Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 13.02.2001 йилдаги ПФ-2810-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжат 13.02.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнатни рағбатлантириш ва манфаатдорликни ошириш соҳасида бошқарувни ташкил этиш даражасини ошириш ва такомиллаштириш, аҳолини иш билан оқилона таъминлаш, ижтимоий таъминот тизимини яхшилаш, эркинлаштириш ва иқтисодий ислоҳотларни тобора чуқурлаштириш шароитида ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, шу асосда аҳолининг фаровонлиги барқарор юксалиб боришини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги негизида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқнинг моддий фаровонлиги барқарор суръатда муттасил ўсиб боришини таъминлашга, иқтисодиётни тобора эркинлаштириш шароитида аҳолининг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга қаратилган ягона сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
демографик ривожланишнинг тахминий маълумотларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини назорат қилиш, меҳнат бозорини шакллантириш ва меҳнатга қобилиятли аҳолини, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш борасида фаол сиёсатни ўтказиш, меҳнат ресурслари баланслари асосида иш жойларини яратиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат муносабатларини тартибга солиш, меҳнат шароитларини, уни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ва меъёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича бозор шароитларига мос келадиган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсионерлар, ногиронлар, кўп болали ва кам таъминланган оилаларни амалий жиҳатдан ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш, аҳолининг ижтимоий ночор табақаларини аниқ ҳимоялашнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий таъминотни ташкил этиш ва бошқариш, ногиронларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ва соғлиғини тиклаш хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш, аҳолига протез-ортопедия ёрдамини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат, иш билан таъминлаш, аҳолининг пенсия таъминотини ва унга ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмаларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят, туман, шаҳарларнинг ҳокимликларига, корхоналар ва ташкилотларга ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш борасидаги ишларни ташкил этишда маҳаллий ҳокимият органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлигининг тегишли ҳудудий органлари негизида Қорақалпоғистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармалари ўз фаолиятида тегишли ҳокимликларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига ҳисобот берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар ва шаҳарларда амалдаги меҳнат, аҳоли бандлиги ва уни ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимлари ҳамда ижтимоий таъминот бўлимлари сақланиб қолади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) меҳнат, аҳоли бандлиги ва уни ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимлари ҳамда ижтимоий таъминот бўлимлари ўз фаолиятида тегишли ҳокимликларга ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларига ҳисобот берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан унинг ваколати доирасида қабул қилинадиган қарорлар вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхона ва муассасалар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан ижро этиш учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 13 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-2810-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 45-модда; 2007 й., 22-сон, 225-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 92-модда)