ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
БЕНЗИН, ДИЗЕЛЬ ЁҚИЛҒИСИ ВА АВИАКЕРОСИН УЧУН ҚАТЪИЙ МИҚДОРДА БЕЛГИЛАНГАН АКЦИЗ СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 16 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2254]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 19 январдаги 10-сонли «Бензин, дизель ёқилғиси ва авиакеросин учун қатъий миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкаларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2254-1, 01.02.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) 12-1-сонли иловасига мувофиқ буюраман:
1. Бензин, дизел ёқилғиси ва авиакеросин учун қатъий минимал миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкалари қайта кўриб чиқилиб, қуйидаги миқдорларда белгилансин:
Аи-80 маркали бензинга — камида 321 430 сўм/тоннага;
Аи-91, А-92 ва Аи-93 маркали бензинга — камида 353 430 сўм/тоннага;
Аи-95 маркали бензинга — камида 408 890 сўм/тоннага;
ЭКО дизел ёқилғисига — камида 284 250 сўм/тоннага;
дизел ёқилғисига — камида 273 400 сўм/тоннага;
авиакеросинга — камида 50 580 сўм/тоннага.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 10 август,
50-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 32-33-сон, 341-модда)