Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2017 12.07.2011 йилдаги ПҚ-1576-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2017
Ҳужжат 12.07.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2851-сонли «Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш жараёнларини тизимли мониторинг қилиш, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялашда, фуқароларнинг сиёсий маданияти, ҳуқуқий онги, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда, шунингдек демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш Концепциясида белгиланган вазифаларнинг изчил амалга оширилишини таъминлашда фуқаролик институтларининг ролини кучайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти таъсисчилари Кенгашининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтини — Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти этиб (бундан кейин — ФЖШМҚМИ);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтининг минтақавий (вилоят, шаҳар) ахборот-таҳлил марказларини — ФЖШМҚМИнинг ҳудудий бўлинмалари этиб қайта ташкил қилиш тўғрисидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий штат бирлиги 294 ходимдан иборат бўлган ФЖШМҚМИнинг ташкилий тузилмаси ҳамда унинг минтақавий бўлинмаларига оид намунали тузилма 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1 ва 2 иловалар рус тилида берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 июндаги «Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Ф-1796-сонли фармойишида белгиланган вазифалар билан бир қаторда ФЖШМҚМИ фаолиятида қуйидагилар муҳим ўрин эгаллаши белгилаб қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда кечаётган ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий жараёнларни, фуқароларнинг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онги юксалиб боришини, очиқ демократик давлат қурилиши, «кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари» тамойили амалга оширилишининг муҳим шарти сифатида ҳар томонлама таҳлил қилиш ва баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатни тадрижий, босқичма-босқич ислоҳ қилиш ва модернизациялаш истиқболларини тизимли ўрганиш, аҳолининг турли қатлам ва гуруҳлари манфаатларини ифода этадиган демократик фуқаролик институтларини янада ривожлантириш, демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш, жамиятда миллатлараро ва динлараро тотувликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш жараёнларида мазкур институтларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сайлаш эркинлиги, сўз ва ахборот эркинлиги, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг очиқлигини таъминлашда фуқаролик институтлари ролини ошириш, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг таълим ва соғлиқни сақлаш, ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ижтимоий муҳофаза қилиш, атроф-муҳитни асраш ва бошқа шу кабилар соҳалардаги муҳим давлат дастурларини амалга оширишдаги самарали ижтимоий ҳамкорлигини, ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсиб келаётган ёш авлоднинг баркамол ривожланишига, мустақил фикрлайдиган, жамиятимиз ҳаётида муносиб ўрин эгаллайдиган, мамлакатни янгилаш ва ислоҳ қилишда ҳақиқий ҳал қилувчи куч ва таянч бўладиган, ўз ҳаётий позицияси ва мустаҳкам эътиқодига эга ёшларни тарбиялашга қаратилган давлат ва жамоат ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини тизимли таҳлил қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда рақобатдош кўп партияли тизимни янада ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат бошқарувидаги ролини босқичма босқич кучайтириб бориш, ижтимоий, бозор, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга ошириш, давлат ва ҳокимият тузилмаларининг фаолияти устидан жамоат назоратини олиб бориш, маҳаллани аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш жараёнларида фаол иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик жамияти шаклланиши, унинг институтлари мустаҳкамланиши ва ривожланиши, ҳуқуқий демократик давлат қурилиши соҳасида тараққий этган демократик мамлакатларнинг тажрибасини чуқур ўрганиш, умумлаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, ФЖШМҚМИнинг ҳудудий бўлинмалари Институт олдида турган умумий мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, тегишли ҳудудларда ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ривожланишига оид мониторинг материалларини тизимли равишда умумлаштиради, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнларига тўсиқ бўлаётган, шу жумладан бюрократизм, коррупция, расмиятчилик, давлат ва жамият томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар моҳияти ва мазмунини тушунмаслик каби аниқланган муаммоларни таҳлил қилади ва ушбу материалларни Институтга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФЖШМҚМИнинг ҳудудий бўлимлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бажариши учун зарур бўлган ташкилий, моддий-техникавий шарт-шароитлар яратишни энг муҳим вазифа деб ҳисобласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддат ичида ФЖШМҚМИнинг ҳудудий бўлимлари зарур ташкилий техника, мебеллар, алоқа воситалари билан жиҳозланган алоҳида шинам бинога муддатсиз бепул ижарага бериш шарти билан жойлаштирилишини таъминласин, ажратилган бинолар ва хоналарда капитал, жорий таъмирлаш ишларининг ўз вақтида амалга оширилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФЖШМҚМИ ва унинг ҳудудий бўлимлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича биринчи галдаги тадбирлар рўйхати 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*3-илова рус тилида берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ФЖШМҚМИ мажбурий жўнатмалар реестрига киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, молия, иқтисодиёт, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари ҳамда бошқа вазирликлар ва идораларнинг статистик маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг оммавий коммуникация соҳасини мониторинг қилиш марказининг бюллетенлари ва кундалик маълумотлари тўплами;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар марказининг хорижий матбуот шарҳлари ва таҳлилий маълумотномалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси икки нусхадан «Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами» ва даврий нашрлар билан ҳамда Институтнинг самарали фаолияти учун зарур китоб маҳсулотлари (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий адабиётлар)ни ФЖШМҚМИга бепул тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФЖШМҚМИ замонавий алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат телефони ҳамда Институт ва унинг ҳудудий бўлимлари кенг қамровли Интернет тармоғи билан жиҳозланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФЖШМҚМИнинг ахборот-коммуникация тизими модернизация қилинишини, Институтнинг маънавий-маърифий фаолиятига замонавий ахборот воситалари ва технологиялари жорий этилишини, унинг ҳудудий бўлимлари зарур компьютер техникалари билан жиҳозланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси М. Раҳмонқулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 12 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1576-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 312-модда; 2013 й., 45-сон, 584-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда)