ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
РИЭЛТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ УЧУН ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ИЧКИ НАЗОРАТ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 24 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2257]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 160-модда), Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қиладилар:
(муқаддима Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 18 мартдаги 01/27–26/10, 8-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-1, 18.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 186-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси в.б. А. АБДУХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 8 август,
01/19-18/04-сон
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи в.б. Б. ЗИЛЯЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 8 август,
27-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2011 йил 8 августдаги 01/19-18/04, 27-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
ҚОИДАЛАРИ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) мувофиқ риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланган:
бенефициар мулкдор — пировард натижада мулк ҳуқуқига эга бўладиган ёки мижозни аниқ назорат қиладиган жисмоний шахс, шу жумладан, унинг манфаатлари йўлида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция амалга оширилаётган юридик шахс;
ички назорат — махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлаш бўйича риэлторлик ташкилотларининг фаолияти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар — Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;
(1-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 18 мартдаги 01/27–26/10, 8-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-1, 18.04.2014 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 186-модда)
мижозни идентификациялаш — мижозни лозим даражада текшириш мақсадида, улар топширган ҳужжатлар асосида риэлторлик ташкилотлари томонидан мижозлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш;
бенефициар мулкдорни идентификациялаш — риэлторлик ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатлари билан белгиланган таъсис ҳужжатлари (устав ва (ёки) таъсис шартномаси, низом) асосида мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали юридик шахс бўлган мижознинг мулкдори ёки уни назорат қилувчи шахсни аниқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мижоз — кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш тўғрисида оғзаки ёки ёзма равишда шартнома тузмоқчи бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
мижозни лозим даражада текшириш — мижознинг ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш, таъсис ҳужжатлари асосида мулк ва бошқарув тузилишини ўрганиш орқали бенефициар мулкдорни идентификациялаш, мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш;
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар — ички назоратни ўтказиш давомида риэлторлик ташкилотлари томонидан шубҳали деб топилган содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
шубҳали операция — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлардан келиб чиқиб, риэлторлик ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция;
(1-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
таваккалчилик — мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги;
(1-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;
(1-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
юқори мансабдор шахслар — чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув функцияларни бажарадиган ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни амалга оширишга ваколат берилган шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
операцияларни тўхтатиб туриш — мижознинг топшириқномалари ижросини тўхтатиб туриш;
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган, террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс;
оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган, оммавий қирғин қуролини тарқатишини олдини олишга қаратилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари ҳамда бошқа халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган жисмоний ёки юридик шахс;
Рўйхат — терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек, чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларнинг рўйхати.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш — ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуролини, бундай қуролни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материалларни ҳамда ускуналарни яратиш, ишлаб чиқариш, олиш, тўплаш, сақлаш, ўтказиш, фойдаланиш мақсадида ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни бериш ёки йиғиш, бошқа хизматлар кўрсатиш;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Риэлторлик ташкилотларида ички назоратнинг мақсади қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга йўналтирилган кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
риэлторлик ташкилотларини қасддан ёки қасддан бўлмаган жиноий фаолиятга жалб қилинишига йўл қўймаслик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга оид таваккалчиликларни аниқлаш, уларни баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва камайтириш;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
риэлторлик ташкилотлари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларни расмийлаштириш ва амалга ошириш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Риэлторлик ташкилотларида ички назоратнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
қонун ҳужжатлари ва мазкур Қоидаларга мувофиқ мижозларни лозим даражада текшириш чораларини амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларнинг шахсини текшириш ва кўчмас мулк олди-сотдиси фаолиятини амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағлари ва бошқа мол-мулкнинг келиб чиқишини аниқлаш бўйича мумкин бўлган чора-тадбирлар қўллаш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
мазкур Қоидаларнинг 21-бандида белгиланган мезонлар асосида шубҳали операцияларни аниқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган ва хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операциялар ҳақидаги ахборотлар (ҳужжатлар)ни махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида тақдим этиш;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатга киритилган шахслар иштирокидаги кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича операцияларни ҳамда бошқа битимларни тўхтатиб туриш ва тўхтатиб турилган куннинг ўзида бундай операциялар ҳақида махсус ваколатли давлат органини хабардор қилиши;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ фаолият тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида сақланишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
риэлторлик ташкилотлари раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ишончли ахборот ва материаллар билан тезкор ва мунтазам таъминлаб бориш;
шубҳали операцияларнинг амалга оширилиши ёки амалга оширишга уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан боғлиқ шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай ахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро айирбошлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
сўровномалар бўйича мижозлар базасидан террорчилик фаолиятини молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ бўлган шахсларни аниқлаш.
(3-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
риэлторлик ташкилотлари фаолияти доирасида таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш;
(3-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Рўйхат билан солиштириш орқали операция иштирокчилари орасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
II. Ички назорат тизимини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш учун ички назоратини ташкил этиш мақсадида риэлторлик ташкилотларда ушбу Қоидаларга риоя этилиши учун раҳбарнинг буйруғи билан масъул шахс (кейинги ўринларда масъул шахс деб юритилади) тайинланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Риэлторлик ташкилотларининг ички назорат тизими уларнинг фаолият кўрсатиш хусусиятлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, мижозлар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ мижозлар базаси ва таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Риэлторлик ташкилотлари ҳар йили январь ойининг 10-санасидан кечиктирмасдан тайинланган масъул шахс ҳақидаги маълумотни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) тақдим этишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Масъул шахс ўзгарган тақдирда, бу ҳақда риэлторлик ташкилоти беш иш куни мобайнида Агентликни хабардор қилиши лозим.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Агентлик ҳар йили январь ойининг 20-санасидан кечиктирмай риэлторлик ташкилотларининг масъул шахслари ҳақида маълумотларни махсус ваколатли давлат органига тақдим этади. Ҳисобот йили давомида масъул шахслар ўзгарган тақдирда, бу ҳақда Агентлик риэлторлик ташкилотлардан ўзгаришлар ҳақида тасдиқловчи ҳужжатлар олган кунидан бошлаб беш иш куни мобайнида қўшимча равишда махсус ваколатли давлат органини хабардор қилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида масъул шахс қуйидаги вазифаларни бажаради:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
мазкур Қоидаларга мувофиқ ички назоратни ва мижозларни лозим даражада текширишни жорий этишни ва амалга оширишни ташкиллаштиради;
риэлторлик ташкилоти фаолиятига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, ички назоратни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва раҳбариятга тасдиқлашга киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мижозларнинг ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялари ва хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги хабарларнинг махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида юборилишини, шунингдек махсус ваколатли давлат органининг қўшимча ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайди;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички назорат тизимини ташкил этиш бўйича ва Агентлик, махсус ваколатли давлат органининг ваколатли вакиллари, шунингдек ташкилотнинг ички аудит хизмати ходимлари ва ташқи аудиторлар томонидан олиб борилган текширувлар давомида риэлторлик ташкилоти фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мониторингни амалга оширади;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
мазкур Қоидалар ички назорат дастурларини амалга ошириш жараёнининг махфийлигини таъминлайди.
9. Масъул шахс ички назоратни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ташкилотининг раҳбарлари ва ходимларидан ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий-бошқарув, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, ташкилотнинг электрон маълумотлар базалари, маҳаллий ҳисоблаш тармоқлари ва автоматлаштирилган компьютер тизимларидаги файллар ва бошқа ёзувлардан нусхалар олиш;
хабар қилиниши лозим бўлган операцияларга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш (шу жумладан, мижоз ёки операция тўғрисида қўшимча ахборот олиш ёки мавжуд ахборотни текшириш мақсадида ўтказилаётган операцияни тўхтатиш бўйича).
10. Масъул шахс ички назоратни амалга оширишда қуйидагиларга мажбурдир:
ички назоратни амалга ошириш давомида олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминлаш;
мижозларни лозим даражада текширишни амалга ошириш;
бенефициар мулкдорларни идентификациялаш чора-тадбирларини кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
шубҳали операциялар аниқланганда, белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органига маълумот бериш;
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
олинган маълумотнинг махфийлигига риоя қилиш;
мижозлардан иш муносабатларининг мақсади ва кўзланган хусусияти, шунингдек зарур ҳолларда пул маблағларининг келиб чиқиш манбаи тўғрисида сўраш;
мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаган, мижознинг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида назарда тутилган мақсад ва фаолият турларига тўғри келмайдиган барча операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиш;
идентификациялашни якунлаш имкони бўлмаганда ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотлар олинганда, мижоз билан битим тузишни рад этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш бўйича ўз таваккалчиликларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш чора-тадбирларини кўриш.
