ИЛОВА
|
«1-модда | |
|
Консуллик йиғимлари қуйидаги миқдорларда ундирилади: | |
|
а) хорижда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун |
25 АҚШ доллар |
|
б) хорижда тегишли ёшга тўлганда, шунингдек визалар учун варақлар тугаганда ёки йўқотиб қўйилган паспорт ўрнига Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини (биометрик намунада бўлмаган) берганлик учун |
25 АҚШ доллари |
|
в) хорижда паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун ўз вақтида мурожаат қилинмаганда - муддати ўтказиб юборилган ҳар бир календарь йил учун |
20 АҚШ долларидан |
|
г) хорижда паспортни ва ҳаракатланиш ҳужжатини йўқотиб қўйганлик учун |
20 АҚШ доллари |
|
д) йўқотиб қўйилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти ўрнига Ўзбекистонга қайтиш учун сертификатни расмийлаштирганлик учун |
15 АҚШ доллари |
|
е) чет элга чиқиш учун рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштирганлик учун |
25 АҚШ доллари |
|
ж) чет элга чиқиш учун илгари расмийлаштирилган рухсат берувчи ёзув стикерига баъзи ўзгартиришлар киритганлик, шу жумладан болалар тўғрисида ёзувларни киритганлик учун |
10 АҚШ доллари»; |
|
з) чет элда доимий яшаш учун қолдиришга рухсат бериш тўғрисида ёзув стикерини расмийлаштирганлик учун |
100 АҚШ доллари |
|
2-модда | |
|
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги муассасалари томонидан республика ҳудудида хорижга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштирганлик ва берганлик учун йиғимлар АҚШ долларига эквивалент миқдорда Ўзбекистон Республикаси пул бирлигида ундирилади: | |
|
а) Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини (биометрик намунада бўлмаган) берганлик учун |
25 АҚШ доллари |
|
б) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг, шу жумладан 16 ёшга тўлмаган фуқароларга биометрик паспортини берганлик учун |
25 АҚШ доллари |
|
в) паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун ўз вақтида мурожаат қилинмаганда — муддати ўтказиб юборилган ҳар бир календарь йил учун |
20 АҚШ долларидан |
|
г) паспортни ва ҳаракатланиш ҳужжатини йўқотиб қўйганлик учун |
20 АҚШ доллари |
|
д) чет элга чиқиш учун рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштирганлик учун |
25 АҚШ доллари |
|
е) чет элга чиқиш учун илгари расмийлаштирилган рухсат берувчи ёзув стикерига баъзи ўзгартиришлар киритганлик, шу жумладан болалар тўғрисида ёзувларни киритганлик учун |
10 АҚШ доллари»; |
|
«6-модда | ||
| Хорижий давлатлар дипломатик паспортларига ва мақомига кўра уларга тенглаштирилган халқаро ташкилотлар паспортларига виза бериш консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан берилади»; |
|
«6. Паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни, хорижга чиқиш ва хориждан келиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни берганлик учун: | |
|
а) Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини берганлик учун |
энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи |
|
б) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини берганлик учун |
энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи |
|
в) Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароларига чет эга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун |
энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи |
|
г) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга чет элга чиқиш учун фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини берганлик учун |
энг кам ойлик иш ҳақининг 40 фоизи |
|
д) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан 16 ёшга тўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун |
энг кам ойлик иш ҳақининг 60 фоизи |
|
е) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқиш учун рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштирганлик учун |
энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи |
|
ж) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштирганлик учун |
энг кам ойлик иш ҳақининг 80 фоизи |
|
з) чет элга чиқиш ва кириш ҳуқуқи учун илгари берилган ҳужжатларга баъзи ўзгартиришлар киритганлик учун (амал қилиш муддатини узайтиришдан ташқари) |
энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи |
|
и) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни берганлик учун |
энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи |
|
к) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатнома берганлик ёки унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун |
энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи |
|
л) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга йўқотиб қўйилган яшаш учун рухсатнома ўрнига яшаш учун рухсатнома берганлик учун |
энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи |
|
м) йўқотиб қўйилган паспортлар, шу жумладан биометрик паспортлар ҳамда уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар ёки Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг ўрнига янгиларини берганлик учун |
ушбу банднинг тегишли равишда «а», «б», «в», «г», «д», «и» кичик бандларида кўрсатилган миқдорларда». |