Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА ДАВЛАТНИНГ ИЖТИМОИЙ ЁРДАМИНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Болалар тўғрисида давлат ғамхўрлигини кўчайтириш мақсадида:
1. 1996 йилнинг 1 январидан бошлаб 16 ёшгача болалари бўлган барча оилаларга бериладиган ҳар ойлик нафақалар кўпайтирилиб, бу нафақалар болаларнинг сонига қараб қуйидаги миқдорда белгилансин:
— бир болали оилаларга — энг оз иш ҳақининг 30 фоизи;
— икки болали оилаларга — энг оз иш ҳақининг 60 фоизи;
— уч болали оилаларга — энг оз иш ҳақининг 80 фоизи;
— тўрт болали оилаларга — энг оз иш ҳақининг 100 фоизи;
— беш ва ундан кўпроқ болали оилаларга — энг оз иш ҳақининг 120 фоизи.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Болали оилаларга нафақалар оширилиши билан боғлиқ харажатлар республиканинг давлат бюджети ҳисобидан қоплансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болали оилаларга давлатнинг ижтимоий ёрдамини кучайтириш тўғрисида» 1995 йил 27 мартдаги Фармонининг 1-банди 1996 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 20 ноябрь,
ПФ-1288-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 10-11-сон, 238-модда; 1996 й., 3-сон, 22-модда)