(10-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
Масъул шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Операциялар тўғрисидаги маълумотлар зарурат туғилган тақдирда операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ходимларнинг сўнгги янгиликларга, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг, терроризмни молиялаштиришнинг ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида риэлторлик ташкилотлари Агентлик билан келишилган ҳолда масъул ходимларни доимий равишда қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Риэлторлик ташкилотлари ҳар йили 1 февралгача жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга оид фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни Агентликка тақдим этадилар.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
III. Мижозларнинг тегишли текшируви
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Риэлторлик ташкилотлари:
иш муносабатлари ўрнатилганда;
кўчмас мулк олди-сотдиси битимларини амалга ошириш бўйича хизматлар кўрсатилганда;
энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 500 баравари миқдоридан ортиқ бўлган бир марталик операциялар амалга оширилганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
олиб борилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадларига алоқадор эканлигига ҳар қандай шубҳа мавжуд бўлганда;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
идентификациялаш учун аввал олинган маълумотларнинг аслийлиги ва ишончлилигига шубҳалар мавжуд бўлганда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўрадилар.
Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар сотувчи ҳамда сотиб олувчига нисбатан, шунингдек аввалдан мавжуд бўлган мижозларга нисбатан ҳам ўтказилиши лозим.
Агарда операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлганда риэлторлик ташкилотлар мижозларни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўришлари лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 18 мартдаги 01/27–26/10, 8-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-1, 18.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 186-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
141. Мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларига қуйидагилар киради:
мижоз ҳақида қўшимча маълумотлар (фаолият тури, активлар миқдори, очиқ маълумотлар базаси орқали олиш мумкин бўлган маълумот ва бошқалар) олиш ва мижоз ёки бенефициар мулкдор бўйича маълумотларни янада тезроқ янгилаб бориш;
мижоздан унинг пул маблағлари манбалари ёки молиявий ҳолатининг манбаси ҳақида маълумот олиш;
режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг сабаблари тўғрисида маълумотлар олиш;
қўшимча текширишни талаб қиладиган операциялар (битимлар) хусусиятини аниқлаш ҳамда текширишларнинг сони ва кетма-кетлигини ошириш йўли билан иш муносабатларининг кучайтирилган мониторингини амалга ошириш.
(141-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 18 мартдаги 01/27–26/10, 8-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-1, 18.04.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 186-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
142. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва у қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш;
мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш;
мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказиш.
Мижозни лозим даражада текшириш бўйича юқорида кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга нисбатан риэлторлик ташкилотлари:
юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни манбаларини аниқлаш бўйича оқилона чораларни кўриши;
юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига фақатгина риэлторлик ташкилотларининг раҳбарияти рухсати билан киришиши;
амалий иш муносабатларини мониторинг қилиб бориши лозим.
(142-банд Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Мижозларни лозим даражада текшириш, кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича операцияларни амалга ошириш пайтидаги барча босқичларда олиб борилиши лозим.
Бинефицар мулкдорни аниқлаш учун риэлторлик ташкилоти мижоз бошқа мижоз номидан ҳаракат қилаётганлигини аниқлаши керак ва ундан кейин мижоз кимнинг номидан иш кўраётган бўлса, уни идентификациялаш ҳамда шахсини лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўриши шарт.
Мижоз ёки бенефициар мулкдорни идентификациялаш билан бир қаторда уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда уларнинг операцияларни амалга оширишга бўлган ваколатлари текширилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Мижоз — жисмоний шахсни идентификациялаш унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) асосида амалга оширилади. Агар жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлса, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ҳам ўрганилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Мижоз — юридик шахсни идентификациялашда давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери, раҳбарлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек таъсис ҳужжатларида кўрсатилган бошқа маълумотлар текширилиши лозим.
Мижоз юридик шахсни янада батафсилроқ ўрганиш учун:
мижознинг таъсис ҳужжатлари (рўйхатдан ўтказилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан) ва мижознинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг расмийлаштирилишига;
мижознинг бошқарув органларининг тузилиши ва уларнинг ваколатларига;
мижознинг рўйхатдан ўтказилган устав фондининг (капиталининг) миқдорига;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа керакли маълумотларга алоҳида эътибор берилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Риэлторлик ташкилотлари мижоз томонидан тақдим этилаётган ахборотни:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан мижоз ҳақида олинган маълумотлардан фойдаланиш;
мижознинг ишчанлик обрўси тўғрисидаги ахборотни тўплаш;
бошқа эркин фойдаланиш мумкин бўлган ахборот манбалари орқали текширишга мажбурдир.
Мижозларни лозим даражада текшириш учун керак бўлган идентификация ва бошқа маълумотлар камида бир йилда бир марта янгиланиб турилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Юридик ва жисмоний шахсларни идентификациялаш жараёнида бенефициар мулкдорларни идентификациялаш бўйича, шу жумладан, мижоз мол-мулкининг тузилишини ўрганиш йўли билан, асосланган ва зарур чора-тадбирлар қўлланиши лозим.
20. Риэлторлик ташкилотлари мижозлар томонидан идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, уларга операцияларни амалга оширишда рад жавобини берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
III1. Таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
201. Риэлторлик фаолиятини амалга ошираётган ташкилот мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга оширилишида таваккалчилик даражасини (бундан буён матнда таваккалчилик даражаси деб юритилади) аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш чора-тадбирларини кўриши шарт.
(201-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
Таваккалчилик даражаси мижоз тақдим этган ахборот асосида, амалга оширадиган операциялар турлари, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим тарзда текшириш натижалари ҳамда бошқа керакли маълумотларни ҳисобга олган ҳолда масъул ходим томонидан ҳар йили аниқланади ва баҳоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари ёзма равишда расмийлаштирилиши ҳамда махсус ваколатли давлат органи ёки Агентликка тақдим этилиши лозим.
(201-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
202. Таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига риэлторлик ташкилоти аввалдан қуйидаги мезонларга эга бўлган мижозларни тегишли деб топиш ва уларга нисбатан кучайтирилган эътиборни қаратиши лозим:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатга киритилган шахслар ёхуд Рўйхатга киритилган шахснинг назоратидаги шахслар ёки Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори ёки назорат қилувчи шахслар;
(202-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;
норезидентлар;
жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлардаги манзилга тўғри келмайдиган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
фаолият даври молиявий йилнинг бир чорагидан ошмайдиган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
ҳақиқий эгаси ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахс бўлган ташкилотлар;
мунтазам равишда (кетма-кетлиги уч ой мобайнида икки мартадан ортиқ) шубҳали операцияларни амалга ошираётган мижозлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари;
(202-банд Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
масъул ходимда асосли шубҳа уйғотадиган молиявий операцияларни амалга оширувчи бошқа шахслар.
203. Мижоз томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, риэлторлик ташкилоти зарур бўлганда у билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиши лозим.
Риэлторлик ташкилотлари барча мураккаб, ғайриоддий йирик операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияларни амалга оширишнинг ғайриоддий схемаларига кучайтирилган эътибор қаратилиши керак.
Амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот риэлторлик ташкилоти раҳбариятига тақдим этилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
204. Риэлторлик ташкилоти жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни кўришлари керак. Бу мақсадларда риэлторлик ташкилоти:
(204-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
хизматларнинг янги турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;
янги ҳамда амалдаги хизмат турларида янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланиш натижасида вужудга келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолашлари лозим.
Бундай таваккалчиликнинг баҳоланиши хизматларнинг янги турлари, янги иш амалиётининг ишга туширилиши ёхуд янги ёки ривожланаётган технологияларни фойдаланишга туширишдан аввал ўтказилиши лозим.
Риэлторлик ташкилоти бундай таваккалчиликларни мониторинг қилиш ва уларни камайтириш учун тегишли чора-тадбирларни кўришлари зарур.
