1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КАСАБА УЮШМАЛАРИ, УЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ФАОЛИЯТИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-588-сонли «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунига асосан 2020 йил 8 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Касаба уюшмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмаси кўнгилли жамоат ташкилоти бўлиб, ҳам ишлаб чиқариш, ҳам ноишлаб чиқариш соҳаларидаги фаолият турига қараб, ўз аъзоларининг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш учун муштарак манфаатлар билан боғланган меҳнаткашларни бирлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнаткашлар, шунингдек олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олаётган шахслар* ҳеч қандай тафовутсиз ўз хоҳишларига кўра ва олдиндан ижозат олмай туриб, ихтиёрий равишда касаба уюшмалари тузиш ҳуқуқига, шунингдек уставларга риоя этиш шарти билан касаба уюшмаларига кириш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Бундан буён — меҳнаткашлар деб юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнаткашлар корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ва бошқа иш жойларида** касаба уюшмалари тузишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар, корхоналар, (бирлашмалар) муассасалар, ташкилотлар, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари бундан буён корхоналар деб, уларнинг бошқарув идоралари эса маъмурият деб юритилади. Бошқа иш жойлари деганда якка тартибдаги ва бошқа йўсиндаги меҳнат фаолияти назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишламайдиган пенсионерларнинг касаба уюшмаси аъзолигига кириш ёки ундан чиқиш тартиби касаба уюшмаларининг уставлари билан йўлга солиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмалари ихтиёрийлик асосида республика ва бошқа ҳудудий ҳамда тармоқ бирлашмалари тузишлари, шунингдек уларга киришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмаларининг уставлари «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча касаба уюшмалари тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Касаба уюшмаларининг мустақиллиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмалари ўз фаолиятида давлат бошқарув идораларидан, хўжалик идораларидан, сиёсий ва бошқа жамоат ташкилотларидан мустақилдирлар, улар олдида ҳисобдор эмаслар ва улар томонидан назорат қилинмайдилар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Касаба уюшмаларининг ҳуқуқларини чеклайдиган ёки шу ҳуқуқларнинг амалга оширилишига тўсқинлик қиладиган тарздаги ҳар қандай аралашув ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмалари мустақил равишда ўз уставларини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар, уюшма тузилишини белгилайдилар, раҳбар идораларини сайлайдилар, ўз фаолиятларини ташкил этадилар, йиғилишлар, конференциялар, пленумлар, қурултойлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмалари ўз уставларида белгиланган мақсадларга ва вазифаларга мувофиқ равишда бошқа мамлакатларнинг касаба уюшмалари билан ҳамкорлик қилиш, ўз хоҳишига кўра халқаро ва бошқа касаба уюшмалари бирлашмаларига ва ташкилотларига кириш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг касаба уюшмаларига мансублиги ёки мансуб эмаслиги уларнинг қонунларда кафолат берилган меҳнат, ижтимой-иқтисодий, сиёсий, шахсий ҳуқуқлари ва эркинликлари бирон бир тарзда камситилишига сабаб бўлмайди. Меҳнаткашларни ишга қабул қилиш, хизмат поғоналарига кўтариш, шунингдек ишдан бўшатиш учун муайян касаба уюшмасига мансубликни, унга кириш ёки ундан чиқишни шарт қилиб қўйиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Касаба уюшмалари фаолиятини тўхтатиш ёки тақиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмалари фаолиятини тўхтатиш унинг аъзолари қарори асосида уставда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид бўлган ҳолларда бу фаолият Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қарори билан тақиқланиши мумкин. Касаба уюшмалари фаолиятини бошқа бирон бир идоранинг қарори билан тақиқлашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонунлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонунлар мазкур жамоат ташкилотларининг ҳуқуқий ҳолати асосларини белгилаб берадиган ушбу Қонундан, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучларида, ички ишлар идораларида, миллий хавфсизлик хизматларида, ички қўшинлари ва бошқа ҳарбий тузилмаларида қўлланилишининг ўзига хос хусусиятлари ана шу тузилмалар тўғрисидаги қонунларда белгилаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида касаба уюшмаларини тузиш, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари билан белгиланади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БОБ. КАСАБА