Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5519-сон Фармони) »ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати ташкил этилиши муносабати билан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Давлат маслаҳатчиси зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 21 июнь,
ПФ-4324-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 21 июндаги ПФ-4324-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтини ташкил қилиш тўғрисида» 2005 йил 2 апрелдаги ПФ-3590-сон Фармони 2-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти тармоқлари фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 майдаги ПФ-4305-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг уставида:
5-банднинг ўн иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти тармоқлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Институт директори лавозими бўйича айни бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти тармоқлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари ҳисобланади» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи—бешинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 25-сон, 255-модда)