Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
1. Бир-бирига мос келувчи миллий телетиббиёт тизимларини яратишда ва уларни янада ривожлантириш ҳамда фойдаланишда МДҲда қатнашувчи давлатлар ҳамкорлиги тўғрисида 2010 йил 19 ноябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида имзоланган Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Битимни амалга ошириш юзасидан масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани ва Битимни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар тайинлангани тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришномани йўлласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 27 август,
ПҚ-1607-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 346-модда; 2013 й., 45-сон, 584-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда)