Ҳужжат кучини йўқотган 09.02.2023 16.08.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1948-5
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 16.08.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1948-5
Кучга кириш санаси
26.08.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 09.02.2023
Ҳужжат 26.08.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНКЛАРИДА ОЧИЛАДИГАН БАНК ҲИСОБВАРАҚЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 16 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1948-5]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сонли «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3420, 08.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 12 майдаги ПҚ-1529-сон «Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 224-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон «Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 130-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида»ги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 23 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22/3-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 июлдаги 22/3-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«10. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақ очиш учун асос бўлган ҳужжатлари, банк ҳисобварағи шартномаси, шунингдек унга киритилган ўзгартиришлар, таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналарнинг таъсис ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари, иккиламчи ҳисобварақлар очилганлиги тўғрисидаги асосий ҳисобварағини очган банкка юборган хабарнинг нусхаси ҳамда бекор қилинган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар, шунингдек мижоз номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат)нинг нусхаси мижознинг юридик йиғмажилдида сақланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 12-банднинг «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«д) тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар томонидан таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналарнинг таъсис ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 18-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жисмоний шахсларга банкнинг омонат кассаларида шахсий ҳисобварақлар очиш омонат кассаси назоратчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномада (рўйхат рақами 2205, 2011 йил 4 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 97-модда) белгиланган тартибда амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 39-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Таъсис ҳужжатларида (таъсис шартномасида, уставда) кўрсатилган маълумотлар (таъсисчилар, акциядорлар, иштирокчилар ёки бошқа маълумотлар) ўзгарган тақдирда, мижоз таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхасини банкка тақдим қилади. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналарнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари талаб этилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«41. Юридик шахс тугатилаётганда, унинг барча банк ҳисобварақлари тугатиш комиссиясининг тасарруфига ўтади. Бундай ҳолда, асосий ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкка тугатиш комиссиясининг амал қилиш муддати кўрсатилган корхонани тугатиш тўғрисидаги қарори ҳамда тугатиш комиссияси раҳбари ва бош бухгалтерининг имзолари намуналари қўйилган варақча нотариал тасдиқланган ҳолда тақдим қилинади. Шундан сўнг, мижознинг асосий ҳисобварағига уни тугатишга доир ягона ҳисобварақ мақоми берилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 50-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«50. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағи ёпилаётганда, олдиндан у билан боғлиқ бўлган барча ҳисобварақлар ёпилади. Бир вақтнинг ўзида ҳисобварақни ёпиш мўлжалланаётгани тўғрисида солиқ ва божхона (чет эл валютасида ҳисобварақ очилган бўлса) органларига хабар берилади, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг бюджет олдидаги қарзлари тўғрисида маълумот сўралади. Солиқ ва божхона органлари томонидан банкка хўжалик юритувчи субъектнинг бюджет олдида мажбуриятлари йўқлиги тўғрисидаги хабарнома (маълумотнома) тақдим қилингандан кейин банк (банк филиали) томонидан берилган ҳамда тўлиқ ёки қисман фойдаланилмаган чек дафтарчалари банкка (банк филиалига) қайтарилади. Шундан кейин, мижознинг фойдаланилмаган чеклар рақамлари кўрсатилган аризасига асосан ҳисобварақни ёпиш кунида қолдиқ тасдиқланган ҳолда ҳисобварақ ёпилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 52-банддан «ва улардаги тегишли маблағлар қолдиғи «Бошқа дебиторлик ҳисобварақлари»га кирим қилинганда» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 32-33-сон, 342-модда)