(III1 боб Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 18 мартдаги 01/27–26/10, 8-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-1, 18.04.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 186-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операцияларни аниқлашнинг мезонлари ва тартиби
21. Қуйидаги ҳолларда кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операция шубҳали деб топилиши мумкин:
мижоз томонидан зарурат туфайли сўралаётган, шу жумладан, ишонч билдирувчи (агар мижоз ишончли вакил сифатида иш юритаётган бўлса) ҳақидаги маълумотларни тақдим этишнинг сабабсиз рад этилиши;
мижознинг амалга оширилаётган битимга нисбатан махфийлик масалалари билан ортиқча ташвишланиши;
мижознинг хизмат кўрсатишнинг фойдалироқ шартларига нисбатан эътиборсиз бўлиши, шунингдек мижоз томонидан айни турдаги хизматлар кўрсатишдаги оддий тўловдан фарқ қиладиган юқори мукофотнинг таклиф қилиниши;
мижознинг операциялари яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаганлиги, мижознинг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида назарда тутилган мақсад ва фаолияти турларига тўғри келмаслиги;
битимга мижоз фаолиятига тўғри келмайдиган қўшимчалар ва ўзгаришлар киритилиши;
операцияни амалга оширишда мижоз талаби билан қилаётган асосланмаган шошма-шошарлик;
мижоз томонидан аввал келишилган операцияга (битимга) бевосита унинг амалга оширилишидан олдин кўпроқ, айниқса, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк ҳаракати йўналишига тааллуқли ўзгартиришлар киритилиши;
мижоз ҳақидаги маълумотнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек кўрсатилган боғланиш маълумотлари, хусусан, почта ва электрон манзили, телефон рақамлари ва электрон канал маълумотлари бўйича мижоз билан алоқа ўрнатиш имкониятининг йўқлиги;
маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилишининг мижоз томонидан асоссиз кечиктирилиши ёки мижоз томонидан текшириб бўлмайдиган маълумотнинг тақдим этилиши;
мижоз томонидан битим иштирокчилари ҳақида била туриб ёлғон ахборот ва нотўғри маълумотларнинг тақдим этилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 18 мартдаги 01/27–26/10, 8-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-1, 18.04.2014 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 186-модда)
амалга ошириш мақсади қонун ҳужжатлари билан ўрнатилган назорат жараёнларидан бош тортиш дейишга асос бўладиган операциялар ёки битимларнинг кўп маротаба юритилганлигининг аниқланиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мижознинг олди-сотди шартномасида кўчмас мулкнинг баҳосини ҳақиқий баҳосидан ошириб кўрсатиш хоҳиши;
мижознинг шартнома бўйича бозор амалиётидан ўзгача ва ностандарт ҳамда қийин бўлган тўлов схемаси орқали ҳисоб-китоб қилиш таклифи;
мижоз томонидан қасддан кўчмас мулк объекти учун ҳисоб-китобларни амалга оширишда, биржа (ярмарка)ларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палаталарида мавжуд якка тартибдаги фойдаланувчилар рақамларидаги йиғилиб қолган легитим маблағлардан фойдаланилиши;
давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб, янги ташкил бўлганига 3 ой бўлмаган юридик шахс томонидан операция амалга оширилган кунда энг кам иш ҳақининг 1000 бараваридан ошиқ бўлган баҳода кўчмас мулк сотиб олинганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўчмас мулк олди-сотдиси шартномасида кўрсатилган олувчи ва сотувчи юридик шахслар бир-бирига ўзаро алоқадор бўлса (таъсисчилари, раҳбарлари, рўйхатдан ўтган манзиллари битта бўлса ва ҳ.к.);
идентификациялашни якунлашнинг имкони бўлмаслиги ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотларнинг олиниши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Операцияни шубҳали деб тан олиш ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу Қоидалар билан ўрнатилган шубҳалилик мезонларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс таҳлил асосида, шунингдек мижоз шахси, унинг обрўси, амалий иш муносабатларининг хусусияти, битимнинг асослари, мақсадлари, ҳажми ва тури, уни амалга ошириш усули билан ҳамда шубҳали операцияни тўғри аниқлаш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар асосида аниқланадиган таваккалчилик хавфига боғлиқ равишда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Риэлторлик ташкилотлари операцияларни амалга оширишда уларнинг иштирокчилари идентификация маълумотларини Рўйхат билан солиштиришлари шарт.
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар кечиктирилмасдан ва олдиндан хабар қилинмасдан тўхтатилиши лозим, агарда:
мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келса;
операция қатнашчиларидан бири Рўйхатга киритилган шахс номидан ёки унинг топшириғига биноан фаолият кўрсатаётган бўлса;
операцияни амалга оширишда фойдаланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк тўлиқ ёки қисман Рўйхатга киритилган шахсга тегишли бўлса;
операция қатнашчиси бўлган юридик шахс Рўйхатга киритилган жисмоний ёки юридик шахснинг мулкида ёки назорат остида бўлса.
