Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг
Қарори
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОР ТОМОНИДАН ЎЗ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ИМПОРТ ҚИЛИНАДИГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ СЕРТИФИКАТЛАШНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 18 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 960-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сонли «Хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни сертификатлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 2-бандига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 200-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 2000 йил 30 июнда ЭГ-01/12-3408-сон билан тасдиқланган Хорижий инвестор томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулотларни сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 960, 2000 йил 19 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 16-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2011 йил 7 июль,
ГС-01/10-3554-сон
Келишилган:
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
2011 йил 7 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 29-сон, 307-модда)