ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАР ТОМОНИДАН ЎЗ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ИМПОРТ ҚИЛИНАДИГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ АНИҚЛАШ ҚОИДАЛАРИ, ШУНИНГДЕК УЛАРГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 18 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 423-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сонли «Хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни сертификатлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 2-бандига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 200-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 1998 йил 1 апрелда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 2 апрелда 19-сон билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 3 апрелда 02/19-2-сон билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулотларни аниқлаш қоидалари (рўйхат рақами 423, 1998 йил 8 апрель);
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 1998 йил 9 июлда 01/12-4-сон билан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 10 августда 13-02-13/372-сон билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 10 июлда 02/20-18-сон билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулотларни аниқлаш қоидаларига 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 423-1, 1998 йил 11 август).
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2011 йил 7 июль,
ГС-01/10-3555-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 7 июль,
40-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 7 июль,
01-02/8-7-сон
Келишилган:
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
2011 йил 7 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 29-сон, 306-модда)