16.07.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2000-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг буйруғи, 16.07.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2000-2
Кучга кириш санаси
26.07.2011
Ҳужжат 26.07.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЭМИССИЯСИ ВА ЭМИССИЯВИЙ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЧИҚАРИЛИШЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 16 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2000-2]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 16 июлдаги 2009-40-сон буйруғи билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига (рўйхат рақами 2000, 2009 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 36-сон, 394-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош директор в.в.б. А. ОБИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 14 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011-09-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2011 йил 14 июндаги 2011-09-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«22. Облигациялар фақат тижорат банклари, шунингдек очиқ акциядорлик жамиятлари томонидан қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда чиқарилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) аудиторлик ташкилотининг хулосаси билан тасдиқланган ўз капиталининг облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги миқдори доирасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) охирги уч йил мобайнида рентабеллик, тўловга қобилиятлилик, молиявий барқарорлик ва ликвидлиликнинг аудиторлик ташкилоти хулосалари билан тасдиқланган ижобий кўрсаткичларига эга бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мустақил рейтинг баҳосини олган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) инвесторларга тегишли маблағларнинг эмитентлар томонидан тўланиши бўйича тўлов агентлари вазифасини бажарувчи тижорат банклари иштирокида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) устав капиталини қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган миқдорда шакллантирган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) камида уч йилдан бери фаолият юритаётган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг «б» кичик банди талаблари тижорат банкларига татбиқ қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари — очиқ акциядорлик жамиятлари томонидан устав билан белгиланган банк устав капитали миқдори доирасида облигациялар чиқарилган тақдирда қарор қабул қилинган санадаги аудиторлик ташкилотининг ўз капитали миқдорига доир хулосасининг мавжудлиги талаб қилинмайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 24-банд «чиқарилган» деган сўздан кейин «ва сўндирилмаган (бекор қилинмаган)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 40-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Эмитентнинг охирги йил учун молиявий ҳисоботининг аудитор томонидан текшируви тугагунига қадар эмитент рисолани охирги тугалланган йил учун аудиторлик хулосаси нусхасини илова қилмаган ҳолда тақдим этишга ҳақли».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидаги мазмундаги 451-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«451. Қимматли қоғозлар чиқариш ва (ёки) илгари рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар киритишга доир ҳужжатларни тайёрлаш учун эмитент инвестиция маслаҳатчисини жалб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эмитент томонидан инвестиция маслаҳатчиси жалб қилинган тақдирда мазкур Қоидаларга мувофиқ қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор, рисола ва илгари рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар матни инвестиция маслаҳатчиси раҳбарининг имзоси ва асосий муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция маслаҳатчиси эмитентга мазкур Қоидаларда назарда тутилган ҳужжатларни тайёрлашга доир хизматлар кўрсатади ва давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда улар ўртасида тузилган шартнома ва қонун ҳужжатларига мувофиқ эмитент олдида жавобгар бўлади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 58-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қимматли қоғозлар чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтказилиши рўйхатдан ўтказувчи орган марказий аппарати томонидан амалга оширилган эмитент ҳужжатлари, шунингдек кейинги қимматли қоғозлар чиқарилишларининг давлат рўйхатидан ўтказилишини амалга ошириш, илгари рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар киритиш ва ушбу эмитентлар қимматли қоғозлари чиқарилишларини ЯДРдан чиқариб ташлаш рўйхатдан ўтказувчи орган марказий аппарати раҳбарининг буйруғи билан рўйхатдан ўтказувчи органнинг эмитент юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги ҳудудий бошқармаларига берилиши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 85-банд қуйидаги мазмундаги «д» кичик банди билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«д) жамият устав капиталини камайтириш мақсадида акциялар умумий сони қисқартирилганда».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қоидаларнинг 1, , 2, ва 2б-иловалари «Муҳр Сана» деган сўзлардан кейин қуйидаги мазмундаги сатрлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎«Қимматли қоғозлар чиқарилишига доир ҳужжатларни тайёрлаш бўйича хизмат кўрсатган инвестиция маслаҳатчисининг номи: ____________________

Инвестиция маслаҳатчиси билан тузилган шартнома рақами ва санаси _______‎
Инвестиция маслаҳатчиси раҳбарининг Ф.И.Ш. ва имзоси:

_______________ ‎

_______________ ‎

Муҳр ‎

Сана».‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қоидаларнинг 9 ва 10-иловалари қуйидаги мазмундаги сатрлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Илгари рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишларига ўзгартиришлар киритишга доир ҳужжатларни тайёрлаш бўйича хизмат кўрсатган инвестиция маслаҳатчисининг номи: __________________________

Инвестиция маслаҳатчиси билан тузилган шартнома рақами ва санаси _______‎
Инвестиция маслаҳатчиси раҳбарининг Ф.И.Ш. ва имзоси:

_______________ ‎

_______________ ‎

Муҳр ‎

Сана».‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси раиси в.б. А. АБДУХАКИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 10 июнь

Марказий банки раиси Ф. МУЛЛАЖАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 10 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 29-сон, 305-модда)