Рўйхатга киритилган шахснинг операцияси тўхтатиб турилганда риэлторлик ташкилоти махсус ваколатли давлат органига бу ҳақида хабар юбориши лозим.
Риэлторлик ташкилотлари тўхтатилган операцияни ўтказишни тиклашни Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
231. Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши керак.
(231-банд Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
24. Мижознинг операцияси шубҳали деб топилгандан сўнг, масъул шахс мижозга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар ҳақида қарор қабул қилади, жумладан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
шубҳали операция тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар бериш ҳақида;
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
мижоз билан операция ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш ҳақида;
қонун ҳужжатлари ёки у билан тузилган шартномага мувофиқ мижоз билан муносабатларни тўхтатиш ҳақида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Шубҳали операциялар ҳақидаги маълумотлар риэлторлик ташкилотлари томонидан махсус ваколатли давлат органига шубҳали операциялар деб топилган пайтдан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган шаклда берилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шубҳали операцияларга тааллуқли ҳар бир маълумот ҳақидаги ахборот масъул шахс томонидан қоғоз ва (ёки) электрон кўринишда юритиладиган махсус журналларга киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Риэлторлик ташкилотлари тегишли операциядан шубҳани тасдиқловчи ёки олиб ташловчи ҳар қандай маълумотни махсус ваколатли давлат органига кечиктирмай топширишлари зарур.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
V. Ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган ахборот ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш, махфийлигини таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича қонун ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ қуйидагилар расмийлаштирилади:
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/28, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-2, 14.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон — 2018 йил 17 октябридан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
операция тури ва уни амалга оширишнинг асослари;
операцияни амалга ошириш санаси ва суммаси;
операцияни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахсни индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
операцияни топшириғи бўйича ва номидан амалга оширилаётган жисмоний ёки юридик шахсни индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
ушбу шахс номидан операцияни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахснинг вакилини (ишончли вакилини) индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар бўйича қабул қилувчи ва унинг вакилини индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар.
28. Риэлторлик ташкилотлари кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш материалларини ва маълумотларини шу жумладан, иш ёзишмаларини қонун ҳужжатларида белгиланган, лекин операция амалга оширилганидан ёки мижоз билан муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатлар мобайнида сақлашлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Риэлторлик ташкилотлари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотдан эркин фойдаланишни чеклайдилар, унинг тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга, уларнинг операциялари ҳақида махсус ваколатли давлат органига маълумот берилганлиги тўғрисида ахборот беришга ҳақли эмаслар.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
Риэлторлик ташкилотлари ички назорат функцияларини амалга ошириш жараёнида олинган ахборотни ўз ходимлари томонидан ошкор қилмасликни (шахсий мақсадлари ёхуд учинчи шахслар манфаатлари учун фойдаланилмаслигини) таъминлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
291. Масъул ходимнинг фаолиятида фойдаланилган барча ҳужжатлар (Агентлик ва махсус ваколатли давлат органи билан ёзишмалари, шу жумладан юборилган хабарларнинг қоғоздаги ва электрон нусхалари, мижозларнинг қоғоздаги ва электрон анкеталари, журналлар ва ҳ.к.)дан фойдаланилишини чеклаш мақсадида, бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда ушбу ходим томонидан сақланиши лозим.
(291-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
292. Ҳужжатларнинг электрон шакллари дастурий усулда архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи ускуналарга ёзиб қўйилиши ҳамда масъул ходим томонидан уларнинг рўйхати билан биргаликда ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши зарур.
(291-292-бандлар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 18 мартдаги 01/27–26/10, 8-сонли қарорига (рўйхат рақами 2257-1, 18.04.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 186-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Агентлик томонидан махсус ваколатли давлат органи билан ҳамкорликда амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Мазкур Қоидалар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича бошқа ҳужжатлар риэлторлик ташкилотларининг барча ходимларига етказилиши лозим.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яширишда, шунингдек мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 14 мартдаги 01/10-10/53, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2257-3, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 357-модда; 2014 й., 16-сон, 186-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2257-2/1509-сон, 02.04.2019 й., 10/19/2257-3/2867-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2021 й., 10/21/2257-4/0568-сон, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 25.07.2022 й., 10/22/2257-5/0664-сон; 18.03.2023 й., 10/23/2257-6/0156-сон; 19.05.2026 й., 10/26/2257-7/0499-сон)