Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
ПОЧТА АЛОҚАСИ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ҚОИДАЛАРИНИНГ 3-ИЛОВАСИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 2 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2219-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сон «Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю-сон буйруғи (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 3-иловасидаги «Давлат патент идораси» деган сўзлар «Интеллектуал мулк агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор Х. МУХИТДИНОВ
Tошкент ш.,
2011 йил 25 июль,
12-ю-сон
Келишилди:
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.б. У. ТУРДИЕВ
2011 йил 21 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 31-сон, 332-модда)