Ҳужжат кучини йўқотган 28.05.2018 12.07.2011 йилдаги 204-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.05.2018
Ҳужжат 12.07.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 майдаги 391-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқиш билан қамраб олиш ишларини тубдан яхшилаш, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни юқори малакали раҳбар ва педагогик кадрлар билан бутлаш, таълим стандартларини такомиллаштириш, замонавий педагогик ва ахборот-компьютер технологияларини жорий этиш ҳисобига ўқув-таълим жараёни сифатини ошириш, шунингдек иқтисодиёт тармоқларида талаб қилинган мутахассисларни тайёрлашни ва коллежлар битирувчиларини ишга жойлаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илгари юкланган вазифалар билан биргаликда қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг муҳим вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ таълими органлари билан биргаликда умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини касбга йўллаш ҳамда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқиш билан тўлиқ қамраб олиш, янги ўқув йилига ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул режасини шакллантириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида талаб қилинган мутахассисликлар бўйича мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан оширишга йўналтирилган ўрта махсус таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш, таълим йўналишлари ва мутахассисликларни янада бирхиллаштириш, республика минтақаларида кадрларга бўлган реал эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар коллежларини қайта ихтисослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар коллежлари битирувчилари аниқ иш ўринларида ишлаб чиқариш амалиётидан ўтишини ташкил этишни ва уларни ишга жойлаштиришни таъминлаш, битирувчиларнинг меҳнат билан бандлиги устидан мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим даражасини ва мутахассисларнинг касб тайёргарлиги сифатини оширишга йўналтирилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим стандартларини, ўқув режалари ва дастурларни такомиллаштириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни юқори профессионал раҳбар ва педагог кадрлар билан бутлаш ва уларни танлаш, уларнинг малакасини изчил ошириш ишларини тизимли асосда таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва улардан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш, уларни замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари ва ахборот-компьютер техникаси билан жиҳозлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг янгиланган ташкилий тузилмаси ҳамда унинг ходимларнинг чекланган умумий сони 68 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 53 нафар бўлган марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси ва аппарати ходимларининг чекланган сони 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорига, зарурият бўлганда, Марказнинг марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари икки томонлама бўйсунишда бўладилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига ва, тегишли равишда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисобот берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси бўйича ходимлар сони ушбу қарор билан тасдиқланган намунавий тузилма асосида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари бошлиқлари лавозимга тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори томонидан тайинланадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар директори лавозимига тайинлаш қатъий равишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 февралдаги Ф–2146-сон фармойиши билан тасдиқланган Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари директорларини танлаш ва тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ахборот-методик таъминлаш хизматини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ахборот-методик таъминлаш хизматига қуйидаги функциялар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар учун таълим стандартлари, ўқув режалари, дастурлар ва методик қўлланмаларни ишлаб чиқишни, янги авлод ўқув адабиётлари тайёрлашни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқув жараёнини ташкил этишга методик ёрдам кўрсатиш, ўқитишнинг замонавий шаклларини, энг янги илғор педагогик ва ахборот-компьютер технологияларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари билан биргаликда ўқув-таълим ва тарбиявий ишлар даражасини ошириш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ахборот-методик таъминлаш хизмати фаолиятини ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ахборот-методик таъминлаш хизматини, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларини шакллантиришда уларнинг ходимлари таркибини касб-ҳунар коллежларида методист лавозими қисқартирилиши муносабати билан бўшаб қоладиган ходимлар ҳисобига мустаҳкамлаш назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги янгиланган низомни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 20 июлдаги 342-сон қарорининг 3-банди ва қарорга 1 — 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 12 июл,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
204-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 июлдаги 204-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 июлдаги 204-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази марказий аппаратининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 июлдаги 204-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 28-сон, 291-модда)