УЮШМАЛАРИНИНГ АСОСИЙ ҲУҚУҚЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқишда қатнашиш ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнатга ва ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид қонун ҳужжатлари ишлаб чиқишда қатнашиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнатга ва ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид меъёрий ҳужжатлар қабул қилиш тўғрисидаги таклифларни тегишли давлат бошқаруви, хўжалик ва кооператив идораларига тақдим этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқаруви ва хўжалик идоралари меҳнаткашларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда манфаатларига дахлдор меъёрий ҳужжатларни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашини камида бир ҳафта олдин хабардор этган ҳолда қабул қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Касаба уюшмаларининг меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоя этиш соҳасидаги ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмалари ўз аъзоларининг меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоя этадилар, аҳолини иш билан таъминлаш давлат сиёсати ишлаб чиқилишида қатнашадилар. Корхоналарда ишдан ҳоли этиб олинадиган шахсларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишнинг қонунлар асосида жамоа шартномасида белгилаб қўйиладиган чораларини таклиф этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурият, мулкдор ёки улар вакил қилган бошқарув идорасининг ташаббуси билан иш жойларининг қисқартирилиши ёки иш шароитининг ёмонлашувига олиб келадиган корхонани ва ундаги таркибий бўлинмаларни тугатиш, ишлаб чиқаришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиб қўйиш тегишли касаба уюшмалари камида уч ой олдин хабардор қилиб қўйилган ва улар билан меҳнаткашларнинг ҳуқуқлари ҳамда манфаатларига риоя этиш юзасидан музокара ўтказилган тақдирдагина амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмалари аҳолини иш билан таъминлашнинг аҳволини ва бу соҳадаги қонунларга риоя этилишини назорат қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат шартномаси маъмуриятининг ташаббуси билан бекор қилинишига Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ тегишли касаба уюшма қўмитаси билан олдиндан келишилган тақдирдагина йўл қўйилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 101-моддасига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Касаба уюшмаларининг музокаралар олиб бориш ва жамоат шартномалари, битимлари тузиш ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмалари маъмурият, мулкдор ёки улар вакил қилган бошқарув идораси билан жамоа музокаралари олиб боришда ва жамоа шартномалари, битимлари тузишда устувор ҳуқуққа эгадирлар, уларнинг бажарилишини назорат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар касаба уюшмалари жамоа шартномаси, битими тузишни таклиф қилса, маъмурият, мулкдор ёки улар вакил қилган бошқарув идораси бу ҳақда музокаралар олиб бориши шарт.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг IV бобига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Касаба уюшмаларининг меҳнат ва касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунларга риоя этилишини назорат қилиш ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмалари маъмурият, мулкдор ёки улар вакил қилган бошқарув идораси меҳнат ва касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунларга риоя этишларини назорат қилиб боради, аниқланган камчиликларни бартараф этишни талаб қилишга ҳақлидир. Маъмурият меҳнат ва касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунлар бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги тақдимномаларни кўриб чиқиши ва кўриб чиқиш натижалари тўғрисида бир ой муддат ичида касаба уюшмасига хабар қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмалари меҳнаткашларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, даъво ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Шу мақсадда касаба уюшмалари ҳуқуқий ёрдам хизматлари ва бошқа зарур идораларга эга бўлиши мумкин.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрдаги 320-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 20-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмалари касаба уюшмаси аъзоси билан маъмурият ўртасида пайдо бўлган якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқади ва улар юзасидан қонунларга мувофиқ тегишли қарорлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмалари меҳнатга доир амалдаги қонунларнинг жамоа шартномаси, битими шартларининг бузилиши, меҳнат ва турмушнинг янги ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларини белгилаш ёки мавжуд шарт-шароитларини ўзгартириш билан боғлиқ масалаларга доир жамоа меҳнат низоларини кўриб чиқишда қатнашади.
LexUZ шарҳи
Меҳнат низоларини кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг XV бобида назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Касаба уюшмаларининг маъмурият томонидан жамоа шартномаси бажарилишини назорат қилиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурият жамоа шартномаси шартларини бузувчи қарор қабул қилган тақдирда касаба уюшмалари ана шу қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида маъмуриятга тақдимнома киритишга ҳақлидир, бу тақдимнома бир ҳафта муддатда кўриб чиқилади. Маъмурият касаба уюшмаларининг бу талабини бажаришдан бош тортган ёки юқорида айтилган муддатда ўзаро битимга келишилмаган тақдирда, келишмовчиликлар жамоа меҳнат низоларини ҳал қилиш тўғрисидаги қонунларга мувофиқ кўриб чиқилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 281-моддасига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Маъмурият ва меҳнат жамоаси ўртасидаги низоларни қараб чиқиш ва ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнаткашларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда маъмурият билан меҳнат жамоаси ёки касаба уюшмалари ўртасида келиб чиқадиган низоларни ҳал этишга доир масалалар Ўзбекистон Республикасининг қонунларига тўла мувофиқ ҳолда қараб чиқилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 281-моддасига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Касаба уюшмаларининг давлатлараро битимлар тузилиши ва давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви идоралари шакллантирилишидаги иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмалари Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда аҳолининг кўчиб юриши, иш билан таъминланиши, меҳнат, нарх-наво белгилаш ва ижтимоий таъминот масалаларига доир давлатлараро битимлар тузилишида, халқ депутатлигига номзодлар кўрсатилишда, сайлов мавсумида уларни қўллаб-қувватлашда иштирок этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БОБ. КАСАБА УЮШМАЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Маъмурият, давлат ва хўжалик идоралари, жамоат ташкилотлари ва мансабдор шахсларнинг касаба уюшмаларига нисбатан мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва хўжалик идораларининг маъмурияти, жамоат ташкилотлари, мансабдор шахслар касаба уюшмаларининг ҳуқуқларига риоя этишлари, уларнинг фаолият кўрсатишларига кўмаклашишлари шарт. Бу идоралар ва шахслар касаба уюшмалари ҳуқуқларини бузганликлари ёки уларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганликлари учун қонунларда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. Давлат ва хўжалик идораларининг маъмурияти жамоат ташкилотлари, мансабдор шахслар касаба уюшмаларининг вакиллари шу касаба уюшмаси аъзолари ишлаётган корхоналарга уставда белгиланган вазифаларни ва қонунларда белгилаб қўйилган ҳуқуқларни амалга ошириш учун киришларига тўсқинлик қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Ишлаб чиқаришдаги асосий ишидан озод қилинмаган ҳолда меҳнаткашларнинг касаба уюшмалари идораларига сайланган ходимлар учун бериладиган кафолатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқаришдаги асосий ишидан озод қилинмаган ҳолда касаба уюшмаси идоралари таркибига сайланган шахсларни маъмурият ташаббуси билан ишдан бўшатишга ишдан бўшатишнинг умумий тартибига риоя қилишдан ташқари, улар аъзо бўлган касаба уюшмаси идорасининг розилиги олингандан кейингина, корхонадаги касаба уюшмаси идораларининг раислари ва аъзоларини маъмуриятнинг ташаббуси билан ишдан бўшатишга эса, юқоридагилардан ташқари, фақат тегишли касаба уюшмаси бирлашмасининг розилиги олинганидан кейингина йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмаси ташкилотчилари ва касаба уюшмаси гуруҳлари ташкилотчиларини маъмурият ташаббуси билан ишдан бўшатишга тегишли касаба уюшмаси бирлашмаси идорасининг розилиги олинган тақдирдагина йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмалари сайлаб қўйиладиган идораларининг ишлаб чиқаришда ўзининг асосий ишидан озод қилинмаган аъзоларига жамоат шартномаси, битимида белгилаб қўйиладиган шартларга мувофиқ, жамоа манфаатлари йўлида жамоатчилик вазифаларини бажаришлари учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан бўш вақт берилади, шунингдек қисқа муддатли касаба уюшмаси ўқувига қатнаган вақтларида уларнинг ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмаларининг сайлаб қўйиладиган идоралари аъзолари делегат сифатида касаба уюшмалари томонидан чақириладиган қурултойларда, конференцияларда, шунингдек, касаба уюшмаларининг пленумлари ва раёсатлари ишида қатнашган вақтлари учун касаба уюшмалари маблағи ҳисобидан ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланиб, ишлаб чиқаришдаги ишларидан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Ишлаб чиқаришдаги ишдан озод қилинган ҳолда меҳнаткашларнинг касаба уюшмалари идораларига сайланган ходимлар учун кафолатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшма идораларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланганлиги туфайли ишдан озод қилинган ходимларга сайлов ваколатлари тугаганидан сўнг аввалги ўз иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) бўлмаган тақдирда ўша корхонада ёки ходимнинг розилиги билан бошқа корхонада аввалгисига тенг келадиган бошқа иш (лавозим) берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли иш (лавозим) бериш имконияти бўлмаган тақдирда олдинги иш жойидаги корхона маъмурияти, корхона тугатилган тақдирда эса касаба уюшмаси ходим учун ишга жойлашиш даврида ўртача иш ҳақини сақлаб қолади, лекин бу муддат олти ойдан ошмаслиги керак, малакасини ўзгартириш учун ўқиш чоғида эса бир йил муддатгача ўртача иш ҳақи сақлаб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмаси идоралари таркибига сайланган ходимларнинг сайлов ваколатлари тугаганидан сўнг икки йил давомида маъмурият ташаббуси билан ишдан бўшатилишига йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиши ёки ходимнинг қонунга мувофиқ ишдан бўшатилишига олиб келадиган хатти-ҳаракатлар содир этиш ҳоллари бундан мустаснодир. Бундай ҳолларда ишдан бўшатиш 18-модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Касаба уюшмалари ва уларга қарашли корхоналарнинг мулкий ва молиявий ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмалари ва уларнинг идоралари қонунларга мувофиқ юридик шахс ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмалари мулкка эгалик ҳуқуқи асосида ўзларига қарашли бўлган мол-мулк ва пулларга эгалик қиладилар, улардан фойдаланадилар ва уларни тасарруф этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмалари давлат, хўжалик, кооператив ва бошқа жамоат ташкилотларининг мажбуриятлари учун жавоб бермайдилар, ўз навбатида улар ҳам касаба уюшмаларининг мажбуриятлари учун жавоб бермайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмаси бюджети маблағининг манбалари, маблағни шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби касаба уюшмалари уставида белгилаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмаларининг молиявий фаолияти уларнинг ўз уставларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмаларига қарашли корхоналар ва ташкилотлар даромадларининг манбалари, улар олган маблағ миқдори ва тўлаган солиқ миқдори давлат молия идоралари ва солиқ инспекциялари томонидан қонунларга мувофиқ равишда назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмалари ўз уставларида қайд этилган мақсад ва вазифаларга мувофиқ равишда белгилаб қўйилган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, касаба уюшмаларининг банкларини, суғурта ва акционерлик жамиятларини, қўшма тижорат корхоналарини барпо этиш, ноширлик фаолияти билан шуғулланиш, турли фондлар тузиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Корхонанинг касаба уюшмалари фаолияти учун моддий шароитлар яратиш борасидаги вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона маъмурияти касаба уюшмаларига уларнинг фаолияти учун зарур бўлган жиҳозланган биноларни фойдаланиш учун текинга беради, биноларни бериш шартлари маъмурият ва касаба уюшмалари иштирокида меҳнат жамоасининг қарори билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоа шартномаси тузиш чоғида қабул қилинган қарорга мувофиқ корхона касаба уюшмаларига ўз балансида турган ёки ўзи ижарага олган бинолар, хоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни, шунингдек дам олишни ташкил этиш, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари билан маданий-маърифий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларини олиб бориш учун зарур бўлган дам олиш масканларини, болалар-ўсмирлар лагерлари ва бошқа соғломлаштириш лагерларини бепул фойдаланиш учун беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона касаба уюшмаларига жамоа шартномасида белгиланган мақсадлар учун қонунларда белгилаб қўйилган миқдорда маблағ ўтказади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўловлар ставкаларига (22-илова) қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхонада иш олиб борадиган касаба уюшмаларининг фаолияти учун бошқа моддий шароитларни яратиш жамоа шартномаси (битими) билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 2 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
638-ХII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 344-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 20-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 48-сон, 546-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)