Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛАР ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ ЭТМАСДАН ШУҒУЛЛАНИШИ МУМКИН БЎЛГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Юридик шахс ташкил этмасдан хусусий тадбиркорлик фаолияти амалга оширилишини янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 10 июнь,
170-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 июндаги 170-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. II бўлим қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
|
II. |
Қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолияти. |
2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
|
9. |
Тикув, мўйна, чарм ва трикотаж буюмларни, бош кийимларни, тўқимачилик галантереясидан тикилган буюмларни таъмирлаш ва тикиш, шу жумладан дераза ва эшик пардалари тикиш, трикотаж буюмларни тўқиш. |
3. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
|
18. |
Ёғочдан (мебелдан ташқари) ва алюминий (пластик) профилдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар тайёрлаш. |
4. III бўлимга қуйидаги мазмундаги 35-1-банд қўшилсин:
| 35-1 | Хўжалик моллари ва уй-рўзғор буюмларини (мебель, идиш-товоқлар, хўжалик, спорт, балиқчилик анжомлари, маиший техника, приборлар ва бошқаларни) ижарага бериш. |
5. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
|
36. |
Миллий ширинликлар, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари, поп-корн, фрезерда музқаймоқ, салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда ўтириш жойлари ташкил этмасдан доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш. |
6. 43-бандга «шунингдек рассомлик санъати» сўзлари қўшилсин.
7. Қуйидаги мазмундаги 68—74-бандлар қўшилсин:
| 68. | Жисмоний ва юридик шахсларга махсус техникадан (тракторлар, автокранлар, бульдозерлар, экскаваторлар ва бошқалардан) фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш. |
| 69. | Илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар учун пудрат шартномаси бўйича ишларни бажариш. |
| 70. | Матрицали принтерлар ва алфавит-рақам ёзадиган қурилмалар учун бўёвчи тасмаларни тайёрлаш ва қайта ишлаш. |
| 71. | Қоғозлар ва скоросшивателлар учун конвертлар, папкалар тайёрлаш. |
| 72. | Телекоммуникациялар операторларига, провайдерларига воситачилик хизматлари кўрсатиш (салоҳиятли абонентларни излаш, абонентлар ёки хизматлар кўрсатувчилар билан абонентлик шартномалари тузиш ва уларга маълумот-ахборот хизмати кўрсатиш, хизмат кўрсатувчиларнинг хизмати учун тўловларни қабул қилиш). |
| 73. | Ташкилотлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (хом сут, сабзавотлар, мевалар, асал, тери ва мўйна) тайёрлаш бўйича хизматлар. |
| 74. | Пахта (илгари истеъмолда бўлган) ва жун тозалаш ҳамда титиш хизматлари. |
8. Изоҳга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ушбу Рўйхат доирасида ўз фаолиятини амалга оширадиган хусусий тадбиркорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишлари мумкин».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 414-модда)