07.07.2011 йилдаги 200-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 06.12.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 7 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
200-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари ва бу ерда бўлишлари ва уларнинг транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 1-иловада (Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасига кириш визалари, шу жумладан транзит кириш визалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари томонидан, бундай консуллик муассасалари мавжуд бўлмаган тақдирда эса — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг икки томонлама битими мавжуд бўлган бошқа давлатларнинг консуллик муассасалари томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош консулликлар, консулликлар, вице-консулликлар, консуллик агентликлари ва элчихоналарнинг консуллик бўлимлари Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги консуллик муассасалари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) халқаро аэропорт мақомига эга бўлган Ўзбекистон аэропортларидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмалари томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аэропортларда Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик муассасалари ва бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасига кириш визалари хорижий фуқароларнинг барча тоифаларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириш визалари, қоидага кўра, бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бўлинмалари визаларнинг амал қилиш муддатини узайтиришни хорижий фуқароларнинг қуйидаги тоифалари учун амалга оширади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г) ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган хорижий фуқароларнинг таклифи бўйича келганларга, бироқ кўпи билан 2 марта келганларга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Визанинг узайтирилиши республика ҳудудида расмий бўлишга рухсатноманинг узайтирилишини англатади. Амалий жиҳатдан визани узайтириш амал қилиш муддати янгиланган янги виза бериш йўли билан амалга оширилади, хорижий фуқаро аккредитация қилинган тақдирда эса визанинг тури ҳам ўзгартирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Кўп марта фойдаланиладиган визалар ушбу Тартибнинг 3-банди «а» кичик бандида кўрсатилган хорижий фуқароларга улар аккредитация қилинган муддатга, ушбу Тартибнинг 3-банди «б», «в» ва «г» кичик бандларида кўрсатилган фуқароларга бир йилгача муддатга берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10, 11 ва 13-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги «икки нусхада» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-банднинг биринчи хатбошидаги «икки нусхада» сўзлари чиқариб ташлансин, «ваучер» сўзи эса «таклифнома» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«15. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, чет элга бормоқчи бўлган фуқаролиги бўлмаган шахс яшаш учун ҳужжатни, белгиланган намунадаги анкета-аризани, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанцияни ва 35 х 45 мм ўлчамли 4 та фотосуратни тақдим этган ҳолда, доимий рўйхатда турган жойдаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет элга вақтинча чиқишда фуқаролиги бўлмаган шахсга чет элга чиқиш учун 2 йил мобайнида амал қиладиган рухсатнома ёзуви стикери (кейинги ўринларда стикер деб аталади) расмийлаштирилади. Кўрсатилган муддат мобайнида фуқаролиги бўлмаган шахс бир неча марта чет элга чиқиши мумкин. Стикернинг амал қилиш муддати фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий яшаш учун чет элга чиқишда фуқаролиги бўлмаган шахсга амал қилиш муддатисиз стикер расмийлаштирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«16. Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фуқаролиги бўлмаган шахснинг мурожаатини 15 иш куни мобайнида кўриб чиқади ва чет элга чиқиш ҳуқуқига чекловлар учун асос бўлмаган тақдирда фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномасини расмийлаштиради ҳамда гувоҳномага ёки ҳаракатланиш ҳужжатига стикерни ёпиштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 30 иш кунигача узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахс чет элдан қайтганидан кейин уч иш куни мобайнида гувоҳнома ёки ҳаракатланиш ҳужжатини топшириш ва ўрнига Ўзбекистон Республикасида яшашга рухсатнома олиш учун кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат қилишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амал қиладиган стикер фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳақиқий бўлмаган гувоҳномасидан ёки ҳаракатланиш ҳужжатидан янги гувоҳнома ёки ҳаракатланиш ҳужжатига кўчирилган ҳолларда, ушбу стикерни расмийлаштириш муддати 7 иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет элга хизмат сафарига бораётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга, улар ишлайдиган ташкилотларнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, чет элга чиқиш ҳуқуқини чеклашлар учун асос бўлмаган тақдирда, стикерни расмийлаштириш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 10 иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқишни талаб қиладиган шошилинч даволаниш заруриятини, оғир касаллик ҳолатларини ёки яқин қариндоши вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда фуқаролиги бўлмаган шахсга ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахсларга стикерни расмийлаштириш муддати, чет элга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун асос бўлмаган тақдирда, 5 иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий яшаш учун чет элга чиқишда фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-онасининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек агар биргаликдаги никоҳдан болалар бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилигини, шунингдек улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорининг нотариал тасдиқланган нусхасини кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига тақдим этади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-банддаги «хорижий фуқаролар» сўзлари «фуқаролиги бўлмаган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш учун гувоҳномаси ва доимий рўйхатдан ўтказилганлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча чиққанда, агар улар уч йилдан ортиқ вақт мобайнида узрли сабабларсиз Ўзбекистондаги доимий яшаш жойига қайтмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан вақтинча ташқарига чиққан фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати тамом бўлгач, агар улар ҳаракатланиш ҳужжатини алмаштирмаса ёхуд узрли сабабларсиз уни алмаштиришни рад этса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бекор қилиш тўғрисида шахсан мурожаат қилса ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома бўйича бошқа шахс мурожаат қилса ёки чет элдаги тегишли органларнинг сўрови бўйича бекор қилинади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 2-иловада (Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидалари):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун хорижий фуқаролар ўзи турган жойдаги ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган шаклдаги илтимоснома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилувчи ташкилотнинг белгиланган шаклдаги илтимосномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс учун ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой эгасининг вақтинча рўйхатдан ўтказишга ёзма розилиги ва уй-жойга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий фуқаролар вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтириш учун ички ишлар органларига вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати тамом бўлишигача уч иш кунидан кечикмай мурожаат қилишлари керак»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«32. Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб фақат хорижий фуқаролар боришига рухсат берилган жойларда ҳаракат қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий фуқаролар вақтинча бўлиш жойига келишгач Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида вақтинча рўйхатдан ўтишлари ёки меҳмонхоналарда ҳисобга туришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ва яшаш рухсатномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун вақтинча рўйхатдан ўтказиш муайян яшаш жойида бўлган давр учун амалга оширилади. Уч кундан олти ойгача бўлган даврда вақтинча рўйхатдан ўтказиш шахсни доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқармасдан амалга оширилади. 6 ойдан ортиқ муддатга вақтинча рўйхатдан ўтказиш, хизмат сафарига, таътилга, дам олиш ёки даволанишга бораётган шахслардан ташқари, шахсни доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқарган ҳолда амалга оширилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 29-сон, 301-модда; 2014 й., 37-сон, 473-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда, 42-сон, 539-модда; 2017 й., 36-сон, 952-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон; 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон, 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон)