1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.01.00 Фирма номи;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатга олиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭЛЕКТРОН ЗАХИРАГА ОЛИШ ТИЗИМИ ВА ФИРМА НОМЛАРИНИНГ МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИНГ ИШЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 2 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2251]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 28 февралдаги 2-мб-сонли «Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2251-3, 01.03.2017 й.) асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 37-38-сон, 370-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 12 майдаги «Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1529-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 22-23-сон, 224-модда) асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2-сон, 7-модда) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисида»ги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Б. ТЎРАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 1 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-мб-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2011 йил 1 июлдаги 3-мб-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 37-38-сон, 370-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 12 майдаги ПҚ-1529-сон «Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 22-23-сон, 224-модда) асосан, таъсисчилар ёки рўйхатдан ўтказувчи органнинг электрон буюртмасига кўра, Интернет тармоғи орқали фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида хўжалик юритувчи субъектнинг фирма номини захира қилиб қўйиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш — рўйхатга олиш учун қулай фирма номи тўғрисидаги ёзувни Интернет тармоғи орқали фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасига киритиш ва уни кўриш учун ягона логин (ID рақам) ва пароль ҳақида электрон хабарни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатга олиш учун қулай фирма номи (бундан буён матнда қулай фирма номи деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси талабларига мос келадиган ном;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фирма номи — юридик шахс бўлган тижорат ташкилотининг (бундан буён матнда юридик шахс деб юритилади) индивидуал номи бўлиб, унга доир мутлақ ҳуқуқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтда юзага келади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фирма номини электрон захирага олиш тизими (бундан буён матнда захирага олиш тизими деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий сайти орқали электрон талабнома асосида сўралган фирма номларини қабул қилиш ва қўриб чиқиш, фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номини вақтинча сақлаш, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органларнинг масъул ходимлари учун захирага олиш тизимининг «Регистратор» бўлимига кириш ҳуқуқини берувчи тизим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон талабнома — Интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш учун захирага олиш тизимига мурожаат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Таъсисчининг танловига кўра Интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш қуйидагича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтига бевосита мурожаат қилиш йўли билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилиш йўли билан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оғзаки мурожаат, электрон талабномани қабул қилиш ва қулай фирма номларини захирага олиш учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юридик шахсларнинг Интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш уни рўйхатдан ўтганлигини тасдиқламайди. Захирага олинган фирма номининг амал қилиш муддати захирага олиш санасидан бошлаб 60 кунни ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илгари Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган юридик шахслар номлари ёки захирага олинган қулай фирма номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгилар мавжуд бўлган фирма номлари, шу билан бирга Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси талабларига зид бўлган фирма номлари захирага олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Захирага олиш тизимидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Захирага олиш тизимидан фойдаланишни қуйидагилар амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъсисчи (юридик ёки жисмоний шахс) ёки у вакил қилган шахс (бундан буён матнда электрон талабнома берувчи деб юритилади) — Интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш учун электрон талабнома беришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси — захирага олиш тизимининг ишлашини ва ўзининг расмий сайти орқали унга кириш ҳуқуқини таъминлашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатдан ўтказувчи органлар — қулай фирма номи билан юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш (юридик шахсларнинг давлат реестрига киритиш) учун Интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш ёки таъсис ҳужжатларида кўрсатилган фирма номини захирага олинган қулай фирма номи билан солиштиришни амалга оширишда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Электрон талабнома берувчи томонидан мустақил равишда Интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтига бевосита мурожаат этиш ва тегишли рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилиш орқали электрон талабнома тўлдириш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Захирага олиш тизими орқали электрон талабномани қабул қилишда қуйидагилар талаб қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон талабнома берувчининг мажбурий реквизитларини тўлиқ тўлдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон талабнома берувчи жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси ва рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон талабнома берувчи юридик шахслар учун — номи ва СТИР коди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон талабноманинг бошқа маълумотлари мажбурий хусусиятга эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Электрон талабномага битта асосий ва муҳимлиги бўйича жойлашган тўрттагача қўшимча фирма номлари киритилиши мумкин. Биринчи захирага олиниши мумкин бўлган қулай фирма номи аниқлангандан сўнг, қолган қўшимча фирма номлари захирага олиш тизими томонидан кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар электрон талабнома берувчи электрон талабномани рад этиш тўғрисидаги хабарномани олган бўлса, захирага олиш тизимидан чиқмаган ҳолда янги фирма номлари кўрсатилган электрон талабномани қайтадан тўлдириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг дастурий-техник воситалари қуйидагиларни таъминлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон талабномани қабул қилиш ёки илгари рўйхатга олинган ёки захирага олинган қулай фирма номлари билан бир хил фирма номларини рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика бўйича фирма номи адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган бошқа юридик шахсларнинг мавжудлиги (мавжуд эмаслиги)ни текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоғоз нусхасини чиқариш имкониятини берган ҳолда, рўйхатдан ўтказувчи органнинг масъул ходими томонидан қулай фирма номи текширилганини электрон тасдиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш учун электрон талабномани олгач, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг масъул ходимлари фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасига тегишли ёзувни киритиш йўли билан, 8 иш соатидан ошмаган муддатда қулай фирма номини олиш бўйича зарур ҳаракатларни амалга оширишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Электрон талабнома берувчи томонидан Интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш натижаларини кўриш, захирага олиш тизимида берилган ягона логин ва паролдан фойдаланган ҳолда, электрон талабнома натижасини кўриб чиқиш учун 8 иш соатидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтига мурожаат қилиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Электрон талабнома берувчи қулай фирма номини Интернет тармоғи орқали захирага олишни тасдиқлаш учун керак бўлган ягона логин ва паролни давлат рўйхатидан ўтиш тўғрисидаги ариза (ариза-хабарнома)нинг «ариза (ариза-хабарнома)га қўшимча равишда илова қилинадиган ҳужжатлар» сатрида кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг масъул ходими Давлат рўйхатидан ўтиш тўғрисидаги ариза (ариза-хабарнома)ни олгандан сўнг, захирага олиш тизимининг «Регистратор» бўлимига ягона логин ва паролдан фойдаланган ҳолда мурожаат қилади ва:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захирага олиш тизимига электрон талабнома берувчининг ягона логинини киритади ва таъсис ҳужжатларида кўрсатилган фирма номини Интернет тармоғи орқали захирага олинган фирма номи билан солиштиради (бундан буён матнда захирага олиш текшируви деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захирага олиш текшируви ўтказилганлигини электрон тасдиқлаш бўйича керакли ишларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захирага олиш текширувини тасдиқланишининг қоғоздаги нусхасини мазкур Йўриқноманинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ тўлдиради, шахсий имзоси билан тасдиқлайди ва ариза (ариза-хабарнома)га қўшиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш учун таъсисчи, рўйхатга олинадиган юридик шахснинг мўлжалланган почта манзили жойлашган ҳудуддаги рўйхатдан ўтказувчи органга Интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш учун керак бўлган мажбурий реквизитларни хабар қилган ҳолда оғзаки мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Таъсисчилар оғзаки мурожаат этган ҳолларда, рўйхатдан ўтказувчи органнинг масъул ходимлари бир соат мобайнида мазкур Йўриқноманинг 6, 7 ва 8-бандларида белгиланган талабларни инобатга олган ҳолда Интернет тармоғи орқали, таъсисчи номидан электрон талабномани расмийлаштиришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. 8 иш соатидан сўнг, рўйхатдан ўтказувчи органнинг масъул ходими захирага олиш тизимидан олинган ягона логин ва паролдан фойдаланган ҳолда, ушбу электрон талабнома натижасини кўриб чиқади ва таъсисчига хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Электрон талабномада сўралган фирма номларидан бири захирага олиш тизимида захирага олинганда ва ундан фойдаланиш учун таъсисчининг розилиги бўлган ҳолда, рўйхатдан ўтказувчи органнинг масъул ходими томонидан фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номини келгусида сақлаш мақсадида, мазкур Йўриқноманинг 13-бандида кўрсатилган ҳаракатлар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет тармоғи орқали захирага олинган қулай фирма номи таъсис ҳужжатларига, муҳр ва штамп эскизларига қўйиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг масъул ходимлари томонидан захирага олиш тизимининг «Регистратор» бўлимига кириш ҳуқуқини олиш ва бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Захирага олиш тизимининг «Регистратор» бўлимига кириш ҳуқуқини олиш учун мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида кўрсатилган шакл бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари — тегишли туман (шаҳар) статистика бўлимига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари — Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига расмий сўровнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат статистика органлари рўйхатдан ўтказувчи органнинг ҳар бир ходимига бир кун муддатда ягона логин ва паролни рўйхатга олинишини ҳамда уларнинг захирага олиш тизимининг «Регистратор» бўлимига кириш ҳуқуқини таъминлайди ва расмий равишда рўйхатдан ўтказувчи органга хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Рўйхатдан ўтказувчи орган ходими захирага олиш тизимининг «Регистратор» бўлимига мурожаат қилиш учун кириш ҳуқуқини берувчи ягона логин ва паролни қуйидаги мақсадларда ишлатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захирага олиш текширувида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захирага олиш текшируви ўтказилганлигини электрон тасдиқлаш ва тегишли қоғоз нусхасини тўлдиришда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Агар захирага олиш тизимининг «Регистратор» бўлимига кириш ҳуқуқига эга бўлган рўйхатдан ўтказувчи орган ходими лавозимидан озод этилса ёки бошқа ишга ўтса, рўйхатдан ўтказувчи орган бир кун муддатда бу ҳақда, кириш ҳуқуқини бекор қилишни таъминлаш мақсадида тегишли давлат статистика органига хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика органлари кириш ҳуқуқини бекор қилиш бўйича бир кун муддатда тегишли ҳаракатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ва давлат статистика органлари ходимлари ўзларига маълум бўлган логин ва паролларни учинчи шахсларга ошкор қилмасликлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ушбу Йўриқнома бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори Х. МУХИТДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 1 июль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатилган ходимлар лавозимдан озод этилган ёки бошқа ишга ўтган тақдирда, кириш ҳуқуқини бекор қилишни таъминлаш мақсадида, бир кун муддатда давлат статистика органига бу ҳақда маълумот тақдим этилади.
_____________________
раҳбари ______________
_____________________
(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)
М.Ў. (имзо)
(Ф.И.О.)
Рўйхатдан ўтказувчи органнинг электрон почтаси (E-mail): __________________________
Мурожаат учун телефонлар: (халқаро форматда) _________________________________