19.05.2011 йилдаги ПҚ-1532-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида қатнашувчи давлатларнинг Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисида 2010 йил 10 декабрь куни Москва шаҳрида имзоланган шартномаси тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шартноманинг амалга оширилиши учун масъул бўлган марказий ваколатли орган, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ваколатли органлар этиб белгилансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4333-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 07/19/4333/3174-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани ҳамда Шартноманинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли органлар тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 19 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1532-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 226-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон, 23.05.2019 й., 07/19/4333/3174-сон)