўлов миқдори «Баркамол авлод» болалар марказининг бола жорий ойда қатнайдиган тўгараги иш кунларининг режадаги сонига бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, бола «Баркамол авлод» болалар марказидаги биттадан ортиқ тўгаракда ўқийдиган бўлса, тўлов ҳар бир тўгаракда ўқиганлик учун белгиланган миқдорда алоҳида ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Боланинг «Баркамол авлод» болалар марказига ўзи ёки оила аъзоларининг касаллиги (карантин) оқибатида, шунингдек ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг меҳнат таътили пайтида уч кундан ортиқ кетма-кет келмаганлиги даври учун тўлов кейинги ойлар учун тўлов ҳисобига ҳисобланади. Бунда, «Баркамол авлод» болалар марказининг тегишли иш кунлари сони ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боланинг «Баркамол авлод» болалар марказига ўзининг ёки оила аъзоларининг касаллиги (карантин) оқибатида узрли сабабга кўра келмаслиги тегишли даволаш муассасаси томонидан берилган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Болаларнинг «Баркамол авлод» болалар марказига келмаган бошқа барча ҳолларида тўлов умумий асосларда ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Тўловдан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Баркамол авлод» болалар марказларида таълим олувчиларнинг тегишли контингенти умумий сонининг 15 фоизи доирасида кам таъминланган оила болалари тўловдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, биринчи навбатда ота-онаси (биттаси ёки иккаласи) I ёки II гуруҳ ногирони бўлган кам таъминланган оила болалари, шунингдек ҳар бир оила аъзоси учун ҳисоблаганда ўртача ойлик даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила болалари тўловдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оиланинг кам таъминланганлиги тўғрисида «Баркамол авлод» болалар марказига тақдим этилган маълумотнома болани тўловдан озод қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати (кейинги ўринларда Рўйхат деб юритилади) молиявий йил бошлангунига қадар «Баркамол авлод» болалар маркази раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Болалар «Баркамол авлод» болалар марказида таълим олувчилар сафидан чиқарилиши оқибатида Рўйхат ўзгарган тақдирда илгари Рўйхатга кирмаган кам таъминланган оила болаларидан шакллантириладиган захира ҳисобига тўлдирилади. Рўйхатни тўлдиришда ушбу Низомнинг 12-бандининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган биринчи навбатлилик талабларига риоя қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчилари ва ички ишлар органларининг профилактик ҳисобига олинган ўқувчилар, шунингдек, «Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари, «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси тарбия муассасалари тарбияланувчилари тўловдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловдан озод қилинадиган ўқувчилар ва тарбияланувчилар рўйхати имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари, «Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари, «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси тарбия муассасалари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари молия бўлими раҳбарлари билан келишилган ҳолда «Баркамол авлод» болалар маркази раҳбари томонидан тасдиқланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 6 июндаги 70, 32-сонли қарори (рўйхат рақами 2267-1, 13.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 507-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Тўловлардан тушадиган маблағлардан фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тўлов сифатида тушган маблағлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўгарак фаолияти учун зарур бўлган хом ашё ва материаллар, моддий бойликлар (мебель, асбоб-ускуна ва жиҳозлар, компьютер техникаси ва бошқалар) харид қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий оммавий тадбирларни ўтказиш ва уларда қатнашиш билан боғлиқ харажатларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилари республика миқёсида ўтказиладиган кўрик-танловлар ва фестивалларда 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган тўгарак раҳбарларини тегишинча энг кам ойлик иш ҳақининг беш, тўрт, уч баробари миқдорида моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 6 июндаги 70, 32-сонли қарори (рўйхат рақами 2267-1, 13.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 507-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бухгалтерлик ҳисобини юритиш, шунингдек тўловлардан тушадиган маблағларнинг кирим қилиниши ва сарфланиши ҳисоботларини тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тўловларнинг ўз вақтида тушиши ва тўғри ҳисобланиши, ҳисоб ва ҳисобот юритилиши, шунингдек тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу Низом «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси директори в. б. М. УМУРЗОҚОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 10 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 39-сон, 400-модда; 2017 й., 24-сон, 